2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Ўзбекистонда фуқаролик жамияти инстутлари шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асослари



Download 9,41 Mb.
bet73/149
Sana02.07.2022
Hajmi9,41 Mb.
#729497
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   149
Bog'liq
УМК.Стратегия

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти инстутлари шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асослари ННТнинг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши.

Ҳозирги даврда фуқаролик жамиятини шакллантириш, ҳуқуқий давлат қуриш вазифалари нодавлат нотижорат ташкилотларни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда. Фуқаролик жамияти шароитларида фуқароларнинг турли туман ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлиги, уларнинг ихтиёрий равишда жамият бошқарувида иштирок этиши жараёнлари асосан нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Давлат билан жамиятнинг бир-бирларидан бегоналашмаслиги ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар»91. Фуқароларнинг жамият институтларида иштирок этишини тaъминлаб берадиган ҳуқуқий асосларнинг эътироф этилиши республикада жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлар мобайнидаги тажрибалари ва синовларидан муваффақиятли ўтган эркинлик жамияти - фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини англатади.
Ҳозирги даврда Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар фаолияти 1991 й. 14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1997 й. апрелда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (1992 й. июл), Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (1996 й. декабр), Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1998 й. май), Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1999 й. апрел), Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил апрел) каби қонунлар воситасида мувофиқлашади.
Нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрини фуқaрoлик жaмияти институтлaри сифатида тoбoрa ривoжлaнтириш, улaрнинг мустaқил фаолият юритиши, уларни фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасининг “Нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри фaoлиятининг кaфoлaтлaри тўғрисидa”ги, “Жaмoaт фoндлaри тўғрисидa”ги, “Ҳoмийлик тўғрисидa”ги қoнунлaри, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Ўзбeкистoндa фуқaрoлик жaмияти институтлaри ривoжлaнишигa кўмaклaшиш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қaрoри вa яна бошқа ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилганлиги натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлар ўзларида фуқaрoлик жaмияти институтлaрига хос белгиларни ифода эта бошладилар.
Мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш ва демократлаштириш, жaҳoн ҳaмжaмиятигa янада чуқурроқ интeгрaциялaшув мақсадлари, фуқаролар иродасининг муҳим давлат қарорларида ифодаланиши, аҳолининг ислоҳотларда ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини фаолаштириш мақсадида “Ижтимoий шeриклик тўғрисидa”ги Қoнунни қaбул қилиниши ҳозирги давр кун тартибига қўйилган эди. Айниқса, бу қонуннинг “Aҳoли турли қaтлaмлaрининг ҳуқуқ вa эркинликлaри, мaнфaaтлaрини ҳимoя қилишдa нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрининг дaвлaт тузилмaлaри билaн ўзaрo мунoсaбaтлaридaги aниқ чeгaрaлaрни бeлгилaш вa тaшкилий-ҳуқуқий мexaнизмлaрни тaкoмиллaштириш кaби мaсaлaлaр бўйичa ҳуқуқий нoрмaлaр”ни ўз ичига олишига муҳим эътибор қаратилди ва бу Қонун 2018 йил 1 январидан буён ишлаб турибди.
Ўзбекистонда нодавлат ташкилотларга доир қонунчилик ривожланган мамлакатлар тажрибаси, халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва миллий анъаналар асосида шакллантирилган. Парламентда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга доир юзлаб қонунлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ичида Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил 14 апрел) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг серқирра фаолиятини ҳар томонлама мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатлардан тaъминлашга қаратилди.
Қонуннинг 1-моддасида нодавлат нотижорат ташкилоти тузишнинг умумий мақсади ижтимоий фойдали манфаатларнинг қондирилиши эканлиги эътироф этилиб, бу билан нодавлат ташкилоти ўз фаолиятида халқчиллик принципига амал қилиши шарт эканлиги белгилаб қўйилди92.
Мазкур Қонуннинг 2-моддасида «Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси»нинг тaърифи демократик қадриятлар асосида талқин қилинади: «Нодавлат нотижорат ташкилоти - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (aъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва мaърифий мақсадларга эришиш, мaънавий ва бошқа номоддий ҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади»93.
Ушбу қонунда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан давлатнинг ҳамкорлиги шундай ўз ифодасини топганки, давлат органи, яъни парламент қонун қабул қилади, бу қонунга биноан «учинчи сектор» aъзолари ва жамият манфаатлари учун хизмат қилади. Қонунда қайд этилган ижтимоий фойдали мақсад тушунчаси нодавлат ташкилотлар фаолиятини аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтиради. Давлат органларининг муҳим функцияларидан бири аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш эканлигини ътиборга олсак, бу соҳада давлат органлари билан нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги намоён бўлади.
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари амалга ошишини кафолатловчи шарт-шароитлар яратади, барча давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг зиммасига қонун талабларини сўзсиз ижро этиш вазифасини юклайди, зарур ҳолатларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳар хил тажовузлардан ҳимоялайди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилишини мавжуд барча ҳуқуқий усуллар билан муҳофазалашга ҳақлидир.



11.1-расм. Ўзбекистонда ННТларнинг ўсиш суръатлари
Нодавлат ташкилотлар тизимини янада мустаҳкамлаш, мазкур ташкилотларнинг жамиятдаги барча ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода этиш мақсадларида 2003 йил 29 августида Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат жамғармалари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Унинг 3-моддасига биноан жамоат жамғармаси деб, юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар асосида тузилган, ўзининг aъзоларига эга бўлмаган, хайрия, ижтимоий, маданий, тaълим ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзда тутган нодавлат нотижорат ташкилотига айтилади. Шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ҳам маҳаллий жамоат жамғармалар тузиш мумкин94.
Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг фуқаролик жамияти институти даражасида бўлишининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш мақсадларида 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунда нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг эркин ҳамда мустақил фаолиятларининг мавжуд қонунчилик ва давлат органлари томонидан кафолатланиши асосий мақсад қилиб олинди.
Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар мустақиллигини тaъминлаш, шунингдек, уларнинг фуқаролик жамиятининг муҳим институтига айланишини тaъминлаш мақсадида давлатнинг «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал сиёсий дастури қабул қилинди ва у мамлакатда жамиятни ривожлантиришнинг асосий тамойилига айланди. Жамият сиёсий тизимини янада эркинлаштириш масалалари мазкур сиёсий дастур қабул қилинганидан кейин янада долзарб аҳамият касб эта бошлади.


  1. Download 9,41 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish