Молиявий ҳисоботларнинг элементлари: активлар, мажбуриятлар, хусусий сармоя, захиралар, даромадлар, харажатлар, молиявий натижалар
Тадбиркорлик субъекти ўзининг, пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларидан ташқари, молиявий ҳисоботларини бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаш усули асосида тайёрлаши лозим. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаш усули қўлланилганда, тадбиркорлик субъекти моддаларни активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (молиявий ҳисоботлар элементларини) сифатида тан олади, қачонки улар Концептуал асосда келтирилган ушбу элементларнинг таърифларига ва тан олиш мезонларига тўғри келса.
Активлар - субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.
Активлар - хўжалик субъектининг қиймат баҳосига эга бўлган моддий, шу жумладан, пул маблағлари ва дебиторлик қарзлари ва номоддий мулкидир.
Активларда акс эттирилган бўлғуси иқтисодий фойда, хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари оқимига потенциал, бевосита ва билвосита қўшиладиган улушдир. Бу улуш хўжалик юритувчи субъект асосий фаолиятининг бир қисми сифатида юзага келиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектнинг активлари аввалги битимлар ва бошқа воқеаларнинг натижасидир. Хўжалик юритувчи субъектлар одатда активларни сотиб олиб ёки ҳосил қилиб унга эга бўладилар, бироқ, бошқа битимлар ва воқеалар активларни кўпайтиришга имкон беради. Масалан, хўжалик юритувчи субъект ҳукуматдан олган кўчмас мулк. Келгусида кутиладиган битимлар ва бошқа воқеалар ўзидан ўзи активларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди.
Хўжалик юритувчи субъект ўз активларидан мулкни, товар-моддий захиралар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатилишини бошқариш учун фойдаланади.
Активларда акс эттирилган бўлғуси иқтисодий фойда хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар хил йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Масалан, активдан:
-Товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда алоҳида ёки бошқа активлар билан биргаликда фойдаланилиши;
-Бошқа активларга алмаштирилиши;
- Мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши;
- Хўжалик юритувчи субъектнинг эгалари ўртасида тақсимланиши мумкин.
Активлар бинолар, иншоотлар ва ускуналар сингари жисмоний шаклга эга. Бироқ, жисмоний шакл активнинг мавжуд бўлиши учун зарур эмас. Масалан, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари активлардир, агар хўжалик юритувчи субъект келгусида улардан фойдаланишдан иқтисодий фойда олишни кутаётган бўлса.
Активлар, масалан, дебиторлик қарзлари ва мулк юридик ҳуқуқлар, шу жумладан эгалик ҳуқуқи билан боғлиқдир. Актив мавжудлигини аниқлашда, эгалик ҳуқуқи асосий ҳисобланмайди. Масалан, ижарага олинадиган мулк актив ҳисобланади, агар хўжалик юритувчи субъект ана шу мулкдан олиниши керак бўлган фойдани назорат қилса.
Харажатларни амалга ошириш билан активларни ҳосил қилиш ўртасида узвий алоқа мавжуд, аммо бу жараёнлар ҳамма вақт ҳам вақти бўйича тўғри келмайди. Хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган харажатлар бўлғуси иқтисодий фойда изланганидан далолат беради, лекин активлар олинганини узил-кесил тасдиқламайди. Бинобарин, харажатларнинг мавжуд эмаслиги объектни актив деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектга текинга берилган объектлар активларни таърифлашга мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |