2-мавзу. Диннинг моҳияти, тузилиши ва функциялари



Download 174,5 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi174,5 Kb.
#94734
1   2   3
Bog'liq
2-Маъруза. Диннинг моҳияти, тузилиши ва функциялари

Диннинг функциялари

Дин ишонмоқ туйғусидир. Ишонмоқ туйғуси инсониятнинг энг теран ва гўзал руҳий-маънавий эҳтиёжларидандир. Дунёда дини, ишончи бўлмаган халқ йўқ. Халқ динсиз, эътиқодсиз бирор-бир нарсага ишончсиз ҳолда яшай олмайди. Социологик нуқтаи назардан қараганда дин жамият учун зарурий нарса, ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. У ижтимоий муносабатларни юзага келтирувчи ва амалга оширувчи омил сифатида намоён бўлади. Бу эса динни жамиятда бажарган вазифаларига кўра ўрганиш мумкин демакдир.


Диннинг вазифалари унинг алоҳида шахс ва жамиятга таъсири ва табиатидан келиб чиқади. Диннинг вазифаси ёшларга шахс, оила, жамият ҳаётига кириб бориши, маданият ва маънавиятни бойитишга қўшган ҳиссасини кўрсатиб беришдир.
Диннинг ижтимоий вазифалари ҳақидаги таълимотни функционизм ривожлантиради. Функционизм жамиятга ижтимоий тизим сифатида қарайди. Унда жамиятдаги ҳар бир элемент муайян функцияни бажаради. Диннинг жамиятда бажарадиган ижтимоий, маънавий, руҳий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Биринчидан, ҳар бир дин ўз эътиқод қилувчилари учун тўлдирувчилик, тасалли берувчилик – компенсаторлик вазифасини бажаради. Масалан, инсонда доимий эҳтиёж ҳосил қилиш ҳодисасини олайлик. Инсон ўз ҳаёти, турмуш тарзи, табиат ва жамият билан бўлган муносабатлари жараёнида ҳаётий мақсадларига эришиши иложсиз бўлиб кўринганида, унда қандайдир маънавий-руҳий эҳтиёжга зарурият сезади. Бу диний эҳтиёж бўлиб, у маънавий-руҳий эҳтиёжни қондирувчи, тасалли берувчилик вазифасини бажарган ва бажармоқда.

М асалан, буддавийлик дини роҳибликни тарғиб қилар экан, бу дунёда орзу-ҳаваслардан, роҳат-фароғатдан воз кечган инсон “нирвана” ҳолатига эришгач, абадий роҳатда бўлишини тарғиб қилади. Ёки, христианликда ҳар бир эътиқод қилувчи Исо Масиҳнинг қайтишига умид қилган ҳолда ҳаётнинг турли муаммоларини енгиб, сабр-бардош билан ҳаёт кечиради. Чунки, христианлик таълимотига кўра, “Исо Масиҳ қайтиб келгач, барча издошларини саодатли ҳаётга етказади”.


Шунингдек, ислом динида ҳам ҳар бир мусулмон бу дунёда эришмаган моддий ёки руҳий орзу-истакларига охиратда эришишга ишонган ҳолда дунё орзу-ҳавасларига ортиқча берилмай, турмуш машаққатларига сабр қилади. “Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, дейилади ислом динининг бирламчи манбаси Қуръонда (Бақара, 153).
И ккинчидан, муайян дин ўз таълимот тизимини вужудга келтиргач, ўзига этиқод қилувчиларини, яъни диний жамоани шу таълимот доирасида тутиб туради. Бу ижтимоий ҳодиса диннинг бирлаштирувчилик, яъни “интеграторлик” вазифаси деб аталади. Дин эътиқод қилувчиларнинг ижтимоий, этник ва маънавий ҳаётига таъсир ўтказади. Бу эса дунё халқларининг маданияти, адабиёти, санъати каби соҳаларига кириб бориш билан амалга ошади. Диний урф-одат ва маросимларни жамоа бўлиб бажарилиши ҳам унга эътиқод қилувчиларни бирлаштирувчи восита ҳисобланади.
Масалан, яҳудийликда мазкур дин вакиллари бир мафкура атрофида бир миллат ва ягона маслак эгалари бўлиб, ягона худо Яҳвенинг севимли бандалари эканлиги уқтирилади.
Христианликда диний меъморий, тасвирий, мусиқа санъатидан фойдаланиб икона чизувчилар мактаблари фаолият олиб боради.
Учинчидан, ҳар бир дин ўз қавмлари турмушини тартибга солиб назорат қилувчилик – регуляторлик вазифасини бажаради. Динлар ўз урф-одатлари, маросим ва байрамларининг қавмлари томонидан ўз вақтида, қатъий тартибда амал қилишини шарт қилиб қўяди.
Масалан, ислом динида намоз ибодатларининг амалга оширилиши, рўза тутилиши, ҳайит байрамларининг нишонланиши мусулмонларнинг ҳаёт тарзини тартибга солувчи омиллар ҳисобланади. Бу маросимлар дунёдаги барча мусулмонларнинг диний бир хиллигини таъминлашига хизмат қилади. “Отага итоат қилиш-Аллоҳга итоат қилишдир. Унга гуноҳкор бўлиш Аллоҳга гуноҳкор бўлиш билан баробардир”, дейилади ҳадиси шарифда. Раҳбарга, ота-онага итоат этиш, катталарни ҳурмат қилиш ва кичикларни эъзозлашга чақириш дунё динларининг асосий шартларидандир. Бу тамойиллар жамиятни тартибга солишда асосий воситалар ҳисобланади.
Тўртинчидан, дин алоқа боғлашлик – коммуникативлик вазифасини ҳам бажаради, яъни ҳар бир дин ўз қавмларининг бирлиги, турли диндаги кишиларнинг ўзаро алоқалари, ўзаро ҳуқуқ ва бурчларининг борлиги, урф-одат ва ибодатларни жамоа бўлиб бажарилиши лозимлиги назарда тутилади.
Бешинчидан, дин қонунлаштирувчилик – легитимловчилик функциясини ҳам бажаради. Диннинг бу функцияси назарий асосини америкалик социолог Т.Парсонс ишлаб чиққан. Унинг фикрича, “ҳар қандай ижтимоий тизим муайян чекловларсиз мавжуд бўла олмайди. Бунинг учун у қонун даражасига кўтарилган ахлоқ нормаларини ишлаб чиқиши керак. Дин бундай нормаларни қонунлаштирибгина қолмай, уларга бўлган муносабатни белгилайди”.
Олтинчидан, дин вазифаларининг фалсафий, назарий жиҳатлари мавжуд. У инсонга яшашдан мақсад, ҳаёт мазмунини, дорулфано ва дорулбақо дунё масалаларига ўз муносабатларини билдириб туришдан иборатдир.
Дин инсониятнинг руҳий дунёси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг ижтимоий ҳаётида доимо у билан бирга бўлади. Динни ўрганиш бу инсониятни ўрганишдир. Дин инсоният билан бирга дунёга келган.




  1. Download 174,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish