Атроф-муҳит соҳасида масъул бошқа давлат органлари.
Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит барча соҳаларга дахлдорлиги туфайли, аслида барча бошқа давлат органлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан тортиб Фавқулодда вазиятлар вазирлигигача ушбу соҳада муайян масъулиятга эгадирлар. Табиатни муҳофаза қилиш йиллик режаларини тайёрлаш ва бу туғрисида мухофаза килишга Экологии ва атроф мухитни мухофаза килиш кумитасига ҳисобот бериши керак бўлган асосий ташкилотлар қуйидагилар:
• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
• Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
• Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
• Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
• Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси;
• Ўзбекистон гидрометеорология хизмати;
• Глобал экологик жамғарма ва Орол денгизи ҳавзаси дастурини бажариш агентлиги.
Бунинг устига, Иқтисодиёт вазирлиги, Чет эл иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (импорт ва экспорт масалаларида), Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (халқаро мажбуриятлар масалаларида), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, барчаси Экологии ва атроф мухитни мухофаза килиш кумитасининг ишига дахлдор масъулиятларга эга.
Ресурслари. Ўзбекистон ресурсга бой мамлакат, бунга қишлоқ хўжалик маҳсулоти – асосан пахта, табиий газ, нефть ва кўмир каби углеводородлар, олтин, уран, кумуш, мис, қўрғошин, цинк, вольфрам ва молибден каби фойдали қазилмалар киради.
Ўзбекистоннинг табиий газ захиралари ички талабни қондириш учун етарлидир. Табиий газ қазиб олиш 2005 йилда 60 миллиард куб метрга етди ва у муҳим экспорт маҳсулоти ҳисобланади. Нефть захиралари ички истеъмол учун етарлимас. Нефть қазиб олиш пасайиб бормоқда – энг кўп, 59,1 миллион баррель 1999 йилда қазиб олиниб, 2005 йилда қазиб олиш 39,4 миллион баррелга тушди.
Кончилик, айниқса олтин кончилиги, Ўзбекистон иқтисодиётининг асосини ташкил қилади. Гарчи олтин экспортига тегишли маълумот тақчил бўлса-да, олтин мамлакатнинг энг кўп экспорт қилинадиган маҳсулоти эканлиги равшан. Мамлакатнинг тасдиқланган олтин захираси 2.100 тонна деб ҳисобланган, бу жаҳонда олтинчи ўрин дегани. Чамаланган захира 3.350 тоннага етиши мумкин. Йиллик қазиб олиш 80 - 85 тонна, ёки жаҳон қазиб олишининг тахминан 3 фоизи бўлиб Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича жаҳонда тўққизинчи ўринда туради.
Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил қилади. Аҳолининг катта исми (66 фоиз) қишлоқ жойларда яшайди, ҳамда мамлакат 27,2 миллион халқининг кўпчилиги мамлакатнинг жануби ва шарқида яшайди. Аҳоли зичлиги мамлакатнинг географик хусусиятларига қараб, сезиларли даражада ўзгаради. 2007 йилда аҳолининг ўртача зичлиги квадрат километрга 61 киши эди; шундай бўлса-да, ҳосилдор Андижон вилоятидаги зичлик квадрат километрига 590 кишидан тортиб, катта қисмини Қизилқум чўли эгаллаган Навоий вилоятидаги квадрат километрга 8 киши орасида эди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Екологик экспертиза (маърузалар матни) -Термиз, 2009
2. Ергашев А., Отабоева Ш., Шарипов Р., Эргашев Т. Сувнинг инсон хаётидаги экологик мохияти.-Тошкент , 2009
3. Ергашев А.Е., Эргашев Т.Е, Инсон экологияси.-Тошкент, 2009
4. Хикматуллаев X. Шарк табобати. -Т.: А. Кодирий номидаги xалк мероси нашриёти, 1994.
5. Комилова Н.Х. Кишлок ахолиси ва унинг саломатлиги //Озбекистон кишлок xўжалиги. №5.-Т.,2008.34-37 б.
6. Комилова Н.К., Солиев А.С. Коракалпоғистон Республикасининг нозогеографик вазияти (ахоли касалликларининг худудий xусусиятлари) География фанлари номзоди, дисс.автореферати.- Тошкент, 2005
7. Мустафоев С. Умумий экология. - Тошкент, 2005. 370-375 бетлар.
8. google.uz
9. arxiv.uz
10. ziyonet.uz
11. aim.uz
12. uznature.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |