2 мавзу. Фалсафий қонунлар. ( соат)


Инкорни диалектик тушуниш



Download 79,5 Kb.
bet6/6
Sana10.03.2022
Hajmi79,5 Kb.
#487867
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-~1

Инкорни диалектик тушуниш янгининг эски билан оддий алмашуви бўлмасдан, балки эскининг бағрида вужудга келиб, ундан фойдаланиб, қарор топишини тан олишдир. Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мавжуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боғлиқ эканлигини ҳам ифодалайди.
Инкорни инкор қонунини тушуниш учун уни нега шундай деб аталишини изоҳламоқ лозим. Фалсафанинг бу таълимотини икки марта такрорланувчи инкорда ифодаланиши оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг доимий равишда ўзгариб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб бориши ва оқибатда, ривожланиш узлуксиз эканлигидан келиб чиқади.
Бу қонунга кўра, ҳар бир мавжуд бўлган нарса ва ҳодиса ўзигача бўлган сифат ва миқдор инкор этилишининг маҳсули, шу билан бирга, ана шу нарса ва ҳодисаларнинг ўзи ҳам шароитнинг ўзгариши, вақтнинг ўтиши билан инкор этилишга маҳкумдир. Демак, ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ўзгариши ва ривожланиши ҳамиша икки ва ундан кўпроқ инкор этишлар билан амалга ошади. Инсоният тарихи – авлодлар алмашинуви тарихидир, дейилганида ҳам ана шундай ҳол назарда тутилади.
Инкорни инкорнинг яна бир муҳим белгиси шуки, тараққиётдаги даврийликнинг муайян ҳалқасида, яъни навбатдаги инкор босқичида унинг олдинги босқичидаги баъзи белгилар такрорланади. Масалан, дон ўсимликдан яна донларга айланади, кейинроқ яна ўсимликка ва ҳоказо.
Инкорни инкорнинг амал қилиши туфайли тараққиёт тўғри чизиқ шаклида эмас, доира шаклида бўлади, унинг охирги нуқтаси бошланғич нуқтага яқинлашади. Лекин бу яқинлашув унинг охирги нуқта билан туташиши бўлмасдан, балки юқори босқичда содир бўлиши сабабли тараққиёт спирал шаклга эга бўлади. Бу спиралнинг ҳар бир янги ўрами олдинги ўрамига нисбатан юқорироқ босқичда юзага келади.
Диалектик инкор янги билан эски ўртасидаги боғланишни буткул рад қилади, деб тушунмаслик керак. Янги қанчалик илғор бўлмасин, у йўқ жойдан пайдо бўлмайди, балки эскининг қобиғида аста-секин шаклланади. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда эскидан янгига ўтилаётганда эски бутунлай ташлаб юборилмайди, балки унинг ижобий томонлари сақланиб қолади ва ривожланиш давом эттирилади. Демак, янги билан эски ўртасида ворислик мавжуддир. Инкорни инкор қонуни тараққиётда ворислик ва қайтарилувчанликнинг бирлигини тавсифлайди. Диалектик инкорнинг муҳим хусусияти ана шундан иборат.
Инкорни инкор қонуни мустақиллик ва бозор иқтисодиёти жараёнида рўй бераётган ҳодисалар моҳиятини илмий англашда катта аҳамият касб этади. Янги жамиятни барпо этишга қаратилган ўзгаришлар ҳамма нарсани бутунлай йўқ қилишни билдирмайди. Аксинча, бу — халқимиз тараққиёти жараёнида эришилган ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий ютуқларни сақлаб қолиб, уларни янада бойитиб, ривожлантиришдан иборатдир. Мазкур жараённинг асосий тамойили Ислом Каримовнинг янгисини қурмасдан, эскини бузмаслик лозимлиги тўғрисидаги хулосасида яққол ўз асосини топган.
Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish