10-модда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлайди;
(10-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўз ваколатлари доирасида мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади ҳамда уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;
мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади;
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
илғор педагогик технологияларни ўрганади, умумлаштиради ва таълим-тарбия жараёнига жорий этади;
давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув-услубий, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирадиган ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминланишини, шунингдек уларнинг моддий-техника базаси жиҳозланишини ҳамда мустаҳкамланишини ташкил этади;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг малакасига доир талабларни белгилайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги статистика маълумотларининг ҳисоби юритилишини ҳамда таҳлил қилинишини таъминлайди;
давлат мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
боланинг қонуний вакилларига услубий, маслаҳат ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатади;
мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар ҳамда грантларни жалб этиш чораларини кўради, чет эл инвестициялари иштирокидаги амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарномаларни қабул қилади, уларнинг реестрини юритади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |