Педагогик ва психологик усуллари
-касбий методикалар (тест, анкета, сўровномалар)
- синф раҳбарларига, ота-оналарга , ўқувчиларга методик тавсиялар
-психологик тренинглар
- тарбиявий соатлар
- экскурсиялар, учрашувлар
- касбий интерфаол ўйинлар
КАСБИЙ ҚИЗИҚИШ ВА МАЙЛЛАР
Қизиқиш ва майллар. Қизиқиш деганда одамнинг у ёки бу фанга қаратилган фаол билиш фаолияти тушунилади. Касб танлашга нисбатан олганда қизиқишлар бу одамнинг муайян меҳнат соҳасига ижобий муносабати, унинг билишга ва фаолият кўрсатишга бўлган интилишидир.
Қизиқишлар ўзининг мазмуни, кўлами, узоқ давом этиши ва теранлигига қараб бир-биридан фарқ қилади. Қизиқишларнинг мазмуни ва кўлами одамнинг билим даражасини ҳамда ҳар нарсага қизиқувчанлигини акс эттиради. Қизиқишларнинг теранлиги ва узоқ вақт давом этиши уларнинг барқарорлигини кўрсатади.
Қизиқишлар ўз тараққиёти мобайнида бир нечта босқичдан ўтади. Дастлаб улар вақтинча, эпизодик характерда бўлади ҳамда муайян бир фанга нисбатан ижобий муносабатда намоён бўлади. Бундай қизиқишлар ривожлантириб борилмаса, улар тез орада сусайиб кетади ёки мутлақо сўнади. У ёки бу фаннинг чуқур ва мунтазам равишда ўрганиб борилишига, меҳнат фаолиятининг қизиққан соҳасига синчковлик билан киришиб кетилишига қараб қизиқишлар мустаҳкамланиб, кучайиб бориши ва аста-секин барқарор қизиқишга айланиб қолиши мумкин. Бундай қизиқишлар кўпинча ўсиб, улғая бориб, майлга — кишининг муаян фаолият билан шуғулланишга бўлган интилишига ҳамда мазкур фаолият турига мувофиқ келадиган маҳорат ва малакаларни такомиллаштириб, доимий равишда ўз билимини ошириб бориш учун интилишига айланади.
Агар қизиқишлар “билишни истайман” деган формула билан ифодаланадиган бўлса, майллар “бажаришни истайман” деган формула билан ифодаланади. ҳайвонлар тўғрисидаги китобларни ўқишга бўлган қизиқиш ҳайвонот боғига бориб туришни яхши кўриш, “ҳайвонот оламида” деб аталадиган телевизион кўрсатувнинг бирортасини қўймай кўриб бориш бошқа-ю, ҳакиқий жониворларни ҳар куни парвариш қилиш натижасида ҳосил қилинадиган бир олам қувонч бошқадир.
Қизиқишларнинг ривожланиш босқичлари
Техник қобилият - техникани эгаллашга ва техника фанларини ўзлаштиришга бўлган қобилият
Техникага, техника ижодиётига бўлган қизиқиш, машина ва станокларда асбоблар билан ишлашга интилиш, физика, химия, математика, чизмачилик ва шу кабиларни муваффақият билан ўзлаштириш Математик қобилият - фикрлашнинг математик методларини эгаллаш қобилияти
Математикага бўлган қизиқиш, мантиқий фикрлаш, анализ қилиш ва умумлаштириш қобилияти, математик билимларни муваффақиятли эгаллаш ва шу кабилар.
Педагогик қобилият - ўқитиш ва таълим-тарбия бериш мақсадида бошқа бир кишига таъсир кўрсатади.
Педагогик фаолиятга қизиқиш; болаларни севиш, болалар жамоасини уюштира билиш маҳорати, нутқнинг равон ва ишонтира оладиган бўлиши талабчанлик, хушмуомалалик адолатлилик, холис ниятли бўлиш ва шу кабилар.
Ташкилотчилик қобилияти қандайдир бир ишни қила олиш ва одамларни уюштира олиш маҳорати.
Одамлар билан тезда тил топиб кетиш, одам психологиясини тушуниш, одамлар ўртасида меҳнатни тўғри тақсимлай олиш, ўз вазифасини ҳалол бажариш, тиришқоқ бўлиш, ўз хатти ҳаракатларига танқидий қараш ва шу кабилар
Адабий-лингвистик қобилият - адабий фаолиятга, тилларни ўрганиб олишга бўлган қобилият
Нутқнинг яхши ривожланганлиги, луғат бойлиги ривожланганлиги, тилларни эгаллашга, адабиётни ўрганишга қизиқиши, эшитиб эслаб қолиш хотирасининг кучлилиги, кузатувчанлик,
Ассосиацияларнинг бой бўлиши ва бошқа шунга ўхшашлар
Санъатга бўлган қобилият - ижодий тасаввурга эга бўлиш, образли фикрлаш қобилияти
Рассом учун кўриб тасаввур қилишнинг ёрқинлиги, ранг ва шаклни ҳис
қилиш, актёр учун – дикция (талаффуз), мимика (имо-ишора), бошқалар қиёфасига кира олиш қобилияти, нутқнинг ифодали бўлиши, табиатдаги ва теварак-атрофдаги ҳаётда гўзал нарсаларни кўра билиш
Фаолият кўрсатиш мобайнида кишининг майллари фақат намоён бўлибгина қолмасдан, шу билан бирга унинг майллари шаклланиб ҳам боради. Шунинг учун меҳнатнинг ҳар хил тури тасодифан дуч келишини кутиб ўтирмай, у ишларга онгли равишда киришиб кетавериш керак. Фақат турли йўналишда олиб борилган фаол фаолиятгина сизга ўз майлларингизни билиб олиш ва синаб кўриш имконини беради.
Шундай қилиб, касбни барқарор қизиқиш ва майлга мувофиқ танлаш керак.
2-вариант
Қандай машғулот сизни кўпроқ қизиқтиради? Арзимас кўринган кичик “хобби”нгиз туфайли келажакда катта мавқега эришишингиз ёки суйган машғулотингизга эътибор бермай, бир умр ёқтирмаган ишингиз билан шуғулланиб ўтишингиз мумкин. Бунинг олдини олиш учун қуйида таклиф этилаётган мулоҳазаларни диққат билан ўқинг. Маъқул келганини “+” билан белгиланг.
№ Саволлар Ҳа Йўқ
1. Менга спектаклни томоша қилишдан кўра, унда иштирок этиш ёқади.
2 .Хонаки ҳайвонлар боқишни яхши кўраман.
3. Ҳамма ишни ўзим қилгим келади.
4. Табиат билан жиддий қизиқаман.
5. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз фикримда қолишга ҳаракат қиламан.
6 . Иш кундалигимга кўпинча расм чизаман
7. Телефонда суҳбатлашиш – менинг севимли ишим
8. Бирор нарса ясашни яхши кўраман.
9. Куйган чироқни осон алмаштира ва тузата оламан
10 Менинг ёзувим чиройли
11 Атрофдагилар мени оптимист деб ҳисоблашади.
12 Жамоада ишлашни хуш кўраман.
13 Деворга у – бу нарса осиш учун бировга ялиниб ўтирмайман. Мих ва болғани ўзим ҳам бемалол ишлата оламан.
14 Қўлимга илинган ҳар қандай техникани кавлаштириб, ичидаги темир-терсаклар қандай жойлашганини билишга қизиқаман.
15 Иш столим ёғ тушса ялагудек тоза ва тартибли туради.
16 Кўпинча ҳаёл суриб, тасаввуримда нималарнидир кашф қиламан.
17 Жамоа бўлиб ўйналадиган спорт турлари кўпроқ эътиборимни тортади.
18 Аниқ фанлар – мен учун
19 Кроссвордлар ечишга яхшигина қобилиятим бор.
20 Имкон қадар мустақил бўлишга ҳаракат қиламан.
21 Мени олифта деб ҳисоблашади.
22 Инсонларга ёрдам бериш учун яралганман.
23 Ҳеч кимга тобе бўлмай ишлашни маъқул кўраман.
24 Мактабда бошқа фанларга қараганда биологиядан яхши ўқирдим. 25 Сиёсий арбоб бўлишни орзу қиламан.
26 Ҳеч кимга айтолмаган фикрларимни кундаликка тушираман. 27 Менда бирор муаммо пайдо бўлса, маслаҳат сўрашдан тортинмайман.
28 Менга нафас сиқадиган хонада эмас, табиат қўйнида бўлиш кўпроқ ёқади.
29 Энциклопедия ўқиш – севимли мутолаам
30 Кўпинча атрофдагиларга маслаҳат бераман.
Ҳ Л П А К
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10
11 12 13 14 15
16 17 18 19 20
21 22 23 24 25
26 27 28 29 30
Сизга манзур бўлган мулоҳазаларни ушбу жадвалдаги рақамлар устидан белгиланг. Ҳар бир устундаги белгиланган рақамлар сонини санаб чиқинг. Сўнг қайси устундаги сонлар кўпроқ белгиланганига қараб, қаерда нима билан шуғулланишингиз мумкинлигини аниқлашингиз мумкин.
Ҳ – дидингиз нозиклиги ҳаммага маълум. Шунинг учун атрофдагилар доим сизга қулоқ солади. Миянгизда мисли кўрилмаган ғоялар ғиж-ғиж. Ҳамиша янги латифа ёки қизиқ ҳикоя айтиб бера оласиз. Сизни ҳаёл суриб ўтирган ҳолда тез-тез учратиш мумкин, чунки ҳақиқий ижодкорсиз.
Қандай касбларни танлашингиз мумкин? Дизайнер, санъаткор, визажист
Л – сиз одам таний оласиз. Сершовқин давраларда бўлишни ёқтирасиз. Яқинларингиз сизга телефонда ётволиб суҳбатлашадиган ва ҳеч кимга гап бермайдиган инсон деб таъриф беришади. Мактабда сиз доим ташкилий ишлар бошида тургансиз. Ўшандан буён тантанали маросимлар ҳаётингизда муҳим ўрин эгаллаган. Шунинг учун ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, одамлар билан ишлаш айнан сиз учун.
Қандай касбларни танлашингиз мумкин? Реклама вакили, менежер, продюсер, психолог, врач, ўқитувчи, журналист.
П – бирор ишни бошлашдан аввал, ҳаммасини ақл тарозисида ўлчаб кўрмагунча кўнглингиз жойига тушмайди. Йўлингизда нимаики учраса, уни санъат асарига айлантиришга интиласиз. Қўлингизга тушган ҳар қандай нарса ғаройиб шакл касб этади. Сиздаги бу иштиёқ, айниқса, табиат қўйнида икки карра ортади. Шунинг учун тоза ҳавода кўпроқ бўлишингизга имкон берадиган соҳа – тоза ҳавода кўпроқ бўлишингизга имкон берадиган соҳани танлаб, сеҳрли қўлларингизни истаганча ишга солинг.
Қайси касбларни танлашингиз мумкин? Фитодизайнер, косметолог, интерьер бўйича дизайнер, фермер, ветеринар, архитектор, тренер.
А - ҳар қандай нарсани тузата оладиган одам сифатида машҳурсиз. Тўғрида, неча марта қўлингизга тушган буюмларни очиб кўриб, қисмларга ажратиб чиққансиз. Қизиқувчанлигингиз ажойиб бурнингизни ҳар жойга суқишингизга ундайди. Бундан сиз ҳеч ҳижолат тортмайсиз. Чунки сизни барча янги ва номаълум нарсалар ўзига оҳанрабодай тортади.
Қайси касбларни танлашингиз мумкин? Хусусий изқувар, психоамалитик юрист, маркетолог, эколог, текширувчи, синовчи.
К - сизда етакчи бўлишга ҳамма нарса бор. Эҳтимол, мактабда синф сардори бўлгандирсиз. Атрофдагиларга таъсир ўтказиш ва ташкилий ишларга жалб қила олиш қобилиятингиз туфайли мисли кўрилмаган чўққиларни забт этишингиз мумкин. Сиз учун энг яхши йўл – раҳбарлик.
Қайси касбларни танлашингиз мумкин? Сиёсатчи, корхона эгаси, адвокат, фирма директори, президент.
Do'stlaringiz bilan baham: |