2-мавзу. Фалсафий тафаккурнинг ривожланиш босқичлари: Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Режа



Download 124,96 Kb.
bet1/12
Sana24.02.2022
Hajmi124,96 Kb.
#186436
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу 11 февраль қисқартирилган варианти 1


2-мавзу. Фалсафий тафаккурнинг ривожланиш босқичлари: Шарқ ва Ғарб фалсафаси.


Режа:


2.1 Қадимги ва Ўрта аср Шарқ фалсафаси, Уйғониш даври. XIX аср охири ва XX аср бошларида Марказий Осиёда илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар. XX-XXI аср ўзбек фалсафаси.
2.2. Антик давр фалсафаси. Илк ва ўрта аср Ғарб фалсафаси ривожланишининг умумий белгилари.
2.3. Янги ва энг янги давр фалсафасининг асосий йўналишлари.


Калит сўзлар: номинализм ва реализм, апологетика, патристика ва схоластика, гуманизм, антропоцентризм, рационализм, эмпиризм, механизм, деизм. жадидчилик, сўфийлик.
2.1 Қадимги ва Ўрта аср Шарқ фалсафаси, уйғониш даври. XIX аср охири ва XX аср бошларида Марказий Осиёда илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар. XX-XXI аср ўзбек фалсафаси.
Шарқ мамлакатларидаги фалсафий тафаккур эрамиздан аввалги VI-IV мингйилликларда Миср, Сурия, Ироқ, Эрон, Ҳинд, Хитой, Марказий Осиё халқларига хос бўлган цивилизацияларни қамраб олади. Шарқ цивилизациясида ҳеч қачон дин ва фалсафа бир-биридан ажратилмаган. Фалсафа диний таълимот мағзига жойлашган. Шунинг учун Шарқ халқлари фалсафаси, унинг қонуният ва мезонларини юнон фалсафасига қўлланган ёндашувлар системасидан келиб чиқиб ўрганиш нотўғри бўлади. Шарқликларнинг қарашлари ўша даврлар шароитига мос бўлган, кўринишидан содда асотир ва ривоятлардек туюлса-да, рамз ва ишоратларга бой, чуқур маънога эга эди. Албатта, асотирлар фалсафа эмас, аммо уларнинг шарҳи фалсафага хос мантиқий ёндашувларга олиб келарди. Улар асосида Шарқ халқларининг бизга номаълум оламларни тушуниш ва талқин қилиш ҳаракати мужассамки, бу ўша даврларнинг фалсафаси эди. Буни биз мистика ёки илоҳиёт деб аташга одатланганмиз. Бу илмни ўша тамаддун даражаси ва диний-илоҳий қарашлар системасини шакллантирган шарт-шароитлардан келиб чиқиб ўрганиш жуда муҳимдир.
Қадимги Шарқнинг деярли барча фалсафий таълимотларида баъзи умумий хусусиятлар ажралиб туради:
- инсонни ҳам ижтимоий, ҳам табиий дунёга ниҳоятда ҳурматли ва инсонпарвар муносабатларга йўналтиради;
- инсонни ўзининг ички дунёсини яхшилашга чорлайди;
- инсонни ижтимоий ҳаётни, тартибни, ахлоқни, бошқарувни ва бошқаларни яхшилашга йўналтиради;
- ташқи дунёдаги ва шароитдаги ўзгариш билан эмас, балки биринчи навбатда шахснинг ўзгариши ва унинг жамиятга мослашиши билан боғлиқ.
Қадимги Миср ва Бобил ҳудудида дастлабки фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё ҳақидаги фанлар бўлган - астрономия, космология, математика биринчи одимлари билан яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсоналар билан боғлиқ эди. Бу даврда дин, илмий билим ва мифология бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган дастлабки ғоялар шаклланди. Ҳаётнинг, умрнинг мазмуни, ўша даврдаги одамларга хос туйғулар “Хўжайиннинг ўз қули билан ҳаётининг мазмуни ҳақида суҳбати”, “Арфист қўшиғи”, “Ўз ҳаётидан ҳафсаласи пир бўлган кишининг ўз жони билан суҳбати” каби битикларда баён қилинган. Эрамиздан аввалги икки мингинчи йиллар бошида Фаластинда иудавийлик шакллана бошлаган. Бу дин яҳудий миллатга мансуб кишилар ўртасида ёйилган. Асосий манбалари “Забур” ва “Таврот”.
Қадимги Хитой фалсафасининг манбалари - Билим даражасининг мумтоз китобларида ёритилган. Ашулалар китоби (эр. олдинги XI-VI асрлар) халқ шеъриятининг тўпламидир; Тарих китоби (эр.ол. 1-нчи мингйилликнинг бошлари) – расмий ҳужжатлар тўплами бўлиб, тарихий воқеалар баёнидир; Тартиб китоби (эр.ол. IV-I асрлар) сиёсий ва диний расм-русумларни, ижтимоий ва сиёсий фаолият меъёрларини тасвирлайди. Баҳор ва куз китоби (эр.ол. VII-IV асрлар) ахлоқий ва расмий-адабий масалаларни ҳал этиш учун намуна сифатида хизмат қилди.
Фалсафа тараққиёти нуқтаи назаридан Ўзгаришлар китоби (эр.ол. XII-VI асрлар) энг муҳимдир. Унинг матнларида афсоналардан фалсафага ўтиш бошланганлигини мушоҳада этиш мумкин. Ўзгаришлар китобининг энг муҳим қисмларидан бири – Инь ва Ян унсурлари ҳақидаги таълимотдир. Ян қандайдир фаол, барча нарсаларнинг ичига кириб борувчи, ашёларни билиш йўлини ёритувчи нарса сифатида ифода қилинади; Инь учун кутиб турувчи фаолиятсизлик ўрин ажратилган, негаки, у қоронғилик ибтидосидир. Инь ва Яннинг ҳаракати – ягона нарсада юз берадиган ўзгаришларнинг диалектик ҳаракатидир. Инь ва Яннинг ўзаро бир-бирига киришишидан уларнинг ўзаро таъсирини акс эттирувчи бир қатор тушунчалар пайдо бўлади.

Қадимги Хитой фалсафаси бошланиш даври





милоддан олдинги VI-III асрлар





Ўрта асрлар даври (постклассик)





милоддан олдинги III-


милодий XIX асрлар

Хитой фалсафаси янги даври





XIX аср ўрталаридан – 1919 йилгача



Хитой фалсафаси энг янги даври





1919 йилдан ҳозиргача






Download 124,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish