2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Ўзбекистон халқ демократик партиясидир



Download 9,41 Mb.
bet71/149
Sana02.07.2022
Hajmi9,41 Mb.
#729497
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   149
Bog'liq
УМК.Стратегия

1. Ўзбекистон халқ демократик партиясидир. Партияга 1991 йилнинг 1 ноябрида бўлиб ўтган тaъсис қурултойида асос солинди. Шунингдек, партия бутун жаҳон демократик ҳаракати сўл қанотида қабул қилинган тенглик, озодлик, адолат, бирдамлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари, тинчлик принциплари ҳамда халқимизга хос бўлган миллий ва умуминсоний гуманистик ҳамда демократик қадриятларга амал қилишини асосий мақсадлардан бири сифатида қабул қилган. Партиянинг ижтимоий идеали – Ўзбекистонда ижтимоий демократик давлатни бунёд этишдир. “XXI асрда кучли Ўзбекистон!” ғояси партиянинг бу мақсадга эришишдаги асосий ғояси ҳисобланади85.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон ХДП охирги сайловларга ўз сафида 424.5 мингдан зиёд aъзолари билан қантнашди
2.Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (ЎзСДП) 1995 йил 18 февралда ташкил топди. Партия миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда ҳалқаро социал-демократик ҳаракатининг асосий негизи бўлган “Адолат”, “Эркинлик”, “Бирдамлик” шиорларини қўллаб-қувватлашини ва ўз фаолиятини ўзини ўзи бошқариш, ошкоралик ва шаффофлик, қонунийлик, кўнгиллилик, партия ҳаётида фаол қатнашиш, партия сафларига кириш ва ундан чиқиш эркинлиги, партия aъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги асосида олиб боришини эълон қилди.
Партиянинг марказий матбуот нашри - «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасидир86.
3.Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) 1995 йил 3 июнда ташкил топди.
Партиянинг олий раҳбар органи партия Қурултойи бўлиб, у камида беш йилда бир марта чақирилади. Партиянинг матбуот нашри - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси87.
Шунингдек, партия амал қиладиган асосий сиёсий принциплар сифатида қуйидагилар эълон қилинди: Мaънавият, ватанпарварлик, умуммиллий бирдамлик, халқ ҳокимияти, адолатлилик ва бағрикенглик88.
Бу пaртиянинг янa бир пaртия билaн aлoқaдoрлиги бoр. Ўзбекистон “Ватан тараққиёти” партияси (ВТП) 1992 йилнинг 24 майида ташкил топгaн. 2000 йилнинг апрел ойида “Ватан тараққиёти” партияси “Фидокорлар” Миллий Демократик партияси билан бирлашди.
Фидокорлар” Миллий Демократик партияси (ФМДП) 1998 йил 28 декабрдаги тaъсис қурултойида ташкил топиб, 1999 йилнинг 3 январида Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтди. 2008 йил июнь ойида “Фидокорлар” Миллий Демократик партияси билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бир партияга бирлашишига доир тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Мазкур икки партиянинг қурултойлари ўзларининг сайловлар даврида ва парламент фаолиятида ўз тaъсирларини ошириш, электоратнинг кўпроқ қисмини жалб этиш мақсадларида ягона партияга бирлашди. Тузилган янги партиянинг номи Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси деб аташга қарор қилинди.

Download 9,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish