2-мавзу. Йил ва даврларни аниклаш
Режа
1. Вақтнинг бошланғич ўлчов бирликлари.
2. “Кун”, “ҳафта”, “ой” ва “йил” тушунчалари.
3. Сутка ва унинг дастлабки шакллари.
4. Йил ва даврларни аниқлаш усуллари. Тарихий манбаларни
тадқиқ этишда йил ва даврларни аниқлашнинг аҳамияти.
Вақтнинг бошланғич ўлчов бирликлари. Вақтнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг бир томонлама, яъни олға, келажак томонга юришидир. Математиклар таъбири билан айтганда, манфий вақт йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Вақтни ўлчаш учун секунд, минут, соат, сутка, ҳафта, ой ва йил бирликлари қабул қилинган. Тан олинган ва бутун дунё мамлакатларида бир хил қабул қилинган. Аниқ вақтнинг асосий манбаи-астрономик кузатишлардир. Улар махсус асбоблар ёрдаамида юлдузларни кузатиб, аниқ вақтни (секунднинг мингдан бир улуши аниқлигида) топадилар.
“Кун”, “ҳафта”, “ой” ва “йил” тушунчалари. Кун – Қуёш чиқишидан то ботгунича бўлган вақт. Вақтнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг бир томонлама, яъни олға, келажак томонга юришидир. Математиклар таъбири билан айтганда, манфий вақт йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Вақтни ўлчаш учун секунд, минут, соат, сутка, ҳафта, ой ва йил бирликлари қабул қилинган. Бу бутун дунё мамлакатларида бир хил қабул қилинган. Аниқ вақтнинг асосий манбаи-астрономик кузатишлар. Улар махсус асбоблар ёрамида юлдузларни кузатиб, аниқ вақтни (секунднинг мингдан бир улушлари аниқлигида) топадилар.
Вақт – табиатдаги бирор даврий ҳодисага, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даврига нисбатан ҳисобланадиган ўлчов бирлигидир. Ўрта аср солномачиси Беда Достопочтенний, «йилнинг узунлигини – табиат, ойнинг узунлигини – анъаналар, ҳафтанинг-узунлигини ҳокимият белгилайди», - деб ёзган эди. Вақтнинг сунъий бирлиги бўлган ҳафталар, қадимда уч, беш ва етти кундан иборат бўлган. Бобил ва Шумер матнларида етти кунлик ҳафта мавжудлиги ҳақида маълумотлар берилган. Етти кунлик ҳафта вақт ўлчови сифатида Шарқда Бобилда ишлатилган. Римда ҳам дастлаб саккиз кунлик ҳафта бўлиб, унга А ҳарфидан Н ҳарфигача бўлган номлар берилган. Римда император Август даврида (эрамиздан аввалги 63-эрамизнинг 14) етти кунлик ҳафта кенг тарқалган. Етти кунлик ҳафта яҳудийлардан мисрликларга, улардан римликларга ва сўнгра Ғарбий Европага тарқалган. Бобилликлар еттини «қутлуғ сон» деб ҳисоблашганлар. Бу сиғиниш ўша даврда маълум бўлган бешта сайёра «планета» ёки «дайдиб юрувчилар» ва улар қаторига қўшиб ҳисобланган Ой ва Қуёш билан боғлиқ бўлган. Улар Ер атрофида етти сайёра – Ой, Меркурий, Венера, Қуёш, Марс, Юпитер ва Сатурн айланди, деб ҳисоблаганлар. Ҳафталарга сайёраларнинг номи берилган. Бу номларни римликлардан сўнгра, Ғарбий Европа халқлари ҳам қўллашган. Лотинча французча ва инглизчада уларнинг кўринишларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |