Шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир - Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади
- Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички, жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир
- Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига бўлинади
- фаолият натижаларини таҳлил қилиш
- Кузатиш методи – икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Кузатиш методига қуйидаги талаблар қўйилади:
- а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
- в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
- г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
- д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
- е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади;
- ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади.
- Суҳбат
- методи қуйидаги шартларга
- риоя қилишни талаб этади
- Ўтказилган суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни синалувчининг тараққиёт даражаси ҳамда ёш хусусиятларига мос бўлиши керак
- Суҳбат пайтида синалувчиларга берилган саволлар мазмунан яхшилаб ўйлаб олиниши
- лозим
- Синалувчилар зерикиб ёки толиқиб қолмасликлари учун суҳбат ҳаддан ташқари чўзилиб кетмаслиги лозим
- психологияда кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади. Сўровнома одатда 3 хил тузилишда бўлади. Уларнинг биринчиси англанган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи турида синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади.
- «Психодиагностика» атамаси психологик ташхис қўйиш деган маънони англатиб, шахснинг руҳий ҳолати, тўлиқ бирор-бир алоҳида хусусияти ҳақида хулоса чиқаришдир, бунда «ташхис» шахснинг тараққиёт кўрсаткичи ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида синалувчининг ҳолат ва хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан иборат. «Психодиагностика» атамаси илк бор Роршахнинг «Психодиагностика» асари чоп етилишидан сўнг психиатрияда қўлланилган бўлиб, у тез орада тиббиётдан ташқарида ҳам кенг миқёсда оммалаша бошлади. «Диагноз», яъни «ташхис» еса шахс ривожланишидаги ҳар қандай оғишларни, ҳаттоки унинг ҳолат ва хусусиятларининг конкрет тараққиёт даражасини аниқлаш демакдир.
- Ҳозир бутун дунёда “тест” сўзи жамиятда ва кишилар орасида кенг қўлланиладиган сўзлардан бўлиб қолди. Чунки бирор касб-ҳунар орттириш учун ҳам одам тест синовидан ўтади, яъни тестнинг “синов услуби” еканлиги кўпчиликка аён бўлиб қолди. Психологик тестларнинг ҳар қандай бошқа тестлардан фарқи шундаки, улар ёрдамида шахс ва жамиятга алоқадор бўлган ўрганилаётган ҳодиса хусусида ҳам сифат, ҳам миқдор характеристикаларини олиш, уларни кўпчиликда қайта-қайта синаш ва маълумотларни коррелясион анализ орқали ишончлиликка текшириш мумкин бўлади. Aйни тестга қўйилган талаб ҳеч қачон ўзгармайди, хаттоки, шундай тестлар борки, улар турли миллат ва елат вакилларида, турли даврларда ҳам ўзгармаган ҳолда ишлатилаверади. Тест – сўров олдиндан қатъий тарзда қабул қилинган саволларга бериладиган жавобларни тақозо етади. Масалан, Aйзенкнинг 57 та саволдан иборат тести шахсдаги интроверсия-екстроверсияни ўлчайди, саволларга “ҳа” ёки “йўқ” тарзида жавоб бериш сўралади.
Амалий психологиянинг асосий йўналишлари. Ғарб психологларидан бири Ф. Херцберг инсоннинг меҳнатга ундовчи ва уни фаоллаштирувчи мотивларини икки гуруҳда бўлиб ўрганишни таклиф этади. У биринчи гуруҳ мотивларни гигиеник мотивлар деб атаб, ишчи ёки хизматчи меҳнат фаолиятига нисбатан ташқи мотивлар ҳамдир, уларга қуйидагиларни киритади: Шахснинг ўзига боғлиқ бўлган соф маънодаги психологик мотивлари мотивацион деб аталиб, улар ишчининг бввосита иш фаолияти давомида ишга сафарбарлиги ва фаоллигини шакллантириб, уни ишга ундайди, яъни улар ички мотивлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |