ОТ махсус дастур ва микродастурлардан иборат бўлиб, улар аппаратурадан фойдаланиш имконини таъминлайди. Амалий дастурий таъминот албатта ОТ бошқаруви остида ишлайди.
ОТлар асосий функциялари - фойдаланувчидан (ѐки тизим операторидан) маълум тилда тузилган команда ѐки топшириқларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш. Топшириқлар операторлар, матн кўрсатмалари (директивалар) ѐки монипулятор (м-н сичқонча ѐрдамида) бажариладиган кўрсатмалар ѐрдамида берилади. Бу командалар, авваламбор, дастурларни ишга тушириш (тўхтатиш, тўхтатиб туриш) билан боғлиқдир, файллар устидаги амаллар (жорий каталогда файллар рўйхатини олиш, у ѐки бу файлни яратиш, номини ўзгартириш, нусхасини олиш, жойини ўзгартириш ва х.к.) билан боғлиқдир, умуман олганда бошқа командалар ҳам мавжуддир;
ижро қилиниши керак бўлган дастурларни оператив хотирага юклаш;
хотирани бошқариш, аксари барча замонавий тизимларда эса виртуал хотирани ташкил этиш;
барча датсур ва маълумотларни идентификация қилиш;
дастурларни ишга тушириш (унга бошқарувни узатиш, натижада процессор дастурни бошқаради);
бажарилаяпган иловалардан келаяпган турли сўровномаларни қабул қилиш ва бажариш. ОТ жуда кўп сонли тизимли функцияларни (сервисларни) бажара олиши мумкин, улар бажарилаяпган иловалардан сўралиши мумкин. Бу сервисларга мурожаатлар маълум қоидаларга мос равишда амалга оширилиши мумкин, бу эса ўз навбатида бу ОТнинг амалий дастурлаш интерфейсини аниқлайди (Application Program Interface, API);
барча киритиш-чиқариш амалларига хизмат қилади;
файлларни боқшариш тизимлари (ФБТ) ишини ва/ѐки маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) ишини таъминлаш, бу эса ўз навбатида бутун дастурий таъминот самарасини кескин равишда оширади;
мультидастурлаш режими, таъминлаш, яъни битта ѐки бир нечта дастурларни битта процессорда параллел бажарилишни ташкил этиш-бу эса уларни бир вақтда бажарилиши тасаввурини ҳосил қилади;
берилган хизмат қилиш дисциплиналари ва стратегияларига асосан масалаларни режалаштириш ва диспечерлаштириш;
бажарилаяпган дастурлар орасида маълумотлар ва маълумотлар алмашиш механизмини ташкил этиш;
тармоқ ОТ лари учун, боғланган компьютерлар орасидаги мулоқотни таъминлаш функциясидир;
битта дастурни бошқа дастур таъсиридан ҳимоя қилиш, маълумотларни сақланишини таъминлаш, операцион тизимни ўзини компьютерда бажарилаяпган иловалардан ҳимоялаш;
фойдаланувчиларни аутентификация ва муаллифлаштириш(кўпгина диалогли ОТ учун). Аутентификация – фойдаланувчи номи ва паролини қайд ѐзувидаги қийматга мослигини текшириш. Агар фойдаланувчи кириш номи (login) ва унинг пароли мос келса, демак у ўша фойдаланувчидир. Авторлаштириш (муаллифлаштириш) дегани, аутентификациядан ўтган фойдаланувчига маълум ҳуқуқ ва имтиѐзлар берилиб, у компьютерда нима қила олиши мумкин ѐки нима қила олмаслигини аниқлайди;
реал вақт режимида жавоб бериш вақти қатъий чегаралирини қондиради;
фойдаланувчилар ўз дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланадиган дастурлаш тизими ишини таъминлаш;
тизимни қисман ишдан чиқиши ҳолатида хизмат кўрсатиш;
ОТ, компьютер аппарат таъминотини фойдаланувчилар амалий дастурларидан ажратади. Фойдаланувчи ҳам, унинг дастури ҳам компьютер билан ОТ интерфейс орқали ўзаро алоқада бўлади. Буларни қуйидаги расмда кўрсатиш мумкин.
Расм. Фойдаланувчи ва унинг дастурлари компьютер билан ОТ орқали ўзаро алоқаси.
Ҳисоблаш тизимини мавқеини асосан унинг ОТ и белгилайди. Шунга қарамасдан, ҳисоблаш тизимидан фаол фойдаланувчилар, кўпинча, унга таъриф беришда анчайин қийналадилар. Бу нарса, қисман, ОТ бир-бири билан унга боғлиқ бўлмаган иккита функцияни бажариши билан боғлиқдир: бу фойдаланувчига, дастурчига кенгайтирилган, виртуал машина имкониятини яратиш билан қулайлик яратиш ва иккинчи компьютернинг ресурсларини рационал бошқариш билан ундан самарали фойдаланишни
оширишдир.
ОТ ривожланиш босқичлари. Биринчи давр (1945-1955 йиллар).
Ҳаммага маълумки, компьютер инглиз математиги Чарльз Бэбич томонидан 18-аср охирида кашф этилди. Унинг “аналитик машина”си ҳақиқатда ишлай олмади, чунки у вақтдаги технологиялар ҳисоблаш техникаси учун зарур бўлган аниқ механика деталларини тайѐрлаш бўйича зарур талабларни қондирадиган технологиялар мавжуд бўлмаган. Яна энг асосий нарса, у вақтда компьютер операцион тизимга эга бўлмаган.
Рақамли ҳисоблаш машиналарини яратишда, иккинчи жаҳон урушидан кейин маълум прогресс-ривожланиш юз берди. 40 йиллар ўрталарида 1-чи лампали машиналар яратилди. У вақтда айни бир гуруҳ мутаҳассислар ҳисоблаш машиналарини ҳам лойиҳалашда, ҳам эксплуатация қилишда ва дастурлашда ҳам шу гурух мутаҳассислари иштирок этганлар. Бу жараѐн кўпроқ, компьютердан инструмент-ускуна сифатида турли амалий соҳалар масалаларини ечишда фойдаланиш эмас, балки ҳисоблаш техникаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишига яқинроқ эди.
Дастурлаш фақат машина тилида амалга оширилар эди. ОТ тўғрисида гап ҳам йўқ эди, чунки ҳисоблаш жараѐни ташкил қилиш масалалари, ҳар дастурчи томонидан бошқарув пульти орқали “қўлда” ечилар эди.
Пульт олдида фақат битта фойдаланувчи ўтириш мумкин эди. Дастур машина хотирасига энг яхши холатда перфокарта колодасидан киритилар эди, одатда эса ўтказиш панели (панель переключателей) ѐрдамида юкланар эди.
Ҳисоблаш тизими бир вақтнинг ўзида фақат битта операцияни (киритиш-чиқариш ѐки ҳисоблашлар) бажарар эди. Дастурни созлаш бошқариш панелидан хотира ва машина регистри холатини ўрганиш ѐрдамида олиб борилар эди. Бу давр охирида биринчи тизимли дастурий таъминот юзага келди; 1951-1952 йиллар символли тиллар (Fortran ва бошқ) дан биринчи компиляторлар версиялари юзага келди, 1954й эса IBM-701 учун Ассемблер ишлаб чиқилди.
Вақтнинг энг кўп қисми дастурни ишга туширишга кетиб қолди, дастурларнинг ўзи эса қатъий равишда кетма-кет ишлов бериш режими деб аталди.
Хулоса қилиб айтганда, биринчи давр, ҳисоблаш тизимларининг юқори нарҳи, уларнинг сони камлиги ва фойдаланишнинг паст самарали билан белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |