2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепцияси



Download 8,53 Mb.
bet26/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   131
Bog'liq
Launcherla

3.Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепцияси.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.
Биринчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институcионал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга бағишланган. Мазкур соҳадаги чора-тадбирлар қуйидагиларни назарда тутади;
Иккинчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифаларини, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқлаштиришни назарда тутади. Шу муносабат билан қуйидаги масалалар бўйича чора-тадбирлар кўрилади;
Учинчи йўналиш иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш ҳисобланади. Ушбу йўналишда қуйидагилар режалаштирилмоқда;
Тўртинчи йўналишда, жумладан, қуйидагилар орқали вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш назарда тутилган;
Бешинчи йўналиш давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган. Мазкур чора-тадбирлар қаторида қуйидагиларни таъкидлаш лозим;
Олтинчи йўналишда профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ўрнатиш белгиланган:
Бундан ташқари, Фармон билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепцияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепциясини амалга ошириш бўйича комиссия ҳамда давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Комиссия ишчи гуруҳлар томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этади, Шунингдек, Маъмурий ислоҳотлар консепцияси ва «Йўл харитаси»нинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назорат олиб боради.
Шу билан бир қаторда, Комиссияга давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш жадвалини тасдиқлаш вазифалари юклатилди, унга асосан 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш режалаштирилди.
Маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши қуйидаги натижаларга eришишга қаратилган.
1. Ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган, Инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратиш, Шу жумладан, қуйидагилар орқали яратиш:
ортиқча ва ўзига хос бўлмаган вазифа, функция ва ваколатларни бартараф этиш, такрорлаш ва рараллелизмни тугатиш ҳисобига давлат бошқаруви тизимини ортималлаштириш ҳамда номарказлаштириш;
давлат бошқарувини бюрократиядан холи қилиш ва унинг сарф-харажатларини расайтириш, бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш;
стратегик режалаштириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш;
иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ҳамда бошқарувнинг соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва аҳолининг ишчанлик фаоллигини оширишга қаратилган бозор механизмларини кенгайтириш;
жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш.
2. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг фаровонлигини ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини янада ошириш, Шу жумладан, қуйидагилар орқали янада ошириш:
давлат органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан ҳуқуқий муносабатларини аниқ тартибга солишга қаратилган маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш;
ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартибини такомиллаштиришни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини коллегиал эшитиш механизмларини жорий этишни назарда тутувчи маъмурий адлия тизимини ривожлантириш;
«Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш;
жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар консепциясида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, сўзсиз, Инновацион ривожланишнинг замонавий тенденциялари ва жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилишга янги куч бағишлайди.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши «Халқ давлат идораларига эмaс, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғояни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish