8.5. Кўникма ва малакаларни шакллантириш
Қўникма ва малакаларни шакллантириш билимларни ўзлаштирибгина
қолмай хилма-хил кўникма ва малакаларни ҳосил қиладилар.
Кўникма - машқ қилиш натижасида юзага келган ҳатти-ҳаракатларнинг
автоматлашган усули. Физиологик жиҳатдан кўникма бош миянинг катта ярим
шарлари пўстлоғида ҳосил бўлиб, вақтинчалик нерв боғланишларининг
барқарор тизимининг функциясини таъминлайди. Динамик-стереотипларни
яратиш шароитлари бир вақтнинг ўзида автоматлашган акт билан мураккаб
аналитик-синтетик фаолиятни юзага келтиради. Бунинг натижасида нафақат
кўникмалар, балки малакалар ҳам юзага келади.
Малака - олдинга қўйилган мақсад ва ҳатти-ҳаракат шароитидан келиб
109
чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар усулидир. Малакалар ҳатти-ҳаракатнинг
мақсад ва конкрет шарт-шароитларига тегишли бўлган ҳолда доимо суянади. Одам
ишни қанчалик яхши билса, уни шунчалик малакали амалга оширади ва ундан
фойдаланади.
Кўникма ва малакалар ҳатти-ҳаракат услуби бўла туриб, маълум фаолият турига
қараб ишлаб чиқариш, ўқув, ижтимоий, спорт, ташкилий, техник фаолият,
илмий фаолият, санъат соҳасидаги кўникмалар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Лекин, барча фаолият турларида қўлланиладиган кўникма ва малакалар мавжуд:
булар - ҳаракат, сенсор, ақлий кўникма ва малакалардир. Ҳаракат
кўникмаларига жисмоний меҳнат, спорт ва ўқув кўникмалари (хат ёзиш, тез
ўқиш ва ҳоказо) киради.
Сенсор кўникма ва малакаларга ўлчов, ёруғлик, овоз ва символик
маълумотларни тез ва тўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва бошқариш
марказларида такрорлаб боришлар киради.
Аклий
кўникма
ва
малакаларга-кузатиш
усуллари,
малакаларни
ривожлантириш, оғзаки ва ёзма ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш, ҳаракатларга
йўналтириш, китоб билан ишлаш, архив материалларини йиғиш, илмий
тажриба ўтказиш ва ҳоказо. Кўникмалар машқ килиш натижасида юзага келади,
яъни бунда мақсад сари йўналтирилган (доимий) қайтариш мустаҳкамлашга олиб
келади ва самарали усуллар асосида қайта-қайта қайтарилиши амалга
оширилади.
Инсон томонидан эгалланган кўникма ва малакалар янги кўникмаларни
шакллантиришига таъсир кўрсатади.
Қонуниятлар:
1. Кўникма ҳосил бўлишининг нотекис жараёни. Бу
машқларнинг эгри графигида намоён бўлади.
2. Кўникмаларнинг кўчиши. Ижобий кўникмаларнинг янгиларини
шаклланишига таъсири кўчиш дейилади. Кўникмалардаги салбий
таъсир эса интерференция деб аталади, бунда эски кўникма
янгисининг шаклланишига халақит беради.
3. Кўникмани прогрессив ва регрессив - кўникма узоқ вақт
миқдорида хизмат қилиши учун ундан фойдаланиш лозим. Акс ҳолда
деавтоматлаштириш юзага келиб, зарур ҳаракатлар ўз тезлиги,
янгилиги, аниқлиги ва автоматлаштирилган ҳаракатларни
таъминловчи хусусиятларини йўқотади.
Одатлар бу шундай ҳатти-ҳаракатларки, улар ўз-ўзидан, автоматик тарзда
юз беради. Одатларни инсоннинг маданий ва алоқий хулқида аҳамияти катта.
Таълим бошқариладиган жараёни бўлиб, бунда ҳар бир боланинг ҳаракати
қадамба-қадам назорат қилинади, ўқитувчи ҳар бир босқичда ўқувчининг
билимларини малакаларини ўзлаштириш ҳақида ахборот олиб туради, янги
материал аввалги материални ўзлаштиришга қараб тақдим этилади.
110
Do'stlaringiz bilan baham: |