11-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
мактабгача бўлган ёшдаги болаларга давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
(11-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда боланинг ёшига ва физиологик эҳтиёжларига мос келадиган, рационал ҳамда мутаносиб овқатланиши учун мактабгача таълим ташкилотидаги табиий маҳсулотлар тўпламини белгилайди;
алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларни соғломлаштиришга қаратилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация, санитария-гигиена ва профилактика тадбирларини ўтказади;
мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг тиббий текширувдан ўтказилишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ваколатлари
Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
(12-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра ўз тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этади ва тугатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |