2-расм. Автоматик ростлаш тизимининг функционал схемаси



Download 236,04 Kb.
bet1/2
Sana10.06.2022
Hajmi236,04 Kb.
#651231
  1   2
Bog'liq
2-2


Ростланадиган параметри битта y(τ) бўлган автоматик ростлаш тизимининг функционал структура схемаси қуйидаги расмда кўрсатилган (2-расм).



2-расм. Автоматик ростлаш тизимининг функционал схемаси
БО-бошқарув объекти, ЎМТ-ўлчов маълумот тизими, БЎЎ-бирламчи ўлчов ўзгартиргичи, НЎ-нормалловчи ўзгартиргичи, Р-ростлагич,ИҚ-ижрочи қурилма, ИМ-ижрочи механизм, РО-ростловчи орган.

Мазкур тизим бошқарув объекти (БО) ҳамда ўлчов маълумот тизими (ЎМТ), ростлагич ва ижрочи қурилманални ўз ичига олувчи ростлаш тизимларидан иборатдир. Бунда жараённинг қайсидир параметри аввалдан берилган маълум бир қийматда ушлаб турилиши ёки белгиланган дастур бўйича ўзгартирилиши талаб этилади. Масалан, бошқарув объекти сифатида кимёвий жараён борадиган реакторни келтириш мумкин. У холда реакторлаги модда концентрацияси бошқарилувчи, унга берилаётган харорат эса бошқарувчи параметр бўлиши мумкин. Бошқарув қурилмаси таркибига кирувчи элементоарни батавсил кўриб ўтамиз.
Бирламчи ўлчов ўзгартиргичи (БЎЎ сезгир элемент, сенсор) – ростланадиган параметрни қабул қилиш ва қайта ишлашда қулай бўладиган ўлчов маълумоти сигналига ўзгартириш учун мўлжалланган. Масалан, термоэлектрик сигнал ўзгартиргич бир-бирига кавшарланган иккита турли ўтказгичлардан иборат бўлиб, хароратни термоэлектр юритувчи кучга айлантиради(ТЭЮК).
Нормалловчи ўзгартиргичи (НЎ) - автоматик ростлаш тизими таркибига кирувчи барча элементларни ўзаро мослаштиришга хизмат қилади. Бирламчи ўлчов ўзгартигичидан чиқаётган сигнални унификацияланган сигналга айлантириш вазифасини бажаради. Бунда ўзгартирилаётган сигналлар бир ҳил ёки турлича физик табиатга эга бўлиши мумкин. Масалан термоэлектрик сигнал ўзгартиргичдан чиқаётган токли сигнални унификацияланган 0мА дан 5мА гача бўлган токли сигналга ёки 20кПа дан 100кПа гача бўлган пневматик сигналга ўзгартиришни амалга оширади. Нормаллавчи ўзгартиргичдан чиқаётган сигнал нафақат ростлагичга, балки, маълумотни қабул қилувчи ва уни қайта ишловчи блокларга ҳам узатилиши ёки автоматлаштиришнинг юқори босқичига кириш параметри сифатида ҳам узатилиши мумкин. БЎЎ ҳамда НЎ биргаликда ўлчов маълумот тизисини ташкил этади. Ростланадиган параметрнинг берилган қийматига мос келадиган сигнал yТ(τ) топшириқ берувчи қурилмада шакллантирилади. Бу қурилма 2-расмда кўрсатилмаган бўлиб, кўп холларда ростлагич таркибига кирган бўлади. Топшириқ таъсирининг қиймати ўзгармас ёки маълум қонуният асосида ўзгарувчан бўлиши мумкин.
Ростлагич (Р) таққослаш элементи ёрдамида ростланаётган параметр қийматининг берилган қийматдан қанчалик оғишини аниқлайди ва шунга кўра ростлаш таъсирини ишлаб чиқади. Ростлагичнинг сигнали ҳар доим ҳам ижрочи қурилмани ишга тушуришга етавермайди. Бундай холларда эса ростлагич қувват кучайтиргич билан жихозланади. Ростлагичдан олинган сигналга мутаносиб равишда технологик жараёнга таъсир кўрсатувчи автоматик бошқариш тизими қурилмаси ижрочи қурилма (ИҚ) деб номланади. Одатда уни иккита ташкил этувчи элементларга ажратиш мумкин: ростловчи орган ҳамда ижрочи механизм.
Ижрочи механизм (ИМ) ростлагичдан келаётган команда сигнал қувватини қучайтириб, ростловчи органга (РО) таъсир кўрсатади. Ростловчи орган затворини сурувчи ижрочи механизмлар ижрочи двигателлар ёки серводвигателлар деб ҳам номланади.
Ростлаш органи (РО ) бошқарув объектининг ростланадиган параметрига таъсир кўрсатадиган материал ёки энергия оқимини ўзгартирувчи техник воситадир. Бу қурилма бошқарув объектига бевосита таъсир кўрсатиб, ростланадиган катталик қийматини берилган қийматда ушлаб туриш ёки уни белгиланган қонуният бўйича ўзгартиришни амалга оширади.

Download 236,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish