Биринчидан, оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлигини таъминлаш. Бу уларнинг мустақил фаолият юритиши ва ривожланиши учун асосий омил бўлиши лозим. Матбуот ва ахборот зркинлиги бозор муносабатлари ахборот майдонида соғлом рақобат тамоийлининг ривожида кўрамиз! Шунинг учун ОАВларини қўллаб-қувватлаш бўйича мустақил жамоатчилик фонди тузиш лозим. Бу фонд маблағлари ОАВларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, мустаҳкамлаш имкони юзага келади.
Иккинчидан, бугунги кунда давлат телевидениеси негизида жамоатчилик телевидениеси каналини босқичма-босқич шакллантириш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун телерадио индустрия бозорини ривожлантириш, тижорат ва ҳудудий нодавлат телерадиостудияларнинг фаолият юритиши учун шарт-шароит яратиш ва ҳ.к.
Бугунги кунда дунё бўйича (2007) интернет тармоғидан 700 млн. киши фойдаланади.
Ноҳукумат хотин-қизлар ташкилотлари фуқаролик жамиятининг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг Ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги фаоллигини оширишда ноҳукумат ташкилотлар катта роль ўйнамоқда. “Меҳр” хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари бирлашмаси 2001 йилда ташкил топган бўлиб, асосий мақсади бирлашма аъзолари ва республикамиз хотин-қизлар ташкилотлари ҳамда аёллар муаммолари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиришда ёрдам бериш, умумий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш, жамият ҳаётида аёллар нодавлат ташкилотларининг иштирокига кўмаклашишдир. Ҳозир бирлашмага республикадаги 40 дан зиёд хотин-қизлар нодавлат ташкилотлари аъзо.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функциялари
АҚШда 1 млн.дан кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритадилар. Уларда Америка аҳолисининг 7,8 %и хизмат қилади. АҚШда айнан жамоат ташкилотлари соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, санъат ва фуқароларни ижтимоий таъминлаш ва муҳофазалаш соҳасида давлатнинг асосий ҳамкори ҳисобланадилар. Дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатлари ҳукуматлари ҳам муҳим иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа муаммоларни ҳал этишда жамоат тузилмаларига, биринчи навбатда нодавлат нотижорат ташкилотларига таянадилар. Ривожланган 22 та мамлакатда иш билан банд аҳолининг 4,9 фойизи бевосита нодавлат соҳада меҳнат қиладилар. Бу кўрсаткич Нидерландияда 12,4, Ирландияда 11,5, Бельгияда 10,5, Исроилда 9,2, Австралияда 7,2, Буюк Британияда 6,2 фоизга тенгдир1.
“Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 2-моддасига биноан демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг асосий принциплари қуйидагича ифодаланди:
“-қонун устуворлигини, ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасида мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш;
-халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш;
-сиёсий ҳаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш;
-нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |