2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf


V БОБ. КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

V БОБ. КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР 
ПСИХОЛОГИЯСИ 
1.Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг психик ривожланиши. 
2.Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши. 
3.Ўкув фаолиятининг хусусиятлари. 
4.Бошланғич синф ўқувчилар шахсининг шаклланиши. 
5.1. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг психик ривожланиши 
Кичик мактаб даври 6-7 ёшдан 9-10 ёшгача давом этади. Бу даврда бола
мактаб ўқувчиларига қўйиладиган турли талаблар билан танишади, фан 
асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик жиҳатдан тайёрланади.
Унинг психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Шу
ёшдаги бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги,
ўзининг қизиқувчанлиги, ишонувчанлиги, хаёлининг ёрқинлиги,
хотирасининг кучлилиги, тафаккурининг яққоллиги билан бошқа ёшдаги 
болалардан ажралиб туради. Мактаб таълимига тайёрланаётган болада диққат 
нисбатан узоқ муддатли ва шартли барқарор бўлади. Кичик мактаб ёшидаги 
болаларнинг асосий фаолияти ўқиш ҳисобланади. Боланинг мактабга бориши,
унинг психологик ривожланиши ва шахснинг шаклланишидаги ўрни
ниҳоятда катта. Бола ўқув фаолиятида ўқитувчи раҳбарлигида инсон 
онгининг турли асосий шаклларининг мазмунини эгаллайди ва инсоний
анъаналар асосида ҳаракат қилишни ўрганади. Ўқув фаолиятида бола ўз
иродасини ўқув мақсадларига эришиш учун машқ қилдиради. Ўқув фаолияти 
боладан нутқ, диққат, хотира, тасаввур ва тафаккурини керакли даражада 
ривожланишини талаб этган ҳолда, бола шахси ривожланиши учун янги 
шароитларни яратади. Биринчи бор мактабга келган бола ўз атрофдагилари 
билан психологик жиҳатдан янги муносабат тизимига ўтади. У ҳаётининг тубдан
ўзгарганини, унга янги мажбуриятлар, нафақат, ҳар куни мактабга бориш, балки 
ўқув фаолияти талабларига бўйсуниш ҳам юклатилганлигини ҳис эта
бошлайди. Оила аъзоларининг бола ўқув фаолияти, ютуқлари билан 
қизиқаётганлиги, шунингдек, уни назорат қилаётганлиги, унга қилинаётган
янги муомала, муносабат унинг ижтимоий мавқеи ўзгарганлигини тўла ҳис 
этишига, ўзига нисбатан муносабатининг ўзгаришига асос бўлади. Катталар
болаларни амалий жиҳатдан ўз вақтларини тўғри тақсимлаш борасида
яхши ўқиш, ўйнаш, сайр қилиш ва бошқа нарсалар билан шуғулланишга
ўргатадилар. Демак, оилада бола у билан ҳисоблашадиган,
маслаҳатлашадиган янги бир ўринни эгаллайди. Ўқувчининг мактабдаги
муваффақияти унинг кейинги психик ривожи ва шахсининг шаклланишида 
тўлиқ ижобий асос бўлади. 


59
Бола инсоний муносабатлар тизимида ҳам алоҳида ўрин эгаллаётганини, ота-
онаси, яқинлари, атрофдагилари унга ёш боладек эмас, балки ўз вазифалари, 
мажбуриятлари бор бўлган, ўз фаолият натижасига кўра ҳурматга сазовор бўлиши 
мумкин бўлган алоҳида шахс сифатида муносабатда бўладилар. Бунинг 
натижасида боланинг ўз-ўзидан оиласи, синфи ва бошқа жамоалардаги ўз ўрнини 
англай бошлаганини кўриш мумкин. Бу даврда боланинг "Мен шуни 
хоҳлайман” мотивидан "Мен шуни бажаришим керак" мотиви устунлик қила 
бошлайди. Мактабда биринчи синфга келган ҳар бир ўқувчида психик зўриқиш 
кучаяди. Бу нафақат унинг жисмоний саломатлигида, балки ҳатти-ҳаракатида ҳам, 
яъни маълум даражада қўрқўвни кучайиши, иродавий фаолликнинг сусайишида 
намоён бўлади. 
Бу даврга келиб бола атрофидагилар билан ўзаро муносабатда маълум бир 
натижаларга эришган, ўзи хохлаётган нарсаларни ҳамда, ўз оиласида ўзи 
эгаллаган ўрнини аниқ биладиган бўлади. Шунингдек, у ўзини-ўзи бошқариш 
малакасига эга бўлади, вазият ва ҳолатга қараб иш юрита олади. Бу ёшдаги болалар 
ҳатти-ҳаракатлари ва мотивлари уларнинг ўзларига берадиган баҳоларига қараб 
''Мен яхши боламан” эмас, балки бу ҳатти-ҳаракатлар ўзгалар кўз ўнгида қандай 
намоён бўлишига қараб баҳоланишини тушуна бошлайдилар. 
Бола мактаб таълимига боғчада тарбияланаётганида тайёрланади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish