Комплекс таъсир – биостимулловчи ва фунгицид таъсир спектрга эга микроорганизмларга Россияда ишлаб чиқарилаѐтган Псевдобактерин, Байкал, Бамил, Биоэнергия, Кюссей –ЭМ, Ризоплан, Кремнебактерин препаратларини мисол қилб келтириш мукин. Шунингдек, ўсимликлар учун мўлжалланган яшил сувўтлари – хлорелла ва сценодесмусга қўшимча равишда пистия ва хара сувўтларининг 12-14:4-1:1-3 нисбатдаги суспензиясидан иборат комплекс биоўғитини мисол келтириш мумкин. Биоўғит минерал ўғитларнинг маълум даражада тежайди ҳамда экологик ва иқтисодий жиҳатдан юқори
Комплекс таъсир – биостимулловчи ва фунгицид таъсир спектрга эга микроорганизмларга Россияда ишлаб чиқарилаѐтган Псевдобактерин, Байкал, Бамил, Биоэнергия, Кюссей –ЭМ, Ризоплан, Кремнебактеринпрепаратларини мисол қилб келтириш мукин. Шунингдек, ўсимликлар учун мўлжалланган яшил сувўтлари – хлорелла ва сценодесмусга қўшимча равишда пистия ва хара сувўтларининг 12-14:4-1:1-3 нисбатдаги суспензиясидан иборат комплекс биоўғитини мисол келтириш мумкин. Биоўғит минерал ўғитларнинг маълум даражада тежайди ҳамда экологик ва иқтисодий жиҳатдан юқори
самародорликка эга.
Биоўғитларнинг таъсир механизмлари.
Биоўғитлар ўсимликлар ўзлаштириши қийин бўлган бирикмаларни олиш учун ѐрдам берадиган ѐки бирламчи озуқа элементларининг тупроқда илдиз атрофида тўпланишини ошириб берадиган микроорганизмлардан иборат [176; 351-б.]. Уларни қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги оширишда кимѐвий ўғитлар билан бирга қўшиб ѐки алоҳида кимѐвий препаратларга муқобил восита сифатида ишлатилади.
Маълумки, азот ўсимликларни асосий озуқа элементи бўлиб, у кўп миқдорда қишлоқ хўжалик экинлари томонидан олиб чиқиб кетилади ва ернинг шўрини ювиш даврида йўқотилади, шунинг учун ўсимликлар етиштириладиган тупроқларда унга эҳтиѐж юқори. Азотни ўзлаштиришда симбиотик микроорганизмлар билан бирга носимбиотик микроорганизмлар иштирок этади. Azospirillum, Burkholderia, Gluconacetobacter ва Pseudomonas штаммларидан биргаликда биоўғит сифатида фойдаланилади [110; 155-б.].
Бундан ташқари тупроқдаги асосий озуқа элементларидан яна бири фосфор ҳисобланиб, унинг органик ва минерал шаклини ўзлаштиришда ризосфера микроорганизмларнинг ўрни беқиѐс [184; 305-б.]. Фосфорни ўзлаштиришда бир қатор бактерия ва актиномицетлар – Actinomycetes, Pseudomonas, Rhizobium ва Bacillus spp. кабилар иштирок этади