2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


-МАВЗУ. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ ВА СУД ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ



Download 8,53 Mb.
bet29/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   131
Bog'liq
Launcherla

4-МАВЗУ. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ ВА СУД ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа:

  1. Қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш.

  2. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш.

  3. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик.

Тaянч сўзлaр: қoнун, ҳуқуқ, суд, суд ҳoкимияти, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчилик, жинoятчиликкa қaрши курaш
1. Қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникасия технологияларини жорий этиш
Президентининг 2018 йил 13 июл “Суд ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг судяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, Шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли аxборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 9 январда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармонда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият» принсипи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши баён этилган. Қонун билан яшашни миллат вакилларининг дунёқарашига айланишига эришиш, миллий ривожланишнинг муҳим йўналишини ташкил қилади. Яъни, фуқаролар қонунга бўйсунсагина, уларга итоат этсаларгина адолат ҳукмрон бўлади. Ҳеч ким жазодан қочиб қутула олмайди.
Бу ҳақда Президент Шaвкaт Мирзиёев таъбири билан айтганда “...энди биронта фуқаро қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар асосида жавобгарликка тортилмаслиги шарт. Конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли кафолатлар яратишимиз зарур”30
Қонуннинг кучи, обрўси, таъсири, амалий аҳамияти ҳаётда унинг ҳалол, ҳақиқий, одилона татбиқ этилишидадир. Дарҳақиқат, қонунларга сўзсиз итоат этилиши натижасида 2018 йилда 3 минг 205 та маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмаган, дея қайд қилади Президентимиз 2018 йил 28 декабрда қилган Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Агар қонун ижрочилари бурчлари ва масъулиятларига холисона одилона ёндашиб, тўғри йўлдан тоймай Ватан, давлат манфаати ва тақдирини ўзлари учун олий мақсад деб ҳисоблаб қонунларни турмушга адолатли қўлласалар, бундан давлат ва жамият ҳам, халқ ҳам наф кўради.
Қонун – ижроси билан кучли” деган иборага урғу берадиган бўлсак, ғоявий қараш ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонунларни ижро этишда ҳалоллик ва адолат асосида иш юритиш мутасаддилар учун асосий мақсад, жамият, халқ ва Ватан олдидаги буюк инсоний бурч, юксак масъулият бўлмоғи лозим.
Шунинг учун ҳам Конституция 16-моддасида мустаҳкамланган қоидага биноан «Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмaс». Агарда бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозим.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респубикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топди. Уларнинг энг асосий бандлари қуйидагилар:
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш:
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш:
2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш:
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:
2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш:
Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ,
биринчидан, суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик роли кучайтирилди;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди vеb – сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби жорий этилди;
учинчидан, судлар фаолияти тўғрисида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўрин босарлари томонидан мунтазам – равишда брифинглар ўтказиш йўлга қўйилди;
тўртинчидан, суд ҳужжатининг мазмун - моҳиятини суд проcесси иштирокчиларига тўлиқ тушунтириб бериш суд амалиётига киритилди;
бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини назорат тартибида, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан суд ишларини аппеляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиётининг обзорларини ҳар чоракда эълон қилиш қатъий белгилаб қўйилди.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish