Шу билан бирга, сўнгги йилда амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг объектив таҳлили, давлат бошқаруви органлари фаолияти, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот натижалари мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этишга эҳтиёж вужудга келганлигини кўрсатди. Бу, биринчи навбатда, қуйидаги ҳолатларга тааллуқлидир: - бир қатор идораларнинг вазифалари декларатив хусусиятга эгалиги ва уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги;
- фақат ҳолатларни қайд этиш ва статистикани тўплашдан иборат бўлиб қолган фаолиятни баҳолашнинг самарасиз тизими ва бу кўпчилик ҳолларда жойлардаги ишларнинг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайди;
- ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келувчи давлат функцияларининг ҳаддан ташқари марказлаштирилганлиги;
- бюрократлаштириш ва юқори сарф-харажатларга олиб келаётган инновацион ривожланишнинг паст даражаси;
- хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари қўшиб олиб борилиши, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи имтиёз ва преференцияларни танлаб тақдим этиш амалиёти;
- ҳудудларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган айрим раҳбарларда лозим даражада масъулият ва ташаббускорликнинг мавжуд эмаслиги.
Собиқ шўро даврида маъмурий-буйруқбозлик тизими қуйидаги тамойилларга асосланган эди: - 1. Бюрократларча марказлашув.
- 2. Номенклатура (юқоридан рўйхат асосида тайинлаш) бошқаруви.
- 3. Ўзига ўзи хизмат қилиш, шахсий манфаатларни устун қўйиш.
- 4. Буйруқбозлик (мажбурлаш, даҳшатли қарорлар чиқариш).
- 5. Демократияни тан олмаслик.
- 6. Расмиятчилик (қоғозбозлик).
- 7. Маҳдудлик (махфий маълумотлар асосида бошқариш).
- 8. Консерватизм ва ҳ.к.
Ҳалқ билан мулоқот бу - фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалиётга жорий этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган бошқарувнинг янги шаклидир. - Ҳалқ билан мулоқот бу - фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалиётга жорий этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган бошқарувнинг янги шаклидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |