2 мавзу. Фалсафий қонунлар. ( соат)



Download 79,5 Kb.
bet5/6
Sana10.03.2022
Hajmi79,5 Kb.
#487867
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-~1

Сакраш нима? Сакраш табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг узлуксиз кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир.
Сакраш миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтишда узлуксизликнинг узилишини билдиради. Сакраш нарса ва ҳодисаларнинг узлуксиз ривожланиш давомида тайёрланиб, шу узлуксиз ривожланиш моменти тугаб, узилиш содир бўлиши билан зарурий равишда юз беради. Сакраш бирданига, тўсатдан бўладиган ҳолатгина эмас, балки янги сифат элементлари кўпайиши орқали юз берадиган тадрижий жараён ҳамдир.
Сакрашнинг турлари ўз ҳарактерига кўра табиат ва жамиятда хилма-хил бўлиб, улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. Жамият тараққиётидаги сакрашларнинг ўзига хос томони шуки, бу сакрашлар эски ижтимоий тузумни йўқ қилиш ва янги ижтимоий тузумни ўрнатадиган ижтимоий жараёнлар, тадрижий ривожланиш орқали амалга ошади. Бундай сакрашларни икки турга бўлиш мумкин: биринчиси — портлаш йўли билан бўладиган сакрашлар, иккинчиси секин-аста, тадрижий йўл билан бўладиган сакрашлар. Биринчи тур сакрашларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда нарса ва ҳодисаларнинг янги сифатга ўтиши ниҳоятда тезлик билан юз беради ва кутилмаган натижаларни, тасодифий жараёнларни бошлаб юбориши, ҳатто салбий ҳолатларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.
Сакрашнинг иккинчи турида эса, эски сифат элементларининг аста-секин йўқолиб бориши ва янги сифат элементларининг аста-секин тўпланиши натижасида янги сифат пайдо бўлади.
Шундай қилиб сакраш қуйидаги жиҳатларга эга:
- биринчидан, сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган объектив ва қонуний жараёндир;
- иккинчидан, сакраш тадрижийликнинг узилиб, миқдор ўзгаришларидан туб сифат ўзгаришларига ўтишидир;
- учинчидан, сакраш эскини тугатиш ва янги сифатга мос келадиган ҳолатларнинг вужудга келиши туфайли пайдо бўладиган зиддиятларни ҳал қилишдир;
- тўртинчидан, сакраш оламнинг ривожланиб, илгарилаб боришидир.
Ҳодисаларнинг сифат хусусиятларига ва уларнинг ривожланиш шароитига боғлиқ равишда эски сифатдан янги сифатга ўтиш турли шаклларда содир бўлади. Ҳар бир нарса, ҳодиса ўзининг аниқ инкор қилиш усулига, ўз навбатида аниқ сакраш шаклига эгадир.
Демак, ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ривожланиш миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро бир-бирига ўтиши орқали содир бўладиган жараёнлардан иборат. Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши, янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор деб аталади.
Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили ниҳоятда муҳим. Бунда ворислик – эскининг инкори ва янгиликнинг шаклланиши сифатида намоён бўлади. Ана шу жараёнларнинг доимий такрорланиши инкорни инкор қонунининг моҳиятини билдиради.
Мазкур қонунга мувофиқ объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ, аксарият ҳолларда, эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади.
Инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ», сўзи билан қўшилиб кетади, инкор қилмоқ — «йўқ» демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. Лекин диалектикада инкор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада инкор қилиш тўғридан-тўғри «йўқ» дегани эмас, яъни нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас.

Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish