1. “Камолот” ижтимоий ёшлар ҳаракати (2001) – бу ташкилот мамлакатда 14-28 ёшдаги ёшларни ўз сафига уюштирган. Ёшларнинг сони 7 млн. дан ортиқ. Ҳозирги даврда ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари сони 20 минг дан ортиқ, улар 4 миллиондан ортиқроқ ёшларни бириктирган. Бугунги кунда (2007) Республикамизда 7–14 ёшгача бўлган ўқувчилар сони 5268810 нафарни ташкил этса, “Камалак” Болалар ташкилоти аъзолари сони 4624877 нафардир. Камалакка гўзаллик тимсоли сифатида таъриф берилган. Бу 7 ҳислат: инсонийлик, илмга интилиш, ижод, муҳаббат, ақл, садоқат ва меҳрдир. Ана шу болалар ташкилотининг ҳам еттита фаолият йўналиши мавжуд. Бу йўналишлар болалар манфаатларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳаётга кенг жалб этишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Шунингдек, ҳаракат таркибида унинг ҳомийлиги асосида 7-14 ёшгача бўлган ўқувчиларни бирлаштирган. “Камалак болалар ташкилотига «Ҳаракатнинг янги Низомида “Камалак” аъзолари ёши эндиликда 7 ёшдан эмас, балки 10 ёшдан 14 ёшгача” деб белгиланган. Чунки қонунчилигимизда нодавлат-нотижорат ташкилотларига болалар 10 ёшдан бошлаб аъзо бўлиши мумкинлиги айтилган. “Камалак” Болалар ташкилоти ўз фаолиятини тарбиянинг ўзига хос ёндашув ва усулларидан фойдаланган холда болалар дунёқарашига ватанпарварлик, ижтимоий тадбирларда фаол иштирок этиш, ўзини ўзи бошқаришни ўрганишни сингдириш каби йўлларга қаратган. Ижтимоий сиёсий фаолликни оширишда сайловлар муҳим ўрин тутади. Сайловчиларнинг ихтиёрий берган овозларига кура сиёсий институтлар легитимлиги ошади. Бу сиёсий зиддиятларнинг олдини олишга олиб келади. Сайловлар аҳоли сиёсий манфаатларини ифода этувчи турли экстремистик ҳаракатларни чеклаб туради, сайловлар фуқароларнинг ёшларни ижтимоий-сиёсий ижтимоийлашувига кўмаклашади. Сиёсий жароёнларда фаол иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратади.
Президент Ислом Каримов 2000 йил 24 январда Ёшлар масаласига бағишланган йиғилишда “ Камолот” ёшларимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлсин” мавзуидаги нутқида демократик жамият қурушда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўлларини белгилаб берди. Булар: 1) Ҳаракатнинг асосий вазифаси-ёшларни бирлаштириш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кумаклашишдан, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборат бўлиши даркор. Ёшликка хос жўшқин табиий соғлом интилишларини рўёбга чиқариш. 2) Одамзот ўз эзгу мақсадига жамоа бўлиб эришганлигини ҳисобга олиш. 3) Ташкилотдаги етакчилар кучи ва салоҳиятидан оқилона фойдаланиш. 4) Жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишга ёрдамлашиш. 5) Диний экстиремизм, террорчилик, гиёҳвандлик каби ташқи таъсирлардан, ўзимизнинг ички ховф-хатарлардан-тўрачилик, сансалорлик, маҳаллийчилик, боқибеғамлик каби иллатлардан асраш. 6) Оилани жамиатнинг энг муҳим буғини деб билиш. 7) Олий уқув юртларини битириб чиқаётган ёшларга камол топишида ёрдамлашиш, адолат устуворлигини таъминлаш, “Ватан-ягонадир, Ватан-биттадир” деган ғояни сингдириш ва ҳ.к.
Демак, ёшлар ташкилоти бу ижтимоий-сиёсий институт сифатида унинг роли ижтимоий сиёсий фаолликда ўрни беқиёсдир.
2. ЎзР Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш барасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасинининг мазкур фармон ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бунда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг, республиа хотин-қизлар жамоат ташкилотларини аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш борасида олиб бораётган ишларнинг самарадорлигини ошириш кўзда тутилди.
ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов компаниясида ҳам хотин-қизларнинг ўрни янада Президентимиз кўрсатмаси бўйича ошди. Сайлов компанияси жараёни сиёсий партиялар томонидан кўрсатиладиган номзодларнинг камида 30 фоизи хотин-қизлар бўлиши шартлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ижобий аҳамият касб этди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида илгари II нафар депутат бўлган бўлса, эндиликда 120 нафар депутатнинг 21 нафари хотин-қизлардан иборат ёки бу 17,5% ни ташкил қилади. 100 нафар Сенат аъзоларининг 15 нафари (15%)ни аёллар ташкил қилади.
Ўзбекистонда демократик жамиятни қуришда сиёсий партиялар ва кўппартиявийлик
Мамлакатда демократик институтларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар ҳам тобора чуқурлашиб бормоқда. Ҳозирги даврда республикада 306 та республика аҳамиятига молик жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатиб, улардан 64 таси халқаро ташкилотлар мақомига эгадир. Уларнинг 48 таси жамғарма, 78 таси жамият, 5 таси сиёсий партия, 42 таси федерация, 16 таси касаба уюшмалари, 2 таси ҳаракат, 20 таси марказ, 48 таси ассоциация, 20 таси уюшма, 5 таси қўмита, яна 22 таси турли номларда расмий рўйхатдан ўтганлар. Шунингдек, Қарақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 2237 та жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки даврида Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, аср сўнггида эса «Фидокорлар» миллий демократик партияси ташкил топди. 2003 йилнинг 15 ноябрида эса мулкдорлар ва ўрта ижтимоий қатлам сиёсий қарашлари ифодаси сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкил топди. Ҳозир Олий Мажлисда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 49 та, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 11 та, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг эса 54 та депутатдан иборат партия фракциялари мамлакатдаги қонун чиқариш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки даврларида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил топди. Ўтган давр ичида «Соғлом авлод учун» халқаро ноҳукумат хайрия жамғармаси, «Экосан» халқаро экология ва саломатлик жамғармаси, Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси, Халқаро Амир Темур жамғармаси, Халқаро Имом Бухорий жамғармаси, «Олтин мерос» жамғармаси, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Халқ бирлиги» ҳаракати, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси (ҳозирда Ўзбекистон журналистика ижодий уюшмаси) , Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Жамоатчилик фикрини Ўрганиш «Ижтимоий фикр» маркази, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, Миллий матбуот маркази, Байналмилал маданий марказ, республика «Устоз» жамғармаси (ҳозирда «Истеъдод») каби нодавлат ташкилотлари тузилди. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси демократик принциплар асосида бутунлай қайтадан ташкил этилди. Шу билан бирга, «Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси», «Аёл ва саломатлик», аёлларнинг «Меҳри» ташкилоти, «Аёллар ресурс маркази», «Аёл ва жамият» институти каби хотин-қизлар муаммоларини ечиш ва улар манфаатларини ифодалайдиган нодавлат ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда БМТ Ривожланиш Дастурлари асосида ўнлаб хорижий ташкилотлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, «Британия Кенгаши», Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхонаси, Фридрих Эберт жамғармаси ваколатхонаси, Таълим ва тиллар Ўрганишда ҳамкорлик қилиш бўйича Америка Кенгаши (АКСЕЛС), ЮНЕСКО ваколатхонаси, Гераманиянинг «Гёте институти» Франциянинг «Альянс Франсе» каби яна ўнлаб хорижий мамлакатлар нодавлат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекстоннинг турли соҳаларида кенг фаолият юритмоқда.
Кўппартиявийлик – демократик жамият барпо этишнинг муҳим шарти (Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолиятлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |