2. 245 000 сўм
3. ВИЧ- (вирус иммунодефицита целовека) инсондаги иммун танқислиги вируси. Бу вирус инсондаги касалликка қарши курашиш қобилиятини сусайтиради, натижада СПИД билан касалланишга олиб келади.
СПИД- (синдром приобретенного иммунодефицита) орттирилган иммун танқислиги синдроми- бу юқумли касаллик бўлиб, инсонда иммун танқислиги вирусини (ВИЧ) чақириб, инсоннинг ҳимоя (иммун) тизими ҳужайраларини емиради.
Турмушдаги сингари, ишлаб чиқаришда ҳам юкиши мумкин:
-ишлаб чикаришда кесиш дастгоҳлари, уткир санчиладиган инструмент ва бошқа асбоблардан фойдаланишда техника ҳавфсизлиги қоидалари ва йўриқномалар бузилганда;
-ВИЧ билан зарарланган инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш чоғида, ҳимояланмаган терининг очиқ жароҳатларига ( яра,кесилган, йиринг жойларга ) қон текканда.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш даврида касаллик юқиш даражасини камайтириш учун қуйидагиларга амал қилиш зарур:
- танадаги очиқ жарохатларни пластир ёки нам ўтказмайдиган матолар билан беркитиш;
- бир маротабалик қўлқоплардан (латексли, винилли), ўткир ва кесувчи ускунлар билан ишлашда қалин қўқоплардан фойдаланиш;
- суний нафас беришда маскалардан фойдаланиш;
- ҳар қандай прцедурадан сўнг қўлни ювиш.
Билет № 27
2. Ёнғин ўчириш воситалари: бирламчи, стационар ва ҳаракатланувчи турларига бўлинади.
Бирламчи ёнгин ўчириш воситаларига ўт ўчиргичлар (огнетушитель), гидропомпалар, (катта бўлмаган поршенли насос), пақир, сув бочкаси билан, белкурак, қум яшиги билан, асбест мато, кигиз, лом, арра, болталар киради.
Стационар ёнғинга қарши воситалари бу ҳаракатланмайдиган ўрнатилган қурилмалар бўлиб, ёнғин чиққан қувур, дастгоҳ ва бошқа объектларга ёнғин ўчирувчи воситаларни етказиб бериш учун қўлланилади. Буларга ёнғинга қарши сув таъминоти, спринклер ва дренчер қурилмалари, ёнғин алоқа ва сигнализация қурилмалари киради.
Ҳаракатланувчи ёнғинга қарши воситалар — ўт ўчирувчи машиналар асосий ва махсус турларига бўлинади. Асосий машиналар, ёнғин чиққан жойга сув бериш учун насосига ёки бошқа ёнғинни ўчириш моддаларига эга бўлган машиналардир. Махсус – насосга эга бўлмаган, ёнғинни ўчириш билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган машиналардир. Ёнғинни ўчирувчи асосий машиналар - ёнғин ўчириш автомобиллари, автоцистерналар, автонасослар, мотопомпалар, ёнғин ўчириш поездлари, теплоходлар, танклар, самолётлар ва бошқалар. Махсус машиналарга алоқа ва ёритиш хизмати автомобиллари, автозиналар ва бошқалар.
3. ЮКМдан хавфсиз фойдаланишни умумий назоратини “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, ЮКМларини хавфсиз эксплуатация қилиш устидан назоратни корхона бўйича буйрук билан тайинланиб, билими синовдан ўтган мухандис-техник ходимга юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |