2-мавзу. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари


-жадвал. Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари (шартли рақамлар)



Download 164,33 Kb.
bet10/12
Sana27.04.2022
Hajmi164,33 Kb.
#584914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ

3-жадвал.
Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари (шартли рақамлар)

Маҳсулот тури

Муқобил вариантлар

А

В

С

Д

Э

Нон (млн. дона)

0

1

2

3

4

Тегирмон (минг дона)

10

9

7

4

0

Жадвалдаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай вақт оралиғида иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида У маҳсулотни кўпроқ олиши учун Х маҳсулотнинг бир қисмидан воз кечиши зарур. Иқтисодий ресурслар камёб бўлганлиги сабабли, иқтисодиёт Х ва У маҳсулотни бир вақтда кўпайтира олмайди.


Ишлаб чиқариш имконияти ҳақидаги тушунчани чуқурлаштириш учун жадвалда келтирилган маълумотларни чизмада тасвирлаймиз (5-расм).





10



9



8



7



6



5



4



3



2



1


5-расм. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи.

Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғидаги ҳар бир нуқта икки хил маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қандайдир энг кўп ҳажмини кўрсатади. Нон ва тегирмон ишлаб чиқаришнинг ҳар хил уйғунлашувини амалга ошириш учун жамият улардаги мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаши зарур. Нон ва тегирмоннинг барча уйғунлашуви уларнинг энг кўп миқдорини кўрсатиб, бу барча мавжуд ресурслардан эса самарали фойдаланиш натижасида олиниши мумкин. Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғдан ташқарида жойлашган ҳар қандай нуқтага (масалан, W) ресурсларнинг мавжуд ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологиясида эришиб бўлмайди.


Жамият учун маҳсулотларнинг эришиб бўладиган ҳар хил уйғунлашувларидан танлаб олиш имконияти эгри чизиқ ичида жойлашади.
Жамият бу маҳсулотлар уйғунлашувидан бирортасини танлаши зарур: кўпроқ тегирмон ишлаб чиқариш камроқ нон ишлаб чиқаришни билдиради ва аксинча.
Ҳар қандай маҳсулотнинг қандайдир миқдорини олиш учун, воз кечишга тўғри келадиган бошқа маҳсулот миқдори бу маҳсулотнинг муқобил ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.
Биз иқтисодиёт ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми билан хусусиятли деб ҳисобладик. Агар банд бўлмаган ресурслар бўлса ёки ресурслари самарасиз фойдаланилса (тўлиқ фойдаланилмаса) иқтисодиёт жадвалда кўрсатилган ҳар бир муқобил вариантдагидан камроқ маҳсулот ишлаб чиқарган ва бу чизмада келтирилган ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ичида жойлашган бўлар эди.
Агар ресурсларнинг миқдори ва сифати ҳамда технология ўзгарса иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ҳам (ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ҳолати) ўзгаради. Мавжуд ресурсларнинг кўпайиши ҳар бир вариантда битта ёки ҳар иккала маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига олиб келади.



Download 164,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish