2 соат Талабалар сони


Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари-



Download 54,87 Kb.
bet15/16
Sana02.03.2022
Hajmi54,87 Kb.
#479412
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi (1)

Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари- бу корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизмат учун берилган номлар ёхуд рамзлар, масалан «Кока-Кола», «Нексия», «Сони», «Хон» ва шу кабилар. Эгалик қилиш мақсадида ушбу савдо маркалари, савдо белгилари ва саноат намуналари давлат рўйхатидан ўтқазилиши мумкин. Рўйхатдан ўтқазилган белгилар, рамзлар бўйича эгалик ҳуқуқи қонун асосида ҳимояланади.
Дастурий таъминот - бу замонавий компьютерларда техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни олиб бориш бўйича яратилган дастурлар, алгоритмлар тўплами.
Франчайзлар – бу янги формула ва алгоритмларни, технологияларни, ташқи кўриниш ва белгиларни қуллаш бўйича ҳуқуқ. Ушбу ҳуқуқ франчайзга (фойдаланиш ҳуқуқини олувчи) франчайзор (фойдаланиш ҳуқуқини берувчи) томонидан махсус франчайз шартномаси асосида берилади. Масалан, кетчуп ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш ҳуқуқини «Балтимор-Челек» қушма корхонасига «Балтимор» холдинг компаниясидан франчайз шартномаси асосида олган.
Гудвилл - бу яхлит бизнесни (корхонани) сотиб олишда уни соф активларини сотиб олиш қиймати ва бозор қиймати (ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати) ўртасидаги фарқ. Гудвиллни вужудга келиши, кирим қилиниши, уни ҳуқуқ сифатида қўлланилиши ва ҳисобдан чиқарилиши тартибларига кейинги маърузада алоҳида тўхталамиз.
Юқорида номлари ва тавсифи келтирилган номоддий активларнинг барчаси (гудвиллдан ташқари) сотиш, алмаштириш, бериш объекти бўлиб ҳисоблананиши мумкин.

7.НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ҚАЙТА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

Номоддий активларни баҳолашда бошланғич қиймат, тикланган қиймат, қолдиқ қиймат, амортизацияланадиган қиймат, сотиш қиймати турлари ишлатилиши мумкин (7-сон БХМС, п. 4).


Номоддий активларни ҳисобга олиш қиймати бўлиб бошланғич қиймат ҳисобланади. Ушбу қиймат номоддий активларни келиб тушиш манбаларига қараб турлича аниқланади.
Чунончи, сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) ҳуқуқдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар;
б) ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлари;
г) номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
е) номоддий активлар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
ж) асосий воситалар объектларини етказиб бериш таваккалчилигини суғурталаш бўйича харажатлар;
з) активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар учун банкнинг воситачилик ҳақи, номоддий активларни чет эл валютасига сотиб олиш чоғида валюта конвертацияси бўйича воситачилик ҳақи ва банкнинг бошқа хизматлари), сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олиниши керак.
Агар шартнома шартларида тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш чоғида ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисобига дастлаб тан олинган кредиторлик қарзи суммаси бўйича қабул қилинади.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган капитал ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Корхонанинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) номоддий активларнинг бошланғич қиймати илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси 11-сон БҲМС "Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар"га4 мувофиқ белгиланади. Номоддий активларни ишлаб чиқиш даврида уларни ишлаб чиқиш учун олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ишлаб чиқилган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилади.
Чет эл валютасида сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур 7-сон БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, сотиб олиш санасидаги чет эл валютасидаги суммаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.
Корхона устав капиталига улуш ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати, агарда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, корхона муассислари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси асосида тан олинади.
Корхона томонидан бошқа шахслардан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) ва давлат субсидияси ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур 7-сон БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, агарда жорий қиймат ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозорни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса, ишончли ҳисобланган жорий қиймат бўйича аниқланади. Ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг бошланғич қиймати номинал қиймат бўйича ёки агарда номоддий активни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар мавжуд бўлса, уларнинг суммаси бўйича аниқланади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай номоддий активга айирбошлаш йўли билан олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига тенг бўлади.
Номоддий актив қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда худди шундай номоддий активга алмаштириш йўли билан харид қилинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг бўлади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай бўлмаган номоддий активга айирбошлаш йўли билан олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига тенг.
Номоддий актив қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда худди шундай бўлмаган номоддий активга алмаштириш йўли билан харид қилинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг бўлади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати деб корхона томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган қимматликларнинг қиймати тан олинади. Корхона томонидан берилган ёки бериладиган мавжуд қимматликларнинг жорий қиймати корхонанинг таққослаш шарти билан шунга ўхшаш мавжуд бойликлари жорий қийматини белгилайдиган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Корхона томонидан берилган ёки бериладиган мавжуд қимматликларнинг жорий қийматини белгилаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича корхона томонидан олинган номоддий активларнинг қиймати шунга ўхшаш номоддий активларнинг таққослаш шарти билан сотиб олинадиган жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Битта умумий суммада сотиб олинган номоддий активларнинг ҳар бирининг бошланғич қиймати ушбу суммани алоҳида номоддий активнинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш билан белгиланади.
7-сон БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатлар амалга оширилган тақдирда, корхона томонидан номоддий активлар объектлари устав капиталига қўйилма ҳисобига текин ёки айирбошлаш асосида қабул қилинганда номоддий активнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига ошади.
Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва мазкур БҲМСда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда ўзгартирилмайди.
Номоддий актив дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда жамланган амортизация айирилган ҳолда бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат) бўйича ёки қайта баҳоланган қиймат (мумкин бўлган муқобил усул) бўйича акс эттирилади.

Download 54,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish