Ҳозирги ўзбек адабий тилининг ўрганилиш тарихи ва босқичлари. ҲЎАТнинг ўрганилиш тарихини қуйидагича даврлаштириш мумкин.
I. XI-XIII asrlar (Qadimgi turkiy tilshunoslik).
II. XV-XIX asrlar (Eski turkiy tilshunoslik).
III.XX asrning boshidan XX asr 90-yilargacha (An’anaviy o‘zbek tilshunosligi).
IV.XX asrning 90-yillaridan bugungi kungacha (Zamonaviy o‘zbek tilshunosligi).
I босқич. Ўзбек тилшунослиги фани М.Кошғарийнинг «Девону луғо-тит турк» асари билан бошланади. Бу асар 1914 йилда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида топилган.
«Девону луғотит турк» 1915-17 йилларда уч томдан иборат қилиб Истанбул шаҳрида нашр этилган. Шу нашр асосида В.Броккелман бу асарни 1928 йилда немисча таржимада нашр қилди. 1939 йилда Анқарада Басим Аталай таржимасида турк тилида босилди. Олим С.Муталлибов девон таржимаси устида самарали ишлаб, 1960-63 йиллар давомида уч томда ўзбек тилида нашр қилди.
М.Қошғарийнинг асари кириш ва луғат қисмидан иборат. Кириш қисмида муаллиф «Девон»нинг яратилиш сабаблари, ўз иш услуби, асарнинг тузилиши, туркча сўзларнинг тузилишда қўлланиладиган ҳарфлар, китобда айтилган ва айтилмаган нарсалар, турк табақалар ва қабилаларнинг баёни, турк тилининг хусусиятлари, тилда ва лаҳжаларда бўладиган фарқлар хақида фикр юритади.
Асарнинг луғат қисмида 7500 сўз саккиз бўлимда изоҳланади. М.Қошғарий туркий тиллар қурилишини тасвирлашда қиёсий усулдан фойдаланиб, тилшуносликда қиёсий-тарихий методнинг асосчиларидан бири бўлиб қолди.
Илмий фан хазинасига бебаҳо дурдоналар қўшган Маҳмуд аз-Замахшарийнинг қадимги туркий тилшуносликда ҳам ўзига хос ўрни бор. Замахшарий йирик тилшунос сифатида араб тилшунослигининг ривожига улкан ҳисса қўшган олим ҳисобланади. Бироқ унинг луғатларида туркий сўзларга ҳам алоҳида эътибор берилиб, уларда XII-XIII асрлар Марказий Осиё туркий адабий тилининг лексикаси ўз аксини топган.
XIII-XIV асрларда яшаб ижод этган Абу Ҳайён ал-Анда-лусийнинг қадимги туркий тилишуносликда тутган ўрни ўзига хосдир. У туркий ва араб тили муқоясасига доир кўплаб асарлар яратган бўлиб, улардан характерлиси «Китоб ал-идрок ли лисонал-атрок» луғатидир. Асар 1312 йилда Қоҳирада битилган бўлиб, луғат ва грамматикадан иборат.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, асарда қипчоқ аломатлари жуда кучли бўлиб, шу билан бирга ўғуз унсурлари ҳам учраб туради.
Қадимги туркий тилшунослик тараққиётида машҳур тилшунос Жамолиддин Муҳаммад Абдуллоҳ Туркийнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Унинг тахминан XIII-XIV асрларда ёзилган «Китобул ил булғат ал-муштоқ фи луғат -ит турк во-л-қафчоқ» («Турк ва қипчоқ тилларига муштоқларни қизиқтирувчи китоб») асари араб, форс, турк, мўғул тиллари қиёсига бағишланган бўлиб, бу асар туркий тилларнинг тарихий тараққиётини ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |