2-мавзу: борлиқ фалсафаси (онтология) режа



Download 158 Kb.
bet4/10
Sana16.06.2022
Hajmi158 Kb.
#677510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-МАВЗУ (2)

Плюрализм (лот. pluralis - кўпчилик) вакилларининг айтишича, борлиқнинг асосида кўплаб, бир-биридан мустақил моддий ва ғоявий негизлар ётади. Айрим плюралистлар моддий негизларга урғу беришади. Уларни материалистик плюрализм вакиллари дейиш мумкин. Масалан, қадимги хитой, қадимги ҳинд, қадимги юнон материалистлари борлиқ олов, сув, ҳаво ва тупроқдан ташкил топган дейишган. Бошқа йўналишдаги плюралистлар эса маънавий, ғоявий субстанцияларга устуворлик беришган (уларни идеалистик плюрализм вакиллари дейишади). Масалан, Мах ва Авенариус дунёнинг асосида ётувчи элементлар турли шаклдаги сезгилардан иборатдир, деб ҳисоблайди. Шунингдек, дунёнинг асосида кўплаб ҳам моддий, ҳам маънавий (бир хил даражада) элементлар ётади (Демокритда бу элементлар атомлар, Лейбницда ғоявий монадалар) деб ҳисобловчи плюралистлар ҳам бор.


2. Борлиқнинг моддий шакли материя ўзига барча жисмларни, ҳодисаларни, жараёнларни ва уларнинг хусусиятларини қамраб олади. Бундан ташқари у тафаккурни ҳам, оламда мавжуд бўлган барча алоқадорликларни ва муносабатларни ҳам қамраб олувчи умумий фалсафий тушунчадир. Материалистлар материяни объектив реаллик, деб таърифлашади. Объектив реаллик инсон сезгиларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ундан ташқарида мавжуд бўлган воқеликдир. Бу бутун мавжудликнинг субъектив реалликдан ташқаридаги қисми ҳисобланади.
Материя моддий объектларни бирлаштирувчи тушунча. Хусусан олинганда, материянинг ўзи йўқ, балки дунёда материянинг ай­рим предмет ёки бирор конкрет буюм шаклидаги кўринишлари учрайди. Материя эса материянинг ҳамма кон­крет кўринишларига хос бўлган барча универсал хусусиятла­рини акс эттирувчи умумий тушунчадир. Бу дунёда «умуман одам» бўлмасдан, айрим одамлар учрашига ўхшаш фикрдир. Умуман одам - бу айрим одамларга хос умумий белги­ларни акс эттирувчи абстракциядир. Шунга ўхшаш материя тушун­часи ҳам абстракциядир. У мавжуд бўлган бутун объектив ре­алликни қамраб олувчи фалсафий категориядир. Материя он­г­дан мустақил равишда ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади. Материянинг фалсафий тушунчаси барча нарсалар воқелиги, моддий воқеликни ўзига қамраб олувчи, ялпи уму­мийлик (универсаллик) белгиларига эгалик қилувчи, бутун объ­ектив реалликни ифодаловчи категориядир.
Материя тўғрисидаги фалсафий таълимотнинг асосий то­монлари қуйидагилардан иборатдир:
- материя категориясининг универсаллигини, ялпи уму­мийлигини тан олиш;
- материя категориясининг фалсафий абстракция экан­ли­гини тан олиш;
- материя ва моддий системаларнинг объективлигини тан олиш;
- материянинг ривожланишини ва моддий системалар­нинг эволюциясини тан олиш;
- материя ва моддий системаларнинг ниҳоясизлигини, битмас-туганмаслигини, чексизлигини тан олиш.
Материя ва моддий объектлар хилма-хил кўринишларда ва шаклларда учрайди. Моддий системалар тузилишга эга, яъни у структурали - турли хил структуравий элементлардан ташкил топган бўлади. Бундай элементлар ва улардан ташкил топган моддий объектлар ривожланишга эгадир.
Материя ва моддий системалар, объектив ду­нёнинг ту­зилиши хусусиятларига кўра, турли хил структуравий дара­жалардан ташкил топ­ган бўлади. Бундай даражаларни моддий сис­темаларнинг ташкилий тузилиши ва миқёсий тузилишига қараб: а) ташкилий-структура даражалари ва б) миқёсий-структура даражаларига ажратиш мумкин.

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish