2-Мавзу. Пневмония. Сурункали бронхит



Download 17,92 Kb.
Sana07.09.2022
Hajmi17,92 Kb.
#848258
Bog'liq
Document


2—Мавзу. Пневмония. Сурункали бронхит.
Сурункали бронхит
Бирламчи сурункали бронхит - катталардаги сурункали бронхитга ўхшаш, болаларда жуда кам учрайди. Бу ташқис муковицидоз, цилиар дискинезия, сурункали пневмония ташқисларини истеъсно қилингандан сўнг қўйилади.
Иккиламчи сурункали бронхит - бронх-ўпка тизими касалликларининг юқорида кўрсатилган белгилари аниқланса қўйилади.
Болаларда сурункали бронхитларнинг ташқисот мезонлари:
1) Балҳамли йўтал;
2) 3 ой ва ундан кўп вақт давомида доимий хириллашлар;
3) Йилида уч ва ундан кўп марта хуружлар такрорланиши;
4) Бронх деворида морфологик белгиларнинг аниқланиши.
Клиникаси. Бронхообструктив синдром характерлидир. Ташқи нафас текширилганда кўкрак ичи босими ортганлиги, ўпканинг қолдиқ ҳажми ошганлиги, бронхиал ўтказувчанлик бузилганлиги аниқланади.қайталанувчи йўтал, аускултасияда зарарланган ўчоқ устида суст нафас, майда пуфакчали нам хириллашлар эшитилади. Улар доимий эшитилиши мумкин, бу эса пневмония билан ташқис ўтказишда қийинчилик туғдиради. Нафас етишмовчилик белгилари тотал зарарланишда кузатилади.

ПНЕВМОНИЯ


Пневмония (юнон тилидан рнеумон - "ўпка"; син: ўпка яллигланиши)- ўпканинг респиратор бўлимларидаги яллигланиш жараёни бўлиб, алоҳида касаллик йўки бирор бир касалликнинг асорати сифатида кузатилади. Пневмония билан касалланиш бир ёшгача бўлган болалар орасида 1000 болага 10-15 тани, 1-3 ёшгача бўлганларда 1000 болага 15 - 20 та ва 5 ёшдан сонг 1000 болага 5-6 та тўғри келади.

Таснифи. Россия Федерацияси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 1995 йилда ўтказилган болалар пулмонологлари ва ирсий детерминалланган ўпка касалликларининг Муаммоли комиссияси томонидан болалардаги пневмониянинг ишчи таснифи киритилган.


Бу таснифга асосан пневмониялар қуйидаги турларга бўлинади.
Келиб чиқиши бўйича:

Уй пневмонияси


Касалхона пневмонияси
Перинатал
Иммунитет танқислигидаги пневмония

Морфологик кўриниши бўйича:

Ўчоқли
Сегментар
Ўчоқлар қосқилиши
Крупоз
Интертициал

Кечиши бўйича:

Ўткир
Чўзилган

Асоратлар бўлишигаа қараб:



Асоратланмаган
Асоратланган (токсикоз, инфексион - токсик карахтлик, синпневмоник плеврит, метапневмоник плеврит, катталар туридаги респиратор дистресс синдром, ўпка деструксияси, ДВС-синдром).
Касалхона ичи пневмонияси, шифохонада бўлганда 48 соатда ёки шифохонадан чиққандан кейин 48 соат ичида ривожланади. Касалхона ичи пневмонияси (нозокомиал) эрта (биринчи 4 суткада сунъий ўпка вентилясиясидан сонг) ва кечки (сунъий ўпка вентилясиясидан сонг 4 суткадан ортиқ) вентилясион пневмонияларга бўлинади.Пневмониянинг чозилувчан кечиши пневмоник жараённинг касаллик бошланишидан 6 ҳафтадан 8 ҳафтагача ёголмаслиги кузатилганда қўйилади. Пневмонияни оғирлик даражаси (енгил, ўрта оғир, оғир) токсикоз ривожланиши, нафас етишмовчилиги ва юрак қон томир ўзгаришларига қараб белгиланади. Бу эса ўз навбатида қўзғатувчи тури, инфексия кўплиги ва макроорганизм ҳолатигагина (реактивликга) боғлиқ бўлмай, балки ўз вақтидаги ва расионал терапияга ҳам боғлиқ.
Этиологияси. Уй шароитида касалланган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларда пневмониянинг энг кўп тарқалган қўзғатувчиси - пневмококк (Стрептоcоccус пнеумониа) ва гемофил таёқчаси – Гемофилиус инфлунзе бўлиб ҳисобланади. 60-70-йилларда болаларда пневмониянинг биринчи оринда турадиган сабабларидан бири тилла ранг стафилококк ҳисобланган.
Эпидемик мавсумда (август-ноябр) эрта ёшдаги, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда Мйcопласма пнеумониае (микўплазмалар) аҳамияти юқори бўлади. Ўсмир ёшда Хламидиа пнеумониэ (хламидияли пневмония) касалликни сабабчи омили бўлиши эхтимолини унутмаслик керак.
Вируслар асосан бир ёшгача бўлган болаларда вирусли пневмония ривожланишида катта аҳамиятга эга. Кўп қусадиган, нафас йўллари аспирацияси бор, муковицидоз билан оғриган заифлашган болаларда пневмониянинг сабабчиси ичак таёқчаси, тилла ранг стафилококк, баъзида Морахелла (Бранчамелла) cатҳаралис бўлади. Легионеллалар билан чақирилган пневмония сабаби Л. Рнеумопҳила (легионерлар касаллиги сабабчисии) бўлиб, болаларда кам учрайди. ҳомила ичи инфисирланишида кўпинча хламидияли пневмония ташқисланади. Кам ҳўлларда муддатидан олдин туғилган болаларда пневмосистозли пневмония (қўзғатувчиси- пневмосистлар); оғир даражали чала туғилган болаларда уреаплазма ва Микоплазма хоминис чақирган пневмониялар аниқланган.
Иммунодефицитнинг гуморал шаклида (бирламчи ва иммуноглобулинлар етишмаслиги билан кечадиган) пневмонияни соглом болалардагидек ўпка флораси чақиради, лекин касаллик оғир кечади ва қайталанувчи бо´лади. Иммунодефицитнинг ҳужайравий шаклида кўпинча пневмосистли пневмония (асосан ВИЧ - инфексияда), кам қўлларда - цитомегаловируслар чақирган пневмония кузатилади.
Алоҳида катта гурухни бошқа касаллик туфайли касалхонага йўтказилган болаларда ривожланувчи касалхонаичи пневмонияси ташкил қилади. Бундай пневмония антибиотикларга юқори резистент бўлган "шифохона" штаммлари (стафилококк, клебсиелла, псевдомонас – кўк йирингли таёқча), ёки беморнинг аутофлораси билан чақирилади. Бу пневмония ривожланишига оддий ўпка флораси бузилишига олиб келувчи антибактериал даво имкон яратади. Бунинг натижасида нафас ё′лларининг пастки қисмлари бола учун ёт микроорганизмлар билан толишига ёл очиб берилади. Касалхона ичи пневмонияси госпитал деб ҳам юритилади.
Патогенези. Касаллик чақирувчи микроорганизмлар ўпкага кўпинча аэроген йўл орқали тушади. Микробларнинг бронхлар шиллиқ қаватида жойланиб олишига бола иммун механизмининг заифлашувига олиб келувчи ўткир респиратор вирусли инфексиялар сабабчи бўлади.
Сепсисда микроб таначаларининг қон орқали гематоген йўл билан ўпкага ўтиши кузатилади. Ўпка тоқимасидан инфексия лимфоген йўл орқали яқин органларга ва плеврага тарқалади. Инфицирланганда майда бронхларда яллиғланиш ривожланади. Бу вентиляциянинг бузилишига ва алвеолаларга (кислород ва карбонат ангидрид алмашинуви кузатилади) ҳаво киришини чегараланишига олиб келади. Ателектаз (алвеолалар ёпишиши) ва ўпка тўқимаси яллигланиши кузатилади. Газ алмашинувининг бузилиши натижасида барча органларда гипоксия юзага келади.
Яллиғланишнинг асоратланмаган кечишида ўзгаришларнинг тўлиқ ортга қайтиши 3 ҳафта давомида кузатилади. Ўпканинг яллиғланган соҳасидаги ателектаз ёки йирингли жараённинг сўрилиши учун 4-6 ҳафта керак бўлади. Плевранинг зарарланишидан кейинги соғайиш 2-3 ойгача давом этади.
Инфекциянинг респиратор бронхиолаларга яқин жойларда яллиғланиш реакцияси билан чегараланишида ўчоқли ва ўчоқлар қисқариши туридаги пневмония ривожланади. Бактериялар ва шиш суюқлигининг алвеолалардан бир сегмент доирасида тарқалиши ва сегментар бронхларнинг инфисирланган шиллиқ билан тиқилиб қолиши натижасида сегментар пневмония пайдо бўлади, инфисирланган шиш суюқлигининг ўпканинг бир болагига тарқалганда эса бўлакли (крупоз) пневмония юзага келади.
Болаларда пневмониянинг характерли белгиси бўлиб патологик жараёнга регионар лимфа тугунларининг (бронхопулмонал, бифуркацион, паратрахеал) жалб қилиниши ҳисобланади, бу объектив текширганда ўпка илдизининг кенгайиши билан намоён бўлади.
Бир ёшгача бўлган болаларда пневмония ўнг ўпканинг 2- сегментида ёки иккала томоннинг 4-5 ва 9-10 сегментларида жойлашади. Катта ёшдаги болаларда ўнг томонлама 2, 3, Х сегментлар, чап томонлама 2, 8, 9, Х сегментлар зарарланади.
Пневмонияда вужудга келувчи кислород етишмовчилиги МНСнинг фаолиятига таъсир қилади. Болаларда касаллик авж олган даврда асаб тизимининг вегетатив қисмида симпатик қисмнинг устунлиги билан характерланувчи дисфунксия вужудга келади. Токсикоздан чиқиш даврида эса холинергик реакция устунлик қилади.
Пневмонияда бемордаги юрак қон-томир томонидан кузатилувчи ўзгаришлар МНСнинг бузилиши, хамда нафас етишмовчилиги, ўпканинг толақонлиги, токсикоз билан боғлиқ. Болаларда пневмония касаллигида бошқа тизимларда ҳам функционал ўзгаришлар келиб чиқади: ҳазм қилиш тизимида (ферментлар фаоллиги пасайиши, ошқозон-ичак тракти моторикаси бузилиши ва эрта ёшдаги болаларда қорин дам бўлишига, дисбактериоз, парентерал диспепсия); эндокрин тизимида (катехоламинлар, глюкокортикоидлар секресияси пасайиши); сийдик айириш тизимида (буйракнинг филтрасион, реабсорбсион ва секретор функсияси бузилиши, жигарнинг мочевина ҳосил ҳилувчи ва дезаминирловчи функсиясининг пасайиши); иммунологик реактивликнинг бузилиши кузатилади.
Ўчоқли пневмония
Ўчоқли пневмония - ўпканинг энг кўп учрайдиган яллигланиш тури бўлиб, эрта ёшдаги болаларда, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда турли ҳил кечади.
Клиникаси: Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда ўчоқли пневмония клиникаси "ўпка" (респиратор) шикоятлари, интоксикация белгилари, локал физикал ўзгариш белгиларидан иборат. Касаллик 1-чи ва 2-чи ҳафтани охирида характерли белгиларнинг секин-аста ривожланиши билан аста-секин бошланиши, ёки биринчи уч кунидаёқ клиникаси яққол намоён бўлган тўсатдан бошланиши ҳам мумкин.
Биринчи кўринишида ЎРИ билан касалланган болада, қисқа муддат аҳволини яхшиланиши йўки интоксикасия белгилари кучайиши мумкин: тана қарорати кўтарилиши, бош оғриши, ўзини ёмон ҳис қилиш ва иштаҳани пасайиши, ланжлик ва атроф-муҳитга бўлган қизиқишни пасайиши, безовталик, уйқу бузилиши, тил караш билан қопланган, тахикардия, ноадекват безгак даражаси кузатилади.
"Ўпка" шикоятлари юқори нафас йўлларининг камайиб борувчи катари фонида кучаяди, нам йўтал, ҳансираш, баъзида кўкрак қафасининг ён томонида огриқ пайдо бўлади. Шовқинли экспиратор ҳансираш пневмония учун хос эмас. Шиллиқ қаватлари ранги ўзгармаган ҳолда тери қопламлари оқимтир бўлади, баъзида периорал цианоз кузатилади, нафас олишда ёрдамчи кўкрак мушаклари иштирок этади: бурун қанотлари кериккан, қовургалараро тортилиш, ўмров усти чуқурчаси тортилиши хосдир.
Ўпка устида локал физикал ўзгаришлар аниқланади: зарарланган ўчоқ устида перкутор товушнинг ҳисқариши, шу ерда сустлашган йўки дағал нафас, крепитацияловчи ва жарангли доимий майда пуфакли хириллашлар аниқланади. Пневмония учун локал симптомларни доимийлиги характерлидир.
Клиник қон таҳлилида лейкоцитоз, лейкоформуланинг чапга силжиши, ЭЧТ ортиши кузатилади. Рентгенологик текширишда битта ўпкада ўчоқли соялар аниқланади. Эрта ёшдаги болаларда ўчоқли пневмониянинг кечиши бирмунча бошқача бўлади. Биринчи ўринда нафас етишмовчилиги пайдо бо´лади, локал, физикал ўзгаришлар эса кейинроқ аниқланади, жараён баъзида икки томонлама характерга эга бўлади.
Эрта ёшдаги болаларда касалликнинг бошланиш даврида катарал белгилар аниқланади: тумов, акса уриш, қуруқ ётал, субфебрил ёки фебрил тана қарорати, умумий аҳволининг ўзгариши кузатилади. Кўрик вақтида бола ланж, адинамия, мушаклар гипотонияси, ҳансираш, нафас олишда ёрдамчи мушакларнинг иштирок этиши, тери ранги оқариши, перорал ва тарқалган сианоз аниқланади. Ҳансирашдан ташқари, нафас аритмияси, қисқа вақтли апное кузатилиши мумкин. Объектив текширганда ўпка шиши белгилари: перкутор товушнинг қутичасимонлиги, юрак нисбий чегараси торайиши кузатилади.
Пневмониянинг бошланиш даврида суст нафас эшитилади. Майда калибрли жарангли локал ва крепитасияловчи хириллашлар пневмониянинг биринчи кунларида ярим болаларда эшитилади, кейинчалик кўпгина беморларда аниқланади. Ўпка устида тарқоқ хириллашлар эшитилиши бронхит, бронхиолит белгиларига киради. Бронхиолит бир ҳафтадан ортиқ давом этса пневмония билан асоратланади.
Эрта ёшдаги болаларда ўчоқли пневмония ўпка шиши, ўпка илдизи кенгайиши ва ўпка суратининг кучайиши билан характерланади. Соялар баъзида қўсқилиб кетади. Рентгенда ўчоқли қошилган соялар абссесс ривожланишига мойиллик туғдиради.

Оқибати. Яхши тугайди, антибиотикларга боғлиқ. Клиник ва рентгенологик соҳайиш 3-4 ҳафтадан сўнг юз беради.
Download 17,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish