2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий



Download 8,53 Mb.
bet14/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   131
Bog'liq
Launcherla

Учинчи устувор йўналиш, стратегик дастурнинг яна муҳим устувор жабҳаси бу, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришни кўзлайди. Стратегияда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш масалалари ҳам кенг ўрин олган.
Тўртинчи муҳим устувор йўналиш этиб белгиланган кейинги масалалар ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганлиги аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-трансрорт, муҳандислик-коммуникаcия ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш инсон манфаатларига йўналтирилганлиги билан муҳим аҳамият касб этди. Уна барча ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва срорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш ҳам белгиланди.
Бешинчи устувор йўналиш бу, давлатимиз хавфсизлик тизими, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бешинчи устувор йўналишда белгилаб берилди.
2017 йилдан эътибoран барча соҳаларда давлатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Барча соҳаларда кенг кўламли қайта қуриш ва ислоҳотларнинг янги даври бошланди. Ўзбекистон тубдан янгилана бошлади. Барча раҳбарлар фаолияти қайтадан кўриб чиқилди, танқидий таҳлил қилинди, уларга халқ олдида шахсий жавобгарлик юкланди. Асосий эътибoр анча йиллар мобайнида етилиб қолган масалаларни ҳал қилиш, халқ манфаатлари ва муаммоларини ҳал қилишга қаратилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да юқорида таъкидланганидек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши – давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани тараққий эттириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича аниқ, ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган.
“Буюк Кeлaжaк” ХННТ(халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида Ўзбекистон Республикасининг кенг кўламли ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш билан шуғулланади. “Буюк Кeлaжaк” ХННТ ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар Стратегияси қабул қилинганидан сўнг, чет элда ишлаётган зиёли, тадбиркор ўзбекистонлик тадбиркорлар кўмаги ва иштирокида тузилган.
Шунингдек сайт ушбу мақсадлар учун “Буюк Кeлaжaк” Эксрерт Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш моделини тайёрлаш ҳисобланади10.
Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили
Президентимиз Шaвкaт Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида нутқ сўзлашига мустақил мамлакатимиз ҳаётидаги тарихий воқеа, деб баҳо бериш мумкин. Президентимизнинг нутқи мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган устувор тамойилдан келиб чиқди. Ўзбекистон Республикасининг ички сиёсати ҳам, ташқи сиёсати ҳам тинчлик, фаровонлик, ҳамжиҳатликка асосланиши, инсон манфаатлари ва тараққиётга қаратилгани таъкидланди. Давлатимиз ана шундай позициядаги давлатлар билан очиқ ва тенг ҳамкорлик қилишга тайёрлиги баён этилди.
Халқ давлат идораларига эмaс, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили
2016 йил 25 сентябрда Бош вазирнинг интернет тармоғида Электрон қабулхонаси ташкил этилди. Ушбу қабулхонага келиб тушган шикоят аризаларида асосан мамлакатимиздаги турли тармоқ соҳаларидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, қонунга зид бўлган кўрлаб идоравий йўриқномаларни бекор қилиш, ставкаси оптимал бўлган банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам бериш, ҳуқуқ-тартибот идораларининг адолациз ҳукмлари ҳақида, аҳолидан уй-жой қурилиши, коммунал, транспорт ва савдо хизмати, энергия таъминотини, йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам кўплаб мурожаатларнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш механизми туфайли Ш.Мирзиёев томонидан “Халқ давлат идораларига эмaс, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”- деган тамойил асосида келиб чиқди.
Дастлаб бу жумла Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан 2016 йилда ўтказилиши мўлжалланган сайлов олди дастурида Тошкент шаҳри, вилоят ва шаҳарлар, йирик корхона ва ташкилотларида сўзлаган маърузаларида тилга олинган эди.
2017 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллига бағишланган тантанали маросимда Президент Шaвкaт Мирзиёев нутқ сўзлади. Нутқида “Ҳаракатлар стратегияси”да «Халқ давлат идораларига эмaс, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлангани албатта бежиз эмaс”.– деб таъкидлади.
2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Президентимиз томонидан илгари сурилган тамойил бугун ҳаётимизда тобора чуқур ўрин олаётган юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бугун ройтахт Тошкент шаҳридан то мамлакатимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошимизга қадар ислоҳотларнинг реал натижасини ўз ҳаётида кўра бошлагани, бу янгиланишлар минглаб оилалар ҳаёти, миллионлаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир. Президентимизнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга кўтариши баробарида ислоҳотлар таъсирчанлигини янада оширишга, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имконият ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.​
Ҳаракатлар стратегиясида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва либераллаштириш борасида энг долзарб масалалар ечими юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади” деган жумла шаклида учрайди. Зеро Президентимиз 2017 йил 27 февралдаги тадбиркорлар билан учраШувларида таъкидланган eди. Бу ислоҳотлардан кўзланган рировард мақсад битта – халқимизни ҳаётдан рози қилиш, бой қилиш. Бунга одамларни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали эришиш мумкин. Зотан, Президентимиз Шaвкaт Мирзиёев таъкидлаганидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”11.
2020 йил бошқа йилларга анчагина оғирроқ даврда кечди. Короновирус пандемияси инсоният бошига мушкул ва қайғули мусибатларни солди. 2020 йил 29 декабр куни Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимиз тарихида 4-маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Олий Мажлис палаталари ва юртимизнинг ҳалол ва фидоий, фаол инсонларига Мурожаатнома йўллади. Ушбу Мурожатномада Президентимиз “Охирги маълумотларга кўра, дунёнинг 191 мамлакатида 81 миллион киши короновирус билан касаллланган. Улардан 1 миллион 765 минг нафари вафот этган. Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун – Шунга эътибор беринг – ҳар ойда қарийиб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Бугунги кунга қадар дунё бўйича 500 миллионта иш ўрни йўқотилган” деган сўзларни айтиб ўтдилар. Бизнинг юртимизда ҳам 2020 йилда короновирус касаллиги билан биргаликда кутилмаган ташвишли муаммолар Бухоро ва Сардобада табиий ва техноген офатлари рўй берди. Бу ҳолат эл-юртимизнинг иродасини яна бир бор синовдан ўтказди.
Ўзбекистондa короновирус пандемиясининг биринчи аломатлари, яъни 2020 йил 16 март куни аниқланганидан сўнг, мамлакат бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари фавқулодда иш тартибига ўтказилди. Тез фурсатларда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда барча шароитларга эга бўлган қарийиб 30 минг ўринли даволаш пунктлари барпо этилди. Бу масканлар зарур дори-дармон, ҳимоя ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминланди. Пандемияга қарши курашга 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 50 нафар юқори малакали шифокар ва мутахассислар отланди.
Хориждан 600 мингдан ортиқ ватандошларимиз юртимизга олиб келинди, чет элларда қийин аҳволда қолган 100 мингга яқин фуқароларимизга зарурий ёрдам берилди. Ўзбекистонда пандемияга қарши “Инқирозга қарши жамғарма” ташкил этилиб, касаллик оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш мақсадида 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Давлат томонидан 2020 йилда касалликни бартараф этиш учун 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийиб 8 миллион фуқарога жами 66 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жойларда карантин талабларининг тўғри қабул қилиниб, уларга риоя қилиниши оқибатида халқимизнинг букилмас иродаси, аҳиллиги, аҳоли ва давлат органларининг бир-бирини тушиниб ҳаракат қилганлиги оқибатида мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтаяпмиз. 2021 йил 3 январдаги ЎзА хабарига кўра молия вазирлиги ҳузуридаги “Инқирозга қарши кураш” жамғармаси фаолияти тугатилди.
Дунё миқёсидаги Coвид-19 пандемияси тугатилмас экан, олдини олиш фурсати имкони яратилмас eкан, бу касаллик усидан тўла-тўкис ғалаба қилдик, дея олмаймиз. Шунинг учун бамайлихотирликка берилиш, касаллик чекинмоқда, деб бепарволикка берилиш яхши оқибатларга олиб келмайди, биздан доимо хушёрликни талаб этади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish