Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати, одатда, турли вариантда жойлаштирилади. Масалан, у хом ашё, яъни ўрмон заҳираларига эга бўлган, ёғочни оқизувчи дарёлар билан темир йўллар кесишган жойларда ёки бевосита истеъмол районларида ташкил этилади.
Республикамизда саноат аҳамиятига эга бўлган ўрмон ресурслари мавжуд эмас. Бинобарин, ушбу саноат тармоғи асосан четдан келтирилган ёғоч ва бошқа яриммаҳсулотлар негизида ташкил этилган.
Мебел, картон, қоғоз ва бошқа ёғочдан олинган маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Йилига ўртача 4,5 минг тоннага яқин қоғоз, 15 минг тонна атрофида картон маҳсулотлари олинган. Картоннинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти ва Наманган вилоятларида ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |