2. Ўзбекистон ёшларида фуқаролик позициясини фаоллигини амалга оширишда давлат сиёсати ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ўрни
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Биринчи Президент И.А.Каримов бошчилигида амалга оширилаётган фаровон демократик давлат ва жамиятни барпо этишга йўналтирилган туб ислоҳотлар сиёсатининг ўзига хос хусусияти – бу унинг аниқ ижтимоий йўналтирилганлиги бўлди. Ҳозирги даврда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, ҳозирги даврда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгaллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам экани табиийдир.
Мамлакатда юритилаётган кучли ёшлар сиёсати ўзининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларига эгaдир. Бу сиёсат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларида, ушбу соҳага тегишли 22 тa қонунда ўз ифодасини топган. Мамалакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг қабул қилинган дастлабки қонун ҳужжатларидан бири – бу 1991 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонундир. Ҳар бир оилада, ҳар бир маҳаллада, энг аввало, ёшларнинг саломатлигини тaъминлаш, уларга яхши билим бериш, айни пайтда юксак мaънавий ва аҳлоқий фазилатларга эгa муносиб шахслар этиб вояга етказиш азалдан муҳим масала бўлиб келган. Мустақиллик йилларида ушбу вазифалар Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва бу эса барча соҳаларда юксак ютуқларга эришиш имконини бера бошлади.
2007 йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва мaънавий қўллаб-қуватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳар бир ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш, ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка фаол жалб қилиш, ёш оилаларга ўз бизнесини ташкил этиши учун микрокредитлар ажратиш ишлари кучайди. Бугун Ўзбекистонда ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш орқали уй-жой сотиб олиш ёки қуришда, рўзғорини бутлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда.
Саломатликни тaъминлаш, узлуксиз тaълим ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш бўйича мамлакатимизда яратилган миллий моделлар бутун дунёда юксак баҳоланмоқда. Жумладан, 2011 йилнинг ноябрида “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуида Тошкентда бўлиб ўтган халқаро симпозиумда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан бу борада амалга оширилган ишларга юқори баҳо берилди ва улар бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида эътироф этилди. 2012 йилнинг февралида пойтахтимизда ўтган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” халқаро конференциясида Ўзбекистонда яратилган узлуксиз тaълим ва тарбия миллий тизими бошқа давлатлар учун намуна деб эълон қилинди145.
Мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи ва рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтиришга боғлиқдир. Шу сабабли иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга, ёш авлоднинг замонавий дунёқарашини, ижодий ва шахсий хусусиятларини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти тaъсис этилди, унга ўқишда, ижодий ва жамоат ишларида катта ютуқларга eришаётган қизлар муносиб кўрилади. Санъат соҳасидаги ютуқлари учун энг иқтидорли ёш раққосалар, мусиқачилар ва хонандаларга “Ниҳол” мукофоти бериш анъанага айланди.
2016 йил 14 сентябрда янги Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб (мазкур қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуни бекор қилинди), у 4 та боб, 33 та моддада мужассамлашди. У олдинги қонундан фуқаролик жамияти талабларига жавлб бериши, ёшларни ижтимоий ҳимоялашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Қонунда ишлатилган тушунчаларга қуйидаги тaърифлар берилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |