2-мавзу: Уруғ-қабила ва миллий динлари. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


(1)Энг қадимий яҳудийлик дастлаб Фаластиндаги икк



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/24
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#115925
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
2-маъруза (1) (2)

(1)Энг қадимий яҳудийлик дастлаб Фаластиндаги икки давлат – 
Исроил ва Яҳудия давлатлари (милоддан аввалги XI-Х асрлар)нинг кейинроқ 
улар бирлашгач, ягона Яҳудий давлатининг дини бўлган. Бу давр Таврот 
(Тора)да акс этган. 
(2)Бундан кейин яҳудийликнинг классик даври бошланди. 
Милоддан аввалги 586 йили янги бобил подшоси Навуходонасор II Яҳудия 
давлатини яксон қилди. Салкам 30 минг яҳудийни асир олди. 50 йил давом 
этган “Бобил асирлиги” ва ундан кейинги даврларда минглаб яҳудийлар 
Фаластинни тарк этдилар. “Қадимги аҳд” матнларининг асосий қисми ана 
шу даврда ёзилган. 
4
Энциклопедия. – Т. 4. – Т.: - Б. 294. 


(3)Милодий 70 йили Қуддус ибодатхонасининг қулаши ва 
Талмуднинг ёзилиши орасидаги вақт раввинлар давридир. Яҳудий 
рухонийлари Тавротни талқин ва тавсиф қилиш жараёнида вужудга келган. 
Талмуднинг охирги таҳрири икки вариантда Қуддус талмуди IV асрда ва 
Бобил Талмуди V асрда эълон қилинган. 
VII – XVII асрларда яҳудий рухонийлари (раввинлар) диний ёзувлар – 
Таврот ва Талмудни тарғиб қилишни давом эттирдилар. Бу даврни акс 
эттирган жуда кўплаб раввин адабиётлари вужудга келган. 
(4)XVIII асрдан кейин эса, диний талабларни даврга мослаштириш, 
соддалаштириш ва енгиллаштириш ҳаракатлари авж олди. Ҳозирда, 
яҳудийликка эътиқод қилувчилар сони 18 миллионга яқин. Уларнинг учдан 
бир қисми АҚШда жойлашган 
Ҳозирги Фаластин ҳудудида қадимги замонларда деҳқончилик ва 
чорвачилик билан шуғулланган кўчманчи яҳудий қабилалари яшаган. Бу 
қабилаларда дин сифатида анимизм, магия, фетишизм, сеҳргарлик ва турли 
ўсимлик ҳамда ҳайвонларга сиғиниш ҳукмронлик қилган. Яҳудий 
қабилалари ўзларини муайян ҳайвонларнинг номлари билан атаганлар. 
Яхудийликнинг “муқаддас”' китоблар тўпламида ҳайвонларни ва 
ўсимликларни, табиатдаги даҳшатли, стихияли кучларни, арвохларни ва 
бошқаларни эъзозлаш излари бор. 
Руҳонийлар яхудийликнинг обрўсини кўтариш мақсадида яҳудийлар 
"мумтоз халқ", унга динни худонинг ўзи ато этган, деган фикрни илгари 
сурардилар; ҳозир ҳам қисман шундай. Бунинг исботи сифатида улар асрлар 
давомида жамиятда содир бўлган улкан ижтимоий ўзгаришлар яхудийлик 
таълимотига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, у ягона миллий динлигача қолди, 
шунинг учун унинг ижтимоий ва гносеологак илдизлари ҳам йўқ, деб жар 
солмоқдалар. Аслида эса яҳудий халқининг ижтимоий-иқтисодий шароитига 
мувофиқ яхудийлик, бошка динлар каби, шакл ва мазмунини бир неча бор 
ўзгартирган. 
Яхудийлик политеизмдан монотеизмга ўтгунча бир қанча тарихий 
жараённи бошдан кечирган. Бу жараён ибтидоий жамоа тузумидан 
қулдорлик жамиятига ўтгунча бўлган даврни ўз ичига олади. Мана шу 
тарихий даврда яҳудий қабилалари кўп худоларга эътиқод қилганлар. Ҳар 
бир қабиланинг, ҳар бир уруғ, ҳатто шаҳарнинг ўз худоси бўлган; моддий 
олам ҳодисаларининг ҳар бир гуруҳи алоҳида худонинг номи билан 
боғланган. "Сенинг шаҳарларинг қанча бўлса, худоларнинг шаҳри ҳам 
шунчадир", дейилади Таврот ёзувларида. Яхудийликда маҳаллий авлиёлар 
хисобланмиш Исо (Иисус), Навин, Иброҳим (Авраам), Ишоқ (Исаак) Ёқуб 


(Иаков), Юсуф (Иосиф) ва бошқалар. Булар бошқа динларда ҳам пайғамбар 
деб тан олинган. 
Эрамиздан аввалги X асрда яхудийлик яҳудий қабилалари ўртасида 
синфий табақаланиш рўй бериши ва қулдорлик муносабатларининг вужудга 
келиши жараёнида мавжуд қабилавий динлар асосида шаклланган. 
Аммо тарихий феномен сифатида яхудийликнинг ривожланиши 
қабилалар ўртасидаги муносабатлар тараққиёти билан бевосита боғлиқ эди. 
Чунки қабилавий худолар эволюцияси натижасида ягона худо юзага кела 
бошлаган эди. Бу жараён ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга 
асосланиши муқаррар эди. Ривожланишнинг муайян даврида энг кучли 
қабилалар худоси бошқа кабила худоларидан юқори турувчи бош худо 
ҳисоблана бошлаганди. Фаластиндаги Рувим, Симон, Левин ва Иуда 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish