2. Муассаса маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида



Download 149,5 Kb.
bet5/5
Sana01.07.2022
Hajmi149,5 Kb.
#723457
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 МТТ ЖШ мухокамаси баёни наъмуна

МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ

Биз қуйида имзо чекканлар 1-МТТ жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилувчи комиссия аъзолари _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________лар жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилишини текшириб, қуйидагиларни аниқладик.




I. ИШ БЕРУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ БЎЙИЧА:
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури”, Халқ таълими бўлими Низоми, бошқа меёрий хужжатлардаги ўқиш жараёнини ташкил қилиш касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб борилди.
Ходимлар манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган ва жамоа шартномасига кирмаган иштимоий, иқтисодий ва хуқуқий маслалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин касаба уюшмаси қўмитаси билан одиндан келишиб олинди. Қонунларда кўрсатилган ёки зарурият юзасидан қарор қабул қилганда касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги олинган.
Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий ва хуқуқий манфаатлари, келажакдаги ривожланиш билан боғлиқ хужжатларни, маълумотларни тақдим этган, касаба уюшмасининг таклифлари ва фикр-мулохазаларини вақтида кўриб ва унга ёзма жавоб берган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва “Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолият кафолотлари тўғрисида”, “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида” Қонунлари ҳамда бошқа меъёрий хужжатлар ижроси таъминланган. Касаба уюшмасининг ходимларнинг меҳнат шароитини ўрганишга, улар билан тадбирлар ўтказишга хеч қандай монелик қилинмаган.
Ягона ижтимоий тўлов маблағларини белгиланган қонун талаблари асосида ўтказишни таъминланган. Касаба уюшмаси аъзоларининг аъзолик бадалларини ҳисобхона орқали туман бирлашган қўмитаси ҳисобига ўтказиб борилди.
Муассасада ички меҳнат тартиби қоидаларин ва касаба уюшмаси билан келишиб тасдиқланиши таъминланди.
Жамоа аъзолари учун Меҳнат Кодекси, “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлар бўйича касаба уюшмаси билан биргаликда ўқув семинарлар ўтказиб борилди.


II. КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИНИНГ ЎЗ ЗИММАСИГА
ОЛГАН МАЖБУРИЯТЛАРИ БЎЙЧА:

Таълимни ижтимоий, иқтисодий ривожланиш дастурининг бажарилишига кўмаклашилди, бу борада ходимларнинг ташаббус ва ижодиётини қўллаб қуватланди.


Қўлланаётган меҳнатга хақ тўлаш тизимлари, иш хақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилишининг тўғрилигини назорат қилинди, ходимларнинг меҳнат шароитини яхшилаш юзасидан жамоа назоратини ташкил қилди ва амалга оширди.
Меҳнат қонунчилигини бажарилиши юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширди. Иш жойларини меҳнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси, санитария қоидалари талабларига мувофиқ холатга олиб келиш борасида Муассаса маъмурияти томонидан тегишли чоралар кўрилиши талаб қилинди.
Ходимлар, уларнинг оила аъзоларини дам олиш ва даволанишлари учун соғломлаштириш масканларига йўлланмалар берилишини таъминланди.
Ходимлар ўртасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустахкамлашга, ички меҳнат тартиби қоидаларига тўлиқ риоя қилишга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишлар олиб борилди, меҳнат низоларига олиб кирувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриб борилди.
Ижтимоий химоялаш, тармоқни ривожлантириш соҳасидаги Президент Фармонлари, Хукумат қарорлари юзасидан ўқувлар ташкил этилди.
Ходимларнинг турмуш шароитларини ўрганиш ва кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш юзасидан иш олиб борилди.


III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛОТЛАРИ БЎЙЧА:

Иш берувчи томонидан меҳнат шартномалари тузишда, ўзгартиришда ва бекор қилишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, ушбу шартнома ва муассаса ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиб борилди.


Иш берувчи ходимларни касби, маълумоти, малакаси ва меҳнат шартномасига мувофиқ тўла-тўкис иш билан таъминланди.
Меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинишини фақат касаба уюшмасининг розилигини олиб амалга оширилди. Бунда иш берувчи қонунларда ва ички меҳнат тартиб қоидаларида кўрсатилган кафолотлар ва тўловларга қатъий риоя қилди.
Иш берувчи ташаббуси билан ходимни вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш муддати икки ойдан ошмаслиги ва бу ишдаги маоши унинг олдинги ўртача маошидан кам бўлмаслиги таъминлади.
Иш берувчи ташаббуси меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнида қуйидагиларга риоя қилинди:
- ходимларни қонунда кўрсатилган муддатларда ёзма огоҳлантирилиши;
- қонунда кўзда тутилган товон тўловларини вақтида амалга оширилиши;
- огоҳлантирилган ходимларга икки ой давомида иш қидириши учун хафтада икки кун ўртача маоши сақланган ҳолда ишдан жавоб берилиши.
Меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар штати ёки хусусиятини ўзгаришига олиб келган ишлар хажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, Меҳнат Кодексининг 103-моддасида кўзда тутилган ходимлар тоифаларга ишда қолдириш учун афзаллик берилди. Ушбу модда бўйича афзаллик хуқуқига эга бўлмаган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилди:
- 18 ёшга тўлмаганларга;
- ногиронларга;
- нафақага етишига 1-5 йил қолганда;
- 16 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;
- ёлғиз оналарга.
Муасасасада 15 йилдан ортиқ ишлаган ва иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимларга товон пулидан ташқари ўртача ойлик маоши миқдорида бир марталик нафақа тўланди.
Ишга қабул қилишни фақат меҳнат шартномаси асосида амалга ошириш ва уни иккинчи нусхасини ходимнинг қўлига тилхат асосида бериш ҳамда буйруқни ҳам тилхат асосида таништириш таъминланди.
Иш берувчи қуйидаги ходимлар билан меҳнат шартномасига қўшимча тарзда тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида махсус ёзма шартнома тузилди (203-модда ЎзР МК):
- ҳисобчи (ғазначи);
- хўжалик бўйича директор ўринбосари;
- кутубхоначи;
- қоровул.


IV. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА:

Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июлдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-929-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ҳамда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди.


Меҳнат Кодексининг 161-моддасига асосан муасасада ҳар ярим ойда меҳнатга ҳақ тўланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 19-мартдаги “Иш ҳақи тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорининг 3-бандига биноан иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Муассаса раҳбари шахсан жавобгарлиги таъминланди.
Ходимларга иш ҳақи тўлашнинг қуйидаги жадвалига риоя этилди:
Бўнак (аванс) ойнинг 15-20 кунигача.
Маош – кейинга ойнинг 1-5 кунигача.
Бундан ташқари ҳар бир ходимнинг иш ҳақи миқдори ва тўлаш даври ойликнинг ўзгариши, таътил кунларинг ўзгариши ва соатларнинг ўзгариши иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасида белгиланди.
Ходимнинг ёзма розилигисиз, қонунда ва ушбу шартномада кўрсатилган холатлардан ташқари иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилмади.
Иш берувчи қуйидаги холатларда ходимнинг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган қўшимча харожатларни қоплади:
- йўл харожати:
- кундалик харажат (суточний);
Ходимларнинг хизмат сафарларига бориш билан боғлиқ сарф-харажатлар хужжат тақдим этилгач таъминланди.
Муассасада иш шароити ўзгарган холатларда қуйидагича иш хақи тўланди.
- байрам кунлари навбатчилик, тунги ва навбатдан ташқари қўшимча ишлар (иш куни тугагач ёки дам олиш кунлари) икки баробар миқдорида;
- ходимнинг истаги билан бу кунларнинг бир қисми меҳнат таътилига қўшиб берилди;
- асосий ишдан бошқа ишга жалб қилинган ходимларнинг (масалан: қишлоқ хўжалиги) ўртача иш хақи сақланиб қолинди;
- ходимнинг айбсиз ўқув тарбия ташкилоти фаолияти тўхтатилган холатлар бўлмади.
Ўқув йили бошида ўтказилган таърификациянинг ходимнинг розилигисиз ўзгартирмаслик таъминланди (декрет таътилида бўлганлар ўрнида ишлаётганлардан ташқари).
Педагог ходимларнинг малакасини оширишлари билан боғлиқ бўлган харожатлар қопланди.


V. МЕҲНАТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙЧА:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Хукумат қарорлари асосида ходимлар иш ҳақини ўз вақтида ошириб бориш, қўшимча иш хақи тўлашни мунтазам назорат қилиб борилди.


Ходимларни рағбатлантириш борасида белгиланган масалаларни, шу жумладан қонун хужжатларида белгиланган устамаларни, шунингдек мукофотлар ва моддий ёрдам бериш, мунтазам амалга оширилди.
Ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия фаолятида рағбатлантиришга тақдим этилган номзодлар мухокамаси даврида уларнинг жамоат ишларидаги, шу жумладан касаба уюшмасидаги фаолликларини хисобга олиш йўлга қўйилди.


VI. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ БЎЙИЧА:

Меҳнат қонунларида кўрсатилган хафталик иш соатидан ошмаган холда 6 кунлик иш хафтаси асосида иш ташкил қилинди иш кунинг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, Муассаса ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб иш ташкил қилинди.


Педагог ходимлар хафталик иш соати таърификация соатига мувофиқ белгиланади. Бошқа ходимлар учун қуйидагича хафталик иш соатлари амалда бўлди.
- зарарли шароитда ишловчилар учун ( лаборантлар, махсус фаррошлар) – 36 соат;
- нормал шароитда ишлайдиган ходимлар учун 40 соат.
- 3 ёшгача боласи бор ходимларга ҳафталик иш соатлари 35 соат. Бунда уларнинг маоши тўлиқ сақланган холда амалга оширилди.
Муассасада ишловчи ходимлар ишининг ўзига хослигини инобатга олиб, муасасада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилди, яъни ўзгарувчан иш соатлари ўрнатилиб, бунда хисобга олинадиган давр муддати бир ой (чорак, ярим йил ёки бир йилдан ошмаслиги белгиланди. Ҳисобга олинадиган даврда ходимларнинг иш вақти меъёрдан ортмаслиги лозимлиги таъминланди. (123-модда ЎзР МК).
Дам олиш ва байрам кунлари ишлаш таъқиқланади. Томонлар зарурат туфайли шундай кунларда касаба уюшмаси розилиги билан ишга жалб қилинган ходимларга икки баробар иш ҳақи тўлашга келишилда. Дам олиш ва байрам куни иш куни бўлиши касаба уюшмаси розилигига мувофиқ буйруқ билан олдиндан расмийлаштирилди.
Байрам кунлари арафасида кундалик иш вақтини икки соатга қисқартирилди.
Педагог ходимларга қонунлар ва йўриқномаларда кўрсатилган узайтирилган қуйидаги таътил кунлари амалда бўлди.
- ўқитувчиларга ишлаган ҳар ойи учун 4 кундан. Тўлиқ йил ишлаганда 48 кун (иш куни);
- тўгарак рахбарларига ишлаган хар ойи учун 3 кундан 36 иш куни.
Педагог бўлмаган ходимларга қуйидагича таътил беришга келишилди:
- кутубхоначилар, етакчилар, лабарантлар, хамшираларга ишлаган хар ойи учун 2 кундан 24 иш кунида;
- қолган техник ходимларга 18 иш кунидан иборат таътил белгиланади.
Томонлар ққитувчи бўлмаган ҳамма ходимларга йиллик таътилига қуйидаги имтиёзли таътилларни қўшиб беришга келишилди:
- 16 ёшга етмаган 2 боласи бор ходимга - 3 кун;
- 3 ва ундан ортиқ ёки ногирон боласи бор ходимга - 3 кун;
- ёлғиз она ёки оталарга 16 ёшга тўлмаган бир боласи бор бўлса – 2 кун;
- 2 боласи бўлса 4 кун, 3 ва ундан ортиқ боласи бўлса - 6 кун;
- жаҳон уруши қатнашчиларига ва унга тенглаштирилган шахсларга-10 кун.
Муассадаги барча ходимларга қуйидаги ҳолларда маоши сақланган ҳолатда таътил бериш амалга оширилди.
- фарзанд туғилганда - 7 кун;
- фарзандлари суннат ва никох тўйида - 3 кун;
- кумуш-олтин тўйларда - 2 кун;
- янги уйга кўчганда - 2 кун;
- фарзандини биринчи синфга кузатишга - 1 кун;
- яқин қариндоши вафот этганда - 3 кун;
Фарзандини 3 ёшга тўлгунча парваришлаган аёллар ишга тушгач, навбатдаги таътил олганда уни бола парваришлаш даври имтиёзли таътил олиш хуқуқини берувчи стажга киради. Боласи 2 ёшга тўлмай ишга чиқиб кетган ходимларга иш куни давомида 2 марта боласини овқатлантиришга имкон берилди ва бу уни иш вақтига қўшилди. Боланинг овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар даврида ўртача иш ҳақи сақланиб қолинди.
Меҳнат таътилларини календар йил бошлагунга қадар касаба уюшмаси билан келишиб тасдиқланган жадвал асосида берилди.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг хуқуқда бўладилар, уларнинг хафталик иш вақти – 36 соат. Таътиллар – 30 календар кундан иборат; бошқа меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларда белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланилди.


VII. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙЧА:
Иш берувчи томонидан муассасада Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун, техника хавфсизлиги, санитария ва гигиена қоидалари талаблари даражасида иш шароити яратилди.
Муассасада меҳнат мухофазаси юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилди, уларни молиялаштир ди ва тадбирларни амалга оширди .
Иш берувчи барча таълим муассасада етарли меҳнат шароитини яратиш, синфларда, ўқувчилар сони белгиланган меъёр талаблари асосида бўлишини, хоналарда ёруғлик бўлишини таъминлади.
Ходимлар тиббий кўрикдан иш берувчи хисобидан ўтказилди.
- иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланди .
Муассасада меҳнат муҳофазаси ва техника ҳафвсизлиги бўйича масъул шахс Муассаса директорининг буйруғи билан тайинланди.
Иш берувчи муассасада асбоб –ускуналар.механизмларни хавфсизлик талабларига мувофиқ қолда ишлаши .бино ва иншоатларни техник жиҳатдан қониқарли ҳолатда бўлишини.намгарчилик режими ва ёруғлик меъёрида бўлишини таъминлади.
Иш берувчи меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар (лаборантлар.қозонхона.ўтўчирувчи) учун белгиланган нормалар бўйича зарур ҳимоя воситаларини.сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари).даволаш-профилактика озиқ-овқати билан бепул таъминлади .
Муассаса мол-мулкига зарар етказиш холатлари содир этилмади.
VIII. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ БЎЙЧА:

Иш берувчи ва касаба уюшмаси ҳамкорликда ички меҳнат тартиб қоидаларини қайта ишлаб чиқдилар ва ижросини назорат қилиб бордилар.


Ходимлар ўқитувчилар орасида ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушинтириш ва ташкилий ишлар олиб борилди керакли вақтда қонуний асосда интизомий жазолар қўлланди.
Томонлар меҳнат интизомига тўлиқ риоя қилувчи ва ишида яхши кўрсатгичларга эришаётган касаба уюшма аъзоларини рағбатлантирдилар.


IX. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ БЎЙЧА:

Муассасада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, ушбу Шартнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ижросини меҳнат шароити, иш ҳақи ва меҳнат билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни кўриб чиқувчи комиссия фаолят олиб борди.


Комиссия икки тарафдан уч кишилик ваколатли вакиллардан иборат тузилиб, иш берувчи буйруғи ва касаба уюшма қўмитаси йиғилиши қарори билан тасдиқланди. Муассасаданизолар келиб чиқмади.
X. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАРИ БЎЙЧА:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумат қарори билан педагог ходимларга белгиланган имтиёзлар юзасидан тадбирларни ўз вақтида амалга оширишини таъминланди.
Ходимнинг турмуш шароитини ҳисобга олган ҳолда моддий ва маънавий ёрдам бериб борилди.
Афсуски 2019 йилда ходимларимиз санаториялар, дам олиш уйларига йўлланмалар олмадилар.
Иш берувчи ва КУҚ фаоллари ишлаб қарилиги, ногиронлиги учун меҳнат жамоасидан ажраб қолган ходимларни ҳол-аҳволидан йилига 2 марта хабар олинди.
Туғиш таътилига чиққан аёлларга таътил хисоб-китобини 126 календар куни юзасидан амалга оширилиши таъминланди .
XI. МАДАНИЙ-ОММАВИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ,
СОҒЛОМЛАШТИРИШ, СПОРТ ИШЛАРИ БЎЙЧА:

Давлат дастурларини бажариб боришда хокимият, ҳалқ таълими бўлими, туман бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда ходимлар ва ўқитувчилар ўртасида жисмоний
тарбия ва спорт, оммавий-маданий тадбирлар ташкил этилди.
Педагог ва ходимлар ўртасида байрам саналарида ва атоқли кунларда спорт турлари бўйича мусобақалар ва кўрик танловлар ўтказиш учун имконият даражасидан келиб чиқиб маблағ ажратиб, бунда ҳомийларнинг кўмагидан кенг фойдаланилди.
Туман бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси қошидаги “Мулоқат” жамоатчилик кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорини бажариш бўйича маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш, ёшларни турли зарарли одатлар ва диний экстремистик оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, ҳалқаро терроризм ва экстремизмнинг тинчлик ва фаровонликка зарарли таҳдидлар мавзусидаги давра суҳбатлари, учрашувларнинг ташкил қилиниди ва унда Муассаса ўқитувчиларининг иштирок таъминди.


XII. КАСАБА УЮШМА ҚЎМТАСИ АЪЗОЛАРИ ВА САЙЛАНГАН
ФАОЛЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ.

Асосий ишидан озод этилмай касаба уюшшмасига сайланган ходимларга интизомий чоралар туман бирлашган касаба уюшма қўмитаси розилиги билангина қўлланилди.


Иш берувчи асосий ишидан озод қилинмай сайланган фаолларни ўз вазифаларини бажаришига кетган вақтлари учун ҳақ тўланиши таъминланди.
Таълим ходимларини хукумат мукофатлари, тармоқ унвонларига тақдим этишда моддий ва маънавий рағбатлантиришда уларнинг ишларидаги, шу жумладан касаба уюшмаси фаолиятидаги иштирокини ҳам ҳисобга олинди.
Иш берувчи касаба уюшмаси фаолларига ушбу шартномада ва меъёрий ҳужжатларда касаба уюшмаси зиммасига олган мажбуриятларни бажарилиши учун шароит яратиб берилди.
Муассаса маъмурияти вакиллари: Касаба уюшма қўмитаси вакиллари:

__________ ___________


__________ ___________
__________ ___________
Download 149,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish