2-мавзу I-X асрларда хитойда фалсафий фикр ривожи мавзунинг ўқув мақсади


IV-X асрларда Хитой фалсафаси тараққиёти



Download 202,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi202,45 Kb.
#462403
1   2   3
Bog'liq
2 мавзу

 
IV-X асрларда Хитой фалсафаси тараққиёти 
IV-X асрлар оралиғида Хитой фалсафасида бир қанча 
мутафаккирлар фаолият кўрсатган бўлиб, улардан энг асосийлари 
сифатида қуйидаги файласуфларни ва уларининг фалсафий 
қарашларини кўриб ўтишимиз мумкин бўлади (2-илова). 
Бао Цзынь-ян (IV аср)

Бао Цзынь-Ян мистикларни ҳукмронлик 
ва зўравонлик ижтимоий тартибини илоҳий келиб чиқиши ҳақидаги 


назариясини рад этди. Унинг фикрича, қадим-қадим замонларда
бой, камбағал бўлмагани каби, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам бўлмаган ва 
барча инсонлар тенг бўлган. Фақатгина кейинчалик кучли ва маккор 
одамлар пайдо бўлиб, кучсизларга зўравонлик қилиб, содда халқни 
алдаган. Улар халқ устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатиб, катта 
солиқлар солишган. Бао Цзынь-яннинг жамиятни бундай тушуниши, 
унинг “мистиклар ердаги ҳаётнинг ҳукмрони”, деб ҳисоблаган 
самога ҳеч қандай боғлиқ эмас, қарашга олиб келди. 
 
Гэ Хун (V аср). Гэ Хун “дао” таълимотининг йирик намояндаси 
сифатида, у даони абадиятга эришиш услуби сифатида тушунган. 
Мистификациялашган даосизм конфуций идеализми билан тобора 
уйғунлашди. Буддавий теологлар руҳ табиати ҳақида кетма-кет 
баҳслар юритдилар. Бу нуқтаи
 
назар эр.ол. II асрда пайдо бўлган 
“Хуайнань цзы” китобида ўз аксини топди. Бу асарда дао ҳақидаги 
моддий таълимотнинг унсурлари ва илмий билимлар мистика билан 
чамбарчас боғланган эди. 
Фан Чжэнь (VI аср).
 
Ўз даврининг йирик сиёсий арбоби бўлиб, 
узоқ давр сарой лавозимларида ишлаган. 505 йилда унга турли 
айблар қўйилиб, жанубга сургун қилинган.
Фан Чжень буддавийлик мистикасини рад этувчи “руҳнинг 
фонийлиги” ҳақида машҳур рисоласини ёзди. Унда Фан Чжень 
инсон руҳини танадан ажралмаслиги ҳақидаги материалистик 
назарияни ривожлантирди: “Тана руҳнинг субстанциясидир, руҳ эса, 
тананинг функциясидир”. Фан Чжень руҳ – инсон танасининг 
хусусияти, деб ҳисоблаган. У инсон руҳини пичоқнинг ўткирлиги 
билан солиштирган: “Тиғ пичоқ, деб аталмайди. Пичоқ эса, тиғ деб 
аталмайди. Аммо пичоқ тиғсиз бўлмайди. Шу каби инсон танаси 
ўлган бўлса, унинг руҳи мавжуд, деб бўлмайди”.
Фан Чжень инсонларни одам ўлганидан сўнг руҳ кўчиши, у 
дунёда жаннат борлиги ҳақидаги буддавийлик эртакларига 
ишонмасликка, балки барча эътиборни ер ҳаётининг моддий 
шароитини яхшилашга қаратиш тарафдори бўлган ва шунга даъват 
қилган. Унинг фикрича, халқ яхши ҳосил етиштириш учун ерга 
ишлов бериши, кийимларни тикиш учун етарли даражада матоларни 
ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиши лозим.

Люй Цай (VII аср). У қадимги материалист Ван Чуннинг 


таълимотини ривожлантириб, мистикага қарши чиқди. Худо 
иродаси, худо амри, инсон тақдири олиндан белгиланганлиги 
уйдирма, ўйлаб топилган, деб ҳисоблар эди. Мистиклар 


“одамларнинг пулини олиш учун”гина тақдир ҳақидаги ҳар қандай 
фол, башоратларни айтадилар. Люй Цай дунёни ўз-ўзича мавжуд, 
барча нарсалар “ци” моддий қисмдан иборат ҳамда бу нарсаларга 
ўзгариш ва ҳаракат хос, деб ҳисоблар эди. Ўзининг атеистик чиқиши 
билан Люй Цай буддавий ва бошқа мистикага кучли зарба берди. Шу 
билан бирга ўша даврда буддавийлик ичида номинализм ва реализм 
ўртасида кескин кураш кечган. Хитойдаги буддавийлик икки катта 
оқим – шимолий ва жанубийга бўлинди. Бу буддавийлар кучини 
аҳамиятли даражада пасайтирди ва уларнинг рақибларига, биринчи 
навбатда конфуцийчиларга йўқотган мавқеларини эгаллаб олишга 
имконият берди. 

Пэй Вэй (X аср).


 
Унинг ишларида асосан, борлиқ ва идеализм 
ўртасидаги муносабатни аниқлаш илмий аҳамият касб этган.
Масалан, Пэй Вэй ўз трактатларида ноборлиқ йўқликнинг 
ҳақиқийлиги ва борлиқнинг тасаввурийлиги ҳақидаги идеалист 
мистиклар назариясини рад қилиб беради. Унинг фикрича дунёнинг 
асоси моддий борлиқдир. Пэй Вэй ёзишича: “Мутлоқ йўқликдан ҳеч 
нарса пайдо бўлмайди ва ўз-ўзидан пайдо бўлган субстанция каби 
борлиққа муҳтождир”. Пэй Вэйнинг бу қарашлари ўша давр 
схоластикасига кучли зарба берди. 

Download 202,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish