2-мавзу. Менежментда кулланиладиган қонунлар ва тамойиллар Режа


Амир Темур бошқарув тамойиллари



Download 83,91 Kb.
bet7/8
Sana16.09.2022
Hajmi83,91 Kb.
#849136
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. менежмент

Амир Темур бошқарув тамойиллари. Бошқариш назариясининг дастлабки куртаклари қадим замонларга бориб тақалади ва Й. Сезар, А. Македонский, Туркистондан эса ўрта аср даврида Амир Темур ҳукумронлиги давридан бошлаб шакллана бошлайди. Ўзининг ихчам бошқариш девонига эга бўлган Амир Темур салтанатидек буюк давлат тамойиллар асосида бошқарилган. Амир Темур ўз бошқарув даврида қуйидаги 12 тамойилга асосланганлиги ва бу тамойиллар уни бошқарувда ва урушларда ғалаба қозонишига сабабчи бўлганини такидлайди. Амир Темурнинг бошқарув тамойиллари:
1. Шарият ва Ислом қонун қоидаларига риоя қилиш. Ўша даврда Қурони Карим салтанат учун конститутсия вазифасини бажарган.
2. Демократия. Амир Темур давлат сиёсатини маслаҳатчилар ва халқ орасидаги юқори обро этиборли ва билимли шхслар маслаҳатига асосан шакллантирган.
3. Оқилона фикр. У ҳар бир урушни пухта ўйлаб кўриб, бошқалар билан маслаҳатлашган ҳолда уруш стратегияларини яратган ва ҳар бир қарорини қарор қабул қилмасад чуқур ўйлаган.
4. Қонун устуворлиги. Амир Темур ўз давлатини қонунларга кўра бошқарган. Ҳар бир ҳокимият фаолияти қонунларга асосан бажарилган ва қонунларга ҳамма қатиий амал қилишни қалаб қилган.
5. Инсоний муносабатлар ва қайта алоқалар. Амир Темур ўз армияси билан доимо яқинликда бўлган ва ҳокимлар билан доимий алоқа ўрнатиб турган. Темур уларга ҳам моддий ҳам манавий мадад бериб келган.
6. Ижтимоий ҳимоя. Амир Темур доимо аҳолининг камбағал қатламини моддий кўмак асосида қўллаб келган. Моддий кўмак ўз ичига пул маблағлари, озиқ-овқат, чорва моллари кирган ва уларни ҳурматини қозонган. У доимо жамият азоларини жиноятчиликдан ҳимоя қилиб келган.
7. Илмийлик. Амир Темур барча олимлар, ёзувчию муҳандислар ва илмли кишиларни ҳурмат қилган ва улар билан учрашувлар ўтказиб уларни маслаҳатларини олган.
8. Интизом. Амир Темур агар бирор бир иш қилишга қарор қилса доимо уни оҳирига етказган. У ҳар доим ўз сўзи устидан чиққан, ҳеч қачон берган вадасини бузмаган. У ҳар қандай берилган топшириқни ўз вақтида бажарилишини талаб қилган. Агар вазифа айтилган вақтда бажарилмаса, уларни жазолаган.
9. Иерархия. Амир Темур ўз қўшинини турли хил қўмондон ва ҳарбий лавозимлар ташкил этиш орқали, давлатни эса турли хил вазирликлар ва ҳокимликлар тузиш орқали самарали бошқарувни йўлга қўйган.
10. Тенглик. У ҳамма миллат вакилларига бир ҳил муносабатда бўлган ва бошқа Моворауннахрда яшайдиган турли хил миллат вакиллари яни, тожик, турк, араблар ва шу ҳудудда яшайдиган туб аҳоли билан бир хил ҳуқуқга эга бўлган.
11. Рағбатлантириш. Амир Темур даврида ҳамма ўз меҳнатига яраша рағбатлантирилган.
12. Самимийлик. У салтанат раҳбари бўлишига қарамасдан, доимо дўсту биродарлар, қариндош урғлар ҳатто душманлари билан ҳам самимий муносабатда бўлган.



Download 83,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish