(Даршанлар)
адимги Ҳинд фалсафий мактаблари
Астика
Настика
Санкхья
Жайнизм
Веданта
Буддизм
Ньяя
Чорвака
Вайшешика
Адживика
Миманса
2.3-расм. Қадимги Ҳинд фалсафий мактаблари
Чорвака-локаята, буддизм ва жайнизм — настика гуруҳига киради. Ҳиндуизм номи билан машҳур бўлган ғоялар, маънавий, диний ва ижтимоий фанларни ўз ичига олган ҳинд фалсафий фикр мактаблари, шу билан бирга жайнизм ва буддизм пайдо бўлган, аммо улар бу қадимий таълимотни органик равишда тўлдирган.
Эрамиздан аввалги Х асрдан эрамизнинг VII асрларигача бўлган давр маҳсули бўлган диний-фалсафий таълимотлардан бири зардўштийликдир. Бу таълимотга Зардўшт асос солган бўлиб, Шарқ ва Ғарбда Заратуштра, Зароастр номлари билан машҳурдир. Зардўштийликнинг бош китоби “Авесто”. Унда қадимги халқларнинг дунё тўғрисидаги тасаввурлари, ўзига хос қадрият ва урф-одатлари акс этган. Унда оламнинг азалий қарама-қарши кучлари- яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва зулмат, иссиқлик ва совуқлик, ҳаёт ва ўлим борасидаги қарашлар ўз ифодасини топган. “Авесто”да, шунингдек, табиат фалсафаси, тарих, этика, тиббиётга оид маълумотлар ҳам берилган.
Марказий Осиёда буддавийлик ҳам ўз ўрнига эга. У диний-фалсафий таълимот сифатида қадимги Ҳиндистонда эрамиздан аввалги VI асрнинг охири ва V аср бошларида вужудга келган. У жаҳонда кенг тарқалган динлардан биридир. Буддавийлик исломга қадар Ўрта Осиёда тарқалган қадимги динлар орасида мавқе жиҳатидан жуда катта ўрин тутади. Бу таълимот Ўрта Осиёга эрамиздан аввалги II-I асрларда кириб келган. Кушонлар даврида буддавийлик дини ҳукмрон динга айланган эди.
Юртимизда буддавийликдан кейинги даврда зардўштийлик ва христианликнинг синтезлашуви натижасида Моний таълимоти вужудга келган. Монийлик таълимоти асосида Маздак таълимоти юзага келган. У эрамизнинг V-VI асрларида кенг тарқалган эди. Унинг асосчиси Маздак (470-529 йиллар) бўлган. Маздак ва унинг маслакдошлари ўз қарашларида халқ оммасига суянган. Маздакийлар ҳаракати, эрамизнинг VI асрида бостирилганига қарамай, турли мамлакатларда муайян даражада давом этган.
Илк Ўрта асрлар Шарқ фалсафаси Ислом динининг пайдо бўлиши билан чамбарчас боғланиб кетган. VII асрнинг охири VIII асрнинг бошларида Маворауннаҳр халқлари Араб халифалиги ҳокимияти остида қолдилар. Арабистон ярим ороли исломнинг келиб чиқиши арафасида уруғ-қабилачилик муносабатларининг инқирози босқичида эди. VI асрда араб қабилалари ўртасида марказлашишга бўлган тамойил кучайиб борадики, у ўз ифодасини ханифларнинг (воизларнинг) қабила санамларига (ширк) қарши қаратилган яккахудоликни (тавҳид) тарғиб қилишларида топади. Охирги ханифлардан бири Қурайш қабиласидан келиб чиққан Муҳаммад (570-632) эди. Муҳаммад ва унинг саҳобаларининг фаолияти натижасида ханафийлик янги диний оқим ислом сифатида шаклланди. Илк исломнинг бош манбаси Қуръонда мутлақ яккахудолик асосий ақида бўлиб, араб қабилаларининг ягона давлат ҳокимиятига бирлашишини ифодалар эди. Қуръон (арабча қараъа – ўқимоқ) мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби бўлиб, улар уни эрамизнинг VII асрда Муҳаммад пайғамбар томонидан етқазилган илоҳий ваҳий, деб тан оладилар. Бизгача етиб келган кўринишда Қуръон 114 сурага бўлинган. Қуръон ислом қонунчилигининг асосидир. Ҳадислар эса, унинг мураккаб жойларини қисқача тушунтириб, янги қирраларини очиб, уни тўлдиради. Ҳадислар тўпламининг энг ишончлисини бизнинг ватандошимиз имом ва ал-Бухорий ёзган.
Исломда ҳанафийлик, ашъарийлар, жабарийлар, қадарийлар, сифатийлар, муржиъийлар, мутаъзалийлар каби мазҳаблар мавжуд. Қадарийлар таълимотини кейинчалик ўз устозлари Ҳасан ал-Басрийни (624-728) тарк этган шогирдлари бўлган муътазилийлар (арабча-муътазила ажраб чиққанлар) ривожлантирдилар. Муътазила таълимотининг асосчиси Восил ибн Ато (699-748) эди. Бу ўз таълимотини ақлга таяниб баён қилувчи ва шу даврга келиб Араб халифалигига Искандария орқали кириб келган юнон мантиғи ва фалсафасининг тушунча ва усулларидан фойдаланган, биринчи фалсафий илоҳиёт мактаби эди. Муътазила оқими тарихида муайян мутафаккирларнинг номи билан боғлиқ бўлган кўплаб гуруҳлар мавжуд эди. IX ва Х асрлардаги асосий мактаблар Басра ва Бағдод мактаблари эди. Халифа Мутаваккил ҳукмронлиги вақтида бошланган муътазилийларни таъкиб қилиш шароитида ва умуман, “калом”га ҳужум даврида муътазалий Ал-Жубоий (ваф. 916) нинг шогирди ва янги “калом” мактаби бўлган ашарийликнинг асосчиси Абул Ҳасан ал-Ашарий (874-933) уни анъанавий диний ақида билан, баъзида расмиятчилик учунгина бўлса ҳам, муросасозлик йўли билан сақлаб қолишга уринди.
Ал-Кинди, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Беруний, ал-Хоразмий ва бошқалар Шарқда буюк олимлар ва файласуфлар эдилар. Улар кўп фанларнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшдилар. Шу даврдан бошлаб “калом” (арабча-“таълимот”) номини олган илк ислом фалсафаси ишлаб чиқила бошланди. Бу таълимот тарафдорларини мутакаллимлар деб атадилар. Мутакаллимлар анъанадан кўра, ақлга таянишнинг афзаллигини таъкидлар, “тақлид”ни рад этар ва бирор-бир нуқтаи назар ва таълимотни қабул қилишдан олдин эҳтиёткорлик жиҳатидан унга шубҳа билан қарашни насиҳат қилар эдилар.
Абу Наср Муҳаммад ибн Тархон ал Форобий (870-950, асарлари: Китоб-ул хуруф, Фозил одамлар шаҳри, Эҳсоул улум, Сиёсат фалсафаси, Фуқаролик сиёсати) фалсафа ва табиий фанлар тарихига оид юзга яқин асар муаллифидир. Форобий борлиқнинг биринчи сабаби ва ҳаракат манбаи сифатида Худо мавжуд деб ҳисоблаган бўлса-да, унинг фалсафаси билиш ва борлиқнинг мураккаб масалаларини ечишга интилиш билан тавсифланади. Айни шу сабабли файласуф борлиқнинг ҳолатларини, унинг шаклларини: оддий элементлар – ҳаво, олов, эр, сувни; шунингдек минераллар, ўсимликлар, ҳайвонлар, инсон ва осмон жисмларини синчиклаб ўрганади. Шу тариқа у ташқи дунёнинг объектив мавжудлигига урғу беради. Форобийнинг фалсафий қарашлари Шарқ фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди.
Абу Райҳон Беруний (973-1048 йиллар), асарлари: “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Минерология” ва бошқа кўплаб асарлари бор.
Абу Али ибн Сино (980-1037). Бухоролик Ибн Сино 300 дан ортиқ асар муаллифидир. Уларнинг орасида “Тиб қонунлари” ва “Билим китоби”, “Донишнома” айниқса кенг довруқ қозонган. Унинг фалсафий ғоялари илмий тафаккур шаклланишининг кейинги даврларида ривожлантирилди ва янги натижалар билан бойитилди.
Тасаввуф мусулмон маданиятида алоҳида ўрин тутади, у 8-9 асрларда исломда пайдо бўлган. Тасаввуфга диний, ахлоқий ва ахлоқий, бадиий ва рамзий таркибий қисмларни ўз ичига олган дунёқараш сифатида таъриф бериш тўғри бўлар эди. Буюк сўфийлар орасида ал-Ғаззолий, Нақшбандий, Аҳмад Яссавий, Саъдий, Низомий, Ҳофиз, Румий, Навоий, Жомий, Умар Хайём ва бошқаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг масаллари, рубоийлари ва маснавийлари фалсафий мазмунга тўйинган ва баъзан гўё шифрланган фалсафий рисолалар билан ифодаланади.
Маворауннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405) ҳукмронлик қилди ва марказлашган давлат барпо этди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди. Соҳибқирон тасаввуфдан мамлакатдаги салбий иллатларни йўқотишда, турли жанжал ва низоларни бартараф қилишда, ҳақиқат ва адолат ўрнатишда, инсонпарварлик ғояларини тарқатишда фойдаланган. Амир Темур тасаввуфдаги покланиш, тўғри ва софдил бўлиш, зино ва фахш ишлар билан шуғулланмаслик, харом–хариш ишлардан қочиш, ҳалол меҳнат қилиш, бирор касбни эгаллаш, муҳтожларга меҳр–шафқат кўрсатиш каби шартлардан моҳирона фойдаланди. Темурийлардан Шоҳрух, Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Бобур Мирзолар давлатни бошқаришда тасаввуф қоидаларига амал қилиб, илм-фан ва маданиятни ривожлантиришда унинг тажрибаларига таяндилар. Айниқса, Мирзо Улуғбек ҳукмронлик қилган даврда фан ва маданият кенг тараққий этди. Шу даврда Самарқандда Қозизода Румий, Жамшид бин Маъсуди, Муйиддин ва унинг ўғли Мансур Коший, Али ибн Муҳаммад Журжоний, Ҳиротда Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, улуғ рассом Камолиддин Беҳзод, тарихшунос Хондамир, Султон Али Машҳадий ва бошқалар яшаб ижод қилганлар. Бошқа табииётшунослар сингари Улуғбек ва унинг шогирдлари моддий оламни киши онгидан ташқарида, объектив мавжудлигига шубҳа қилмадилар ва уни чуқур ўрганишга даъват этдилар. Қомусий илмлар соҳиби бўлган Мирзо Улуғбек риёзиёт, фалакиёт, мусиқашунослик, фалсафа, тарих соҳасида асарлар битган. “Бир даражанинг синусини аниқлаш ҳақида рисола”, “Зижи жадиди Кўрагоний”, “Рисола дар илми мусиқа”, “Рисолаи йирик тарихий китоб”ларнинг муаллифи Улуғбек номи бутун дунёга машҳур бўлди.
Шу даврнинг ёрқин юлдузларидан бири - ўзбек халқининг улуғ фарзанди, буюк мутафаккир, сиёсий арбоб, инсонпарвар шоир Алишер Навоий эди. (1441-1501). Навоий фан, адабиёт, санъатнинг турли соҳаларига доир қирқдан ортиқ асар яратди. “Чор девон”, “Хамса”, “Махбуб-ул қулуб”, “Мухокамат-ул луғатайн”, “Мажолисун нафоис” асарлари шулар жумласидандир. Алишер Навоийнинг фалсафий қарашлари унинг асарларида ўз мужассамини топган. Уларда борлиқ ва унинг моҳияти, инсон ва инсон ҳаётининг мазмуни ҳақида чуқур фалсафий мулоҳазалар, инсоннинг бахт-саодати ҳақидаги орзу-умидлари, адолат ва аҳлоқий камолат, комил инсон ва фозил жамоа, уларга етиш йўллари ва чоралари хусусида сўз боради.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1529) Темурийлар сулоласининг энг буюк вакилларидан бири. Бобур нафақат сиёсатчи, ҳарбий лашкарбоши, балки жуда иқтидорли олим, исломий илмлар, шариат ҳамда тасаввуф ифодачиси, тариқатлар билимдони, шоир, воиз эди. Унинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий-ахлоқий қарашлари, у қолдирган жуда бой маънавий мерос – девонлари “Бобурнома” асари, шариат асослари баёни бўлган “Мубайян” рисоласи, бадиият назарияси бўйича “Аруз рисоласи”, Хўжа Аҳрор Валий “Рисолаи волидия”сининг туркий назмий баёни, мусиқа, у ўзи яратган ва қўллай бошлаган махсус алифбо “Хатти Бобурий”, туркий-мўғулий қонунчилик анъанасида тузилган “Тузукати Бобурий”лар бизгача етиб келган.
XVI – XVII асрлар Марказий Осиё ҳаётида бурилиш даври бўлди. Темурийлар ҳокимияти Шайбонийхон томонидан ағдариб ташланди. Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида марказий давлат барпо қилишга уриниб кўрилди. 1510 йилда Шайбонийхон Исмоил Сафавий лашкарлари томонидан ўлдирилганидан сўнг марказлашган давлат инқирозга юз тутди. Шайбонийлардан Абдуллахон ва унинг ўғли Абдулмўмин вафотидан сўнг, бу давлат барҳам топиб, ҳокимият аштархонийлар сулоласига ўтди. Имомқулихон (1611-1642) даврида давлат бирмунча мустаҳкамланган бўлсада, кейинги даврларда тахт учун курашлар давом этди. Бу эса иқтисод, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат равнақига ўз таъсирини кўрсатди. Айниқса, табиий-илмий фанлар ривожи заифлашди, дунёвий билимда таназзул рўй берди. Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги, XVIII асрнинг охирида эса – Қўқон хонлиги ташкил топди.
Бобораҳим Машраб (1640-1711) Наманганда таваллуд топади. У Мулла Бозор Охунддан диний-тасаввуфий таълимот сирларини ўрганади. Машраб ғазал ва рубоийларида илоҳий севги, яъни Оллоҳга муҳаббатни тасвирлайди. Машраб тасаввуфнинг қаландарлик тариқатини танлайди, халқни эзгуликка, инсоф ва диёнатга, тўғриликка чақиради. Шоир ислом ақидаларини инкор этмаган ҳолда, унинг баъзи қоидаларига гумонсираб қарайди. Булар айниқса, Машрабнинг рўза, жаннат, дўзах, намоз, Макка, Каъба тўғрисидаги шеърларида намоён бўлади.
Ўзининг ижтимоий-фалсафий фикрлари билан Марказий Осиё маданиятига катта таъсир кўрсатган шоир ва файласуф Мирзо Абдулқодир Бедил (1644 - 1721)дир. Мирзо Бедил илмнинг кўп соҳалари, хусусан фалсафа, адабиёт, санъатшунослик бўйича ижод қилди. У Ҳинд, Араб, Эрон, кўплаб Осиё халқларининг илмий меросини чуқур ўзлаштирган этук олимдир. Унинг муҳим асарлари “Чор унсур”, “Ирфон”, “Рубоиёт”, “Ғазалиёт” ва бошқалардир.
Қўқон хонлиги ҳудудида яшаб ижод этган шоиралар Нодира (1792- 1843), Увайсий (1789-1850), Дилшод Барно (1800-1906) ва бошқалар ижтимоий-фалсафий фикр ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.
Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниши, Бухоро ва Хиванинг унга тобе минтақани марказнинг хом ашё манбаига айлантирилиши вазиятни янада чуқурлаштирди. Шу билан бирга, бир томондан - банк сармояси, иккинчи томондан - Европа ва Осиёдан демократик ғояларнинг кириб келиши дунё билан иқтисодий алоқа ўрнатиш имкониятларини намоён этди, минтақада ҳурфикрлиликнинг ривожланишига имкон яратди. Бу асосий мақсадларидан бири маърифатпарварлик бўлган миллий озодлик фалсафасининг шаклланишидаги илк қадамлар эди. Маърифатпарварлик мафкурасининг кўзга кўринган вакилларидан бири Аҳмад Дониш (1827-1897) бўлиб, у фалсафа, фалакиёт, риёзиёт, адабиёт, тарих соҳасида асарлар ёзган. У мамлакатни одилона бошқариш учун ислоҳот зарурлигини уқтиради. Давлат, олимнинг нуқтаи назарича, халқнинг манфаатини ҳимоя қилиши, ҳукмдор эса билимдон, ўз атрофидагилар билан кенгашиб давлатни идора қилиши лозим. Ижтимоий–сиёсий қарашлари олимнинг “Наводирул - вақое” ва бошқа рисолаларида ўз ифодасини топган.
Кейинчалик Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Бердақ, Завқий, Аваз Ўтар каби шоирлар ўз шеърларида халқни илм ва маърифатга чақирдилар. Абай, Чўқон Валихонов каби таниқли арбоблар демократик ғоялар билан қуролланган бўлиб, улар бу мушкул аҳволдан чиқишнинг йўлини нафақат маърифатда, балки туркий халқларнинг бирлашувида кўрар эдилар. Худди шу заминда маърифатпарварликдан сиёсий талабларни кўтариб чиқишга қадар юксалган жадидчилик ўсиб чиқди. Шундай қилиб ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Марказий Осиёда миллий маърифатпарварлик ҳаракати - жадидчилик пайдо бўлди (арабча “жадидия” - “янгилик” сўзидан). Асосий мақсади қолоқлик, турғунлик, саводсизлик ва жамиятнинг бошқа мавжуд камчиликларига қарши кураш бўлган жадидчилик ҳаракати Туркистон минтақасида, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида турли шароит ва даражаларда ривожланди. Жадидчилик тарафдорлари ислоҳотлар орқали дин ва шариат асосларини сақлаб, исломни янги шароитларга мослаштиришни, қарз олишни ва миллий муаммоларни ҳал қилиш учун Европа маданияти меваларидан фойдаланишни хоҳлашди. Жадидлар мактаблар, хайрия жамиятлари, нашриёт муассасалари, кутубхоналар, матбуот, адабиёт ва театр санъати ёрдамида ўз олдиларига қўйган вазифаларни ҳал қилишга ҳаракат қилдилар. Жадидчиликнинг бевосита асосчиси, қрим-татар зиёлиси Исмоил Гаспринский ҳисобланади. Жадидчилик вакиллари М.Беҳбудий, А.Фитрат, У.Асадуллахўжаев, Мунаввар Қори, А.Авлоний, С.Айний, Ф.Хўжаев, Т.Норбўтаев, Мажид Қодирий ва бошқалар эди. Жадидлар мусулмон дунёсининг бир қисми бўлган, айни пайтда, жаҳон тарихида ўзини нодир мустақил ҳодиса сифатида намоён этадиган Туркистоннинг келажаги тўғрисида, миллатнинг истиқболи ҳақида тинмай қайғурдилар, изландилар, миллий истиқлолимизга замин яратдилар.
Шу ўринда яна бир давр ХХ аср ўзбек фалсафаси кам ўрганилганлиги, зиддиятли даврни қамраб олганлиги билан характерланади. 1922 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ижтимоий гуманитар фанлар факультетида фалсафа фанидан ўқув машғулотларининг олиб борилиши, бу борадаги дастлабки қадам бўлди. 1935 йилда биринчи “Диалектика ва тарихий материализм” кафедраси ташкил қилинди. 1944 йилда Диалектика ва тарихий материализм кафедраси таркибидан “Фалсафа” кафедраси ажралиб чиққан. Профессор А.Аюпов, Ҳ.Умаров саъй ҳаракатлари билан университетнинг тарих факультетида 1963-1964 ўқув йилидан бошлаб “Фалсафа” бўлими ташкил қилинган. 1962-1992 йиллар давомида гуманитар факультетлар “Фалсафа” кафедрасини бошқарган профессор А.Т.Аюпов бошчилигидаги доцентлар Ғ.Шоюсупова, А.И.Абдусамедов, К.С.Садиков, К.И.Иванова, И.Раҳимов, В.С.Никитченко ва бошқалар фаолият кўрсатган. 1979 йилда тарих факултети таркибидан “Фалсафа, иқтисод ва психология” бўлимлари ажратилиб, учта мутахассисликни бирлаштирувчи янги “Фалсафа-иқтисод” факультети ташкил қилинган. 1991 йилда факультет таркибидан “Иқтисод” бўлими ажралди ҳамда “Фалсафа, социология ва психология” бўлимлари ва 9 кафедрадан иборат “Фалсафа” факультети ташкил этилди. Шу йилларда факультетда академик Э.Юсупов, академик С.Шермуҳаммедов, профессорлар М.В.Воҳидов, И.Раҳимов, М.Хайруллаев, М.Баратов, Л.Гарбер, В.Мороз, М.Нурматов, Б.Тўйчиев, Э.Мўминов, А.Ўтамуродов, И.Эргашев, доцентлар Р.Носиров, С.Йўлдошев, М.Шарипов, Ш.Б.Қаҳҳарова, М.Усмонов, Д.Файзихўжаева ва бошқалар илмий педагогик фаолият олиб борганлар. Бу эса ўша даврда фалсафа фанининг янада чуқур ва кенг ўрганилиши йўлидаги дадил қадам бўлди. Ўтган йиллар давомида факультет битирувчилари бўлган профессорлар И.Саифназаров, Б.Алиев, А.Мухтаров, Қ.Назаров, Н.Шермухамедова, Ш.Мадаева, Г.Рўзметова нафақат педагогик фаолияти, балки илмий салоҳияти билан фалсафий фанлар бўйича янги ўқув адабиётларини яратиш жараёнида ҳам фаол иштирок қилдилар. Улар муаллифлигида “Илмий ижод методологияси”, “Илмий тадқиқот методологияси”, “Курс лекций по философии”, “Фанларнинг фалсафий масалалари”, “Мантиқ” “Билиш фалсафаси”, “Қадриятлар фалсафаси”, “Фалсафа ва фан методологияси”, “Гносеология” ўқув қўлланмалари ва “Фалсафа” дарсликлари, “Фалсафа қомусий луғат”, “Ғарб фалсафаси”, “Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар”, “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” каби қатор янги адабиётларининг нашр қилиниши, файласуфларнинг катта илмий салоҳиятга эгалигидан далолат беради.
ЎзМУнинг 100 йилдан ошиқ тарихида янгиланган тафаккур эгалари ўзбек фалсафасининг номини дунёга танитмоқдалар. Факультетнинг 1500 мингдан ортиқ битирувчиларидан шу йиллар давомида 45 та фан докторлари ва 250 дан ортиқ фан номзод (PhD)лари етишиб чиқди. 1998 йилда Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти ташкил қилинган, 2001 йилгача унинг раиси Иномжон Раҳимов бўлган. 2001 йилдан ЎФМЖ раиси Қ.Назаровдир. Жамият қошида ташкил этилган нашриётда унинг аъзолари фалсафа, миллий ғоя ва мафкурага оид янги туркум адабиётларни яратиш, нашр қилинмоқда.
Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида фалсафа фани янада равнақ топди. Фалсафа илмини ривожлантириш мақсадида вилоятларда, хусусан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент Давлат Шарқшунослик университетларида “Фалсафа” бўлимлари ташкил қилинган ва унда етакчи мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |