3) Ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш жамияти ва ҳ.к.).
4) Ижодкор зиёларнинг миллий жамоат ташкилотлари (ёзувчилар, рассомлар, адвокатлар, ва ҳ.к.).
5) Миллий маданият марказлари (қозоқ миллий маданияти ва ҳ.к.).
6) Умуммиллий хайрия жамиятлари, жамғармалари (Болалар жамғармаси, Республика талабалар жамғармаси, ёшларни қўллаш фонди ва ҳ.к.).
7) Ижтимоий аҳамиятга ва ижодий изланишлар билан боғлиқ маҳаллий бирлашмалар (Сайёхлик ва бадиий ҳаваскорлик клублари, Ногирон болалар ота-оналар бирлашмалари).
8) Жамоат муассасалари (Халқаро қизил ярим ой ташкилоти, «Эл» халқаро уюшмаси ва ҳоказо).
Булардан ташқари халқаро аҳамиятга эга бўлган 13 та ноҳукумат халқаро ташкилотлари Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.
Умуман, мамлакатимизда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ташаббуси билан тузилган бу кўнгилли ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилотлар хилма-хиллиги билан фарқланади. Булар орасида мамлакатимиздаги жамоат ташкилотлари алоҳида аҳамиятга эга. «Ўзбекистон касаба уюшмалари», Хотин қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси катта ишларни олиб бормоқда.
Оммавий ахборот воситалари - жамиятни демократлаштириш ва фуқаролар эркинлигини таъминлашнинг муҳим шарти. Демократик ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш, янгича дунёқарашни шакллантиришда оммавий ахборот воситалари (ОАВ)нинг ўрни ва аҳамияти катта. 1997 йил 26 декабрда "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" қонун қабул қилинди. Бугунги кунда нашрлар сонида 490 та газета, 138 та журнал рўйхатга олинган. Президент Ислом Каримов "Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда" асарида эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари 4-ҳокимият тармоғи бўлиши керак деган эди. ОАВ ҳар бир киши ўз фикрини ифода эта олишига имкон берадиган эркин минбар бўлиши керак. ОАВлари жамиятимизнинг демократик қадриятларини ва тушунчаларини ҳимоя қилиши, одамларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий онгини шакллантириш бўйича фаол иш олиб бориши лозим. Президентимиз 2002 йил 29 августда Олий Мажлис 9-сессиясида "Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шаклдантиришнинг асосий йўналишлари" мавзуидаги маърузасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, ошкоралик, жамиятда Ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойилларни сўзда, қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилишдир деган эди. ОАВ том маънода "тўртинчи ҳокимият" даражасига кўтарилишини яна бир бор баён этди. Эркин матбуот реал вазият шароитида фаолият кўрсатиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг долзарб муаммоларини дадил кўтариб чиқиши, одамларни безавта қилаётган барча масалаларни жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этиши, ҳокимият ва бошқарув тузилмаларининг қабул қилаётган қарорлари ва фаолиятига танқидий, холис баҳо бериб бориши керак.
Президент Ислом Каримов 2005 йил 28 январда "Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир" мавзуида қилган маърузасида эндиликда олдимизда турган бир қатор устувор вазифаларни белгилаб берар экан, демократик давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда оммавий ахборот воситалари ролига алоҳида эътибор берди. Ўзбекистонда демократик янгиланишлар жараёнини чуқурлаштириш ва фуқароларнинг эркинликларини таъминлашнинг ғоят муҳим шарти - бу оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун демократик андозаларни жорий этиш бўйича аниқ ва изчил чораларни амалга оширишдир. Бу борадаги асосий вазифа мамлакатимизда ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнининг муҳим таркибий қисми бўлмиш матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш, уларнинг мустақиллигини ва эркинлигини амалда таъминлашдан иборат. Халқимиз ОАВларидан мамлакатимиз ва хориждаги бўлаётган воқеаларнинг ҳаққоний жараёнларини кўриш ва эшитишни истайди. Президентимиз Оммавий ахборот воситалари олдига қуйидаги вазифаларни белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |