2. O‘zbekistondagi ekologik holatni yaxshilash yollari. Кириш


Ўзбекистондаги экологик муаммолар



Download 31,84 Kb.
bet2/4
Sana14.06.2022
Hajmi31,84 Kb.
#671637
1   2   3   4
Bog'liq
Ma'ruza-1

Ўзбекистондаги экологик муаммолар. Бугунги кунда мустақил ўзбекистон йирик саноат ва аграр минтақа бўлиб, келажакда дунёга юз тутган машина созлик, енергетика, кимё, озиқ – овқат саноати, транспорт мажмуини янада ривожлантириш кўзда тутулган. Бундай ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши Республикада ижтимоий – эколтизмларнинг ҳолатига муаян даражада салбий та`сир кўрсатади.
Республикада кескин бўлиб турган экологик ва табиатни муҳофаза қилишга оид муаммолар қуйидагилар:
1. Йирик ҳудудий – саноат мажмуалари жойлашган раёнларда я`ни Ангрен-Олмалиқ Чирчиқларда, Фарғона-Марғилонда, Навоий ва бошқа раёнлардаги табиатни муҳофаза қилиш муаммолари. Бу раёнларда ижтимоий-эколтизм ҳолати яхши емас. Чунки саноат марказларида чиқаётган турли-хил газлар ва чиқиндилар атроф-муҳитни эколгик ҳолатини бузулишига олиб келмоқда.
2. Агросаноат мажмуидаги экологик муаммолар.
3. Табиатдаги сувларнинг саноат чиқиндилари пестиседлар ва минерал ўғитлар билан ифлосланиши ҳам муаммолардан биридир.
4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш муаммолари, қо`риқхоналар ва миллий бог`лар тармог`ини кенгайтириш.
Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилаш йўллари. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги асосий стратегик мақсадлар қуйидагилар ҳисобланади:
Аҳолининг сиҳат-саломатлиги учун қулай шароит яратиш, беосферавий мувозанатни сақлаш;
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлиги ва барқарорлигини ко`злаган ҳолда табиий ресурслардан фойдаланиш;
қайта тикланадиган табиий ресурслар ишлаб чиқариш ва исте`мол жараёнларининг мувознатини сақлаш тикланмайдиган ресурсларни ишлаб чиқариш, чиқиндилардан оқилона фойдаланиш;
регионал ва локал даражаларда табиатни қайта тикланиш ҳусусиятини тиклаш;
табиатнинг даслабки турлари ва уларнинг генофондини ландшафтларнинг хилма – хилигини сақлаш.
Вужудга келган Орол денгизи муаммоси билан бог`лиқ ҳалокатли экологик – иқтисодий ва ижтимоий аҳволни яхшилаш, Орол денгизини сақлаб қолиш мақсадида аҳолини сифатли ичимлик суви билан та`минлаш. Орол бўйи аҳолисини нормал санитар шароитлар ва озуқа билан та`минлаш учун Марказий осиё давлатлари билан биргаликда қисқа вақт ичида ягона сув хо`жалиги сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар-бир Республиканинг Орол денгизига қуя оладиган суви, я`ни Орол бўйидаги барча табиий кўлларни сақлаб қолиш каби ишлар режалаштирилган.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг асосий йўналиши шаҳар ва аҳоли яшайдиган пунктларда атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш, кейинчалик санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилиш бунинг учун Республикамизнинг барча ҳудудларида чиқиндиларни камайтириш, кам чиқиндили технилогияларни яратиш, чанг тўпловчи ва тозаловчи янги қурилмаларни яратиш ва уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ескирган қурилмаларни яхшилаш билан алмаштириш ва бошқалар. Орол денгизинимг қуриши иқлим ўзгаришига ҳам сабабчи бўлди. Қурғоқчилик туфайли иқлимнинг кескин контененталлиги ортиб кетди. Денгиз ва қуруқлик ўртасидаги ҳароратнинг ўзгариши, шамол тезлигининг ортиши, сувнинг тўлқинланиш ҳодисасини кучайтиришига олиб келди.
Сут емизувчи ҳайвонлар ва қушлар камайиб кетди. Қуриган майдонлар хавфли касалликларни тарқатувчи кемирувчи билан тўлиб бормоқда. Орол бўйининг санитар-епидемиологик аҳволи ниҳоятда оғирлашмоқда. Агар зудлик билан табиатда вужудга келаётган муаммолар ҳал қилинмаса инсоният ва бутун мавжудоднинг ҳаёти хавф остида қолади. Биз табиатга қараммиз, биз табиациз яшай олмаймиз, шундай екан биз барчамиз табиатни асраб авайлашимиз, унинг ҳар-бир қарич ерини кўз қорачиг`идай асрашимиз, табиат бойликларидан оқилона фойдаланишимиз, ҳар-бир томчи сувни тежаб ишлатишимиз, табиат ҳақида доимо ғамхўрлик қилишимиз лозим.
Вазирлар Маҳкамаси 7.09.2020 йилдаги «Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сон қарорни қабул қилди.
Президентнинг 30.10.2019 йилдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш учун Давлат экология қўмитасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинди:
рақамли иқтисодиётга ўтиш мақсадида экологик экспертизадан ўтказиш учун ҳар йили тақдим этиладиган 30 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон алмашинуви тизимини яратиш тўғрисидаги;
фаолият турларининг атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатишини муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувларини ўтказишни амалга жорий этиш тўғрисидаги.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори (I тоифага мансуб), ўртача (II тоифага мансуб) ва паст даражада хавфли (III тоифага мансуб), шунингдек, маҳаллий даражада таъсир кўрсатувчи (ИВ тоифага мансуб) ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати;
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, I I, I I I ва IV тоифаларига мансуб фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш, экспертизадан ўтказишга материалларни тайёрлаш ва тақдим этиш, экспертизани ўтказиш муддатлари, экспертиза иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, шунингдек, экспертиза хулосаси мақоми ва экспертизани ўтказиш учун ҳақ тўлашни тартибга солувчи давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом;
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолият турларининг атроф муҳитга салбий таъсирини аҳоли ва жамоатчилик орасида муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек, жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

Download 31,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish