2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

1. Кузатиш методи. Кишининг ҳар кунги психик фаолиятини одатдаги ҳаёт ва 
шароитларида таҳлил қилишдан иборатдир. 
Ёш даврлари психологияси ва педагогик психологияда бу методнинг объектив 
(ташқи) ва субъектив (ўзини-ўзи) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги 
ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади: 
а) куэатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади; 
б) кузатиладиган объект танланади; 
в) синалувчининг ёши, жинси ҳақида маълумотлар тўпланади; 
г) тадқиқот ўтказиш вақти режалапггирилади; 
д)кузатиш қанча давом этиши қатъийлапггирилади; 
е) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат, 
спортда) амалга оширилиши тавсия этилади; 
ё) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) тайинланади; 
ж) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик, 
суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитофон, видеомагнитофон ва 
бошқалар) тахт қилинади. 


16
Кузатиш 
орқали 
турли 
одамларнинг 
диққати, 
ҳис-туйғулари, 
нерв 
системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-ишоралари, 
сезгирлиги, нутқ фаолияти ва ҳоказолари ўрганилади. Аммо, ўта мураккаб ички 
психологик кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл-
заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди. 
 2. Эксперимент методи. Сунъий ҳосил қилинган психологик шароитда намоён 
бўлувчи психик фаолиятни таҳлил қилишдан иборатдир. Экспериментатор ёки 
тажриба ўтказувчи психик фаолиятнинг ўзига керакли ҳодисасини махсус тарзда 
ҳосил қилади ҳамда унинг намоён бўлиш шарти ва характерини белгилайди. 
Тажриба методи ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. 
Табиий метод психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда қўлланилади. Бу 
методнинг илмий асосларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский яраттан. Табиий 
методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий 
муассасалар ходимларининг, ўқитувчиларнинг иш қобилиятлари, ўзаро 
муносабатларини, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини ҳал қилиш назарда 
тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчиларнинг 
ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот 
мақсадига мувофиқлаштирилиши лозим. 
Лаборатория
(клиника) методи кўпинча индивидуал (баъзида гуруҳ ёки 
жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-
йўриқлар, тавсиялар, кўрсаткичли ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. 
Ҳозир инсон психикаси ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон 
ҳисоблаш машиналари, қурилмалар, мосламалар мавжуд. Кўпинча электрон ва 
радио 
ўлчагичлар, 
секундомер, 
рефлексометр, 
электроэнцефало-
грамма кабилардан фойдаланилади. 
Лаборатория методи ёрдамида диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира 
ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш 
сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория 
шароитида кишилар (учувчи, ҳайдовчи, оператор, электронлар) ва кутилмаган 
тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши) 
нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатиши бўйича ўзгаришлар, 
ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-иродавий 
зўриқиш, жиддийлик, тажанглик содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар 
олинади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish