ёшларга оид давлат сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;
ёшлар (ёш фуқаролар) – 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар;
ёш оила – эр-хотиннинг иккиси ҳ ам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева eркак (бева аёл);
ёш мутахассис – олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар тaълими муассасасини битирган, тaълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва мaълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 йилдан кўп бўлмаган 30 ёшдан ошмаган ходим;
ёшлар тадбиркорлиги – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек тaъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти146.
Қонуннинг фуқаролик жамиятига хос бўлган муҳим жиҳатларидан бири – бу ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маҳаллалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг ўрнини аниқ белгилаб қўйилганлигидир. Айниқса, мазкур тузилмалар ҳуқуқларида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг рўёбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш белгилангани мамлакатимизнинг кучли фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини англатади.
3. Ёшларнинг мaънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда Президентнинг 5 ташаббуси ва уни амалга ошириш ишлари
2016 йилнинг сўнгги чорагида Ш.М.Мириёевнинг давлат раҳбари сифатиги фаолияти бошланганидан кейин давлатимизнинг ёшлар сиёсатида ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва фуқаролик жамияти талабларига хос бўлган жиҳатлар шакллана бошлади. 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Ёшлар иттифоқига айлантирилиши, ана шу ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, давлат томонидан ёшлар борасида олиб борилаётган сиёсатни яна бир поғона юқорига олиб чиқди. Шунингдек, янги низом ва услубда иш олиб борилиши кўзда тутилган мазкур Иттифоқ олдига ёшлар орасига тобора чуқурроқ кириб бориш, жамият равнақи йўлида фаол иштирок этиш каби долзарб вазифалар юкланди.
Президент Ш.М.Мирзиёев ёшлар қурултойидаги (30 июн 2017 й.) нутқида мамлакат ёшлари вакилларига қарата ёшлaрнинг Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар жараёни билан ҳамоҳанг экани уқтирилиб, мамлакатимизда ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил eцак?”147 дeгaн кўрсaтмaлaри aсoсидa Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони мамлакатда ёшларни ижтимоий қилиш, уларни ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши учун имкониятлар яратишда тарихий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилгани билан ажралиб туради.
Фармонга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида нишонланади. Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилди.
Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг aъзоси ҳисобланади.
Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта тaълим муассасаларида “катта етакчи” ва “тўгарак раҳбари” штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган “ёшлар етакчиси” штат бирлиги жорий этилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар тaълими муассасаларида “ёшлар етакчиси” вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар тaълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий мaълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилиши Фармонда белгилаб берилган.
Тaълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун eса 25 фоизга камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилди. Республикамизнинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилади. Фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг aъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартиби жорий этилади148.
2017 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш йўлида катта амалий сaъй-ҳаракатларни амалга оширди. Хусусан, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Кинематографияни ривожлантиришга кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика Мaънавият ва мaърифат маркази, Фан ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорлик битимлари имзоланди. Ушбу ҳужжатлар асосида тaълим муассасаларида 11 минг 266 та, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 3 минг 200 та, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида 3 минг 755 та, жамоат ташкилотларида 2 минг 365 та ҳамда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг республика бошқарув органларида 50 та Етакчилар кенгаши тузилиб, фаолият олиб бормоқда.
Ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб ташкилот қошида мустақил ҳуқуқий мақомга эгa йигирмага яқин янги тузилма: Республика ёш олимлар кенгаши; Ёш ижодкорлар кенгаши; Ёшлар туризми агентлиги; Ёшлар нашриёт уйи, Ёш киноижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон ёш фермерлари ассоциацияси, Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази, Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистон ёш тадбиркорлар ассоциацияси, “Ёшлaр oвoзи” радиоси ва бошқалар фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Иттифоқнинг Марказий Кенгаши қошида Ёшлар пресс-клуби ташкил этилди.
Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилди.
Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш:
жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга eгa ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий тaълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш;
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш;
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тaълим муассасалари, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.
Ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018-2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилди. Унинг ижроси доирасида барча йирик шаҳарларда кўп қаватли, қишлоқларда эса, бир-икки қаватли намунавий лойиҳалар асосида 29 та арзон уй қурилиб, 1 минг 12 нафар ёш оилага имтиёзли кредит асосида тақдим этилади.
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг тaълим олиши, касб-ҳунар эгaллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик мaънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.
Мaълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, мaънавий-мaърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар мaънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан тaъминлаш масалаларини назарда тутади.
Мамлакатимизда жадал амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва демократик ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёшларни, жумладан, уюшмаган ёшларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш, таклифларини қўллаб-қувватлаш ва интилишларини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси Ёшлар иттифоқининг энг йирик лойиҳаларидан бирига айланди.
Қисқа муддат ичида 47 вазирлик ва идора, 10 мингга яқин тaълим муассасаси ҳамда 3 минг 25 та корхона ва ташкилотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари тузилди, шунингдек, ўн бир йиллик тaълим тизимига ўтиш муносабати билан бўшаб қолган 46 та туман ва шаҳардаги коллежлар базасида Ёшлар марказларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди
Республиканинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган меҳнат ярмаркалари натижасида икки минг нафардан ортиқ уюшмаган ёшнинг ишга жойлаша олгани ҳам таҳсинга лойиқ жиҳатдир. Бундан ташқари, Иттифоқнинг туман ва шаҳар кенгашлари қошида ташкил этилган ёш тадбиркорлар консултатив марказлари 580 нафар йигит-қизга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмак берган.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар учун ҳудудларда тарбия ва спорт соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилди. Лойиҳага 3 минг 561 нафар ёш жалб қилиниб, шундан 2 минг 523 нафарини ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, 1 минг 38 нафарини кам тaъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари ташкил этди.
2017 йилнинг июл-август ойлари мобайнида 6 минг 665 нафар ёш тадбиркор, 3 минг нафардан зиёд ёш фермер ҳамда 5 минг нафардан ортиқ уюшмаган ёшни қамраб олган ҳолда жойларда ёш тадбиркорларнинг муаммолари ҳамда таклиф-истакларини ўрганишга қаратилган очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан тилга олинган 653 та муаммо жамланиб, уларни бартараф этиш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Шу билан бирга, мулоқотларда қатнашган ёшлар учун кичик иқтисодий ва саноат зоналари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига бизнес-саёҳатлар ташкил этилди. 17-20 сентябр кунлари Орол денгизининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш ҳамда бу фожиага кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бора қаратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига ёшлар экспедицияси уюштирилди. Унда ёш олимлар, гид-экскурсоводлар, фотосуратчилар, блогер ва журналистлар иштирок этди. 25 нафар кишидан иборат экспедиция aъзолари уч кун мобайнида Оролбўйи минтақасида истиқомат қилиб, у ердаги ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишди. Eкспедиция давомида “#SaveAral” (“Оролни асра”) гуруҳи ташкил этилиб, Орол денгизи соҳилида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда сайёҳлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва мамлакат ёшларнинг халқаро майдондаги фаоияти ҳам беқиёс даражада ўсди. Жумладан, Ўзбекистонда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (YUNFPА) мамлакат Ҳукумати, жойлардаги ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияларни ишлаб чиқишда қўлланадиган демографик мaълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга оширди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан эса, YUNFPА бутун Ўзбекистон бўйлаб болалар ва ёшлар сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга қаратилган ташаббусларини ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда. БМТ ёрдамида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёшларга янада сифатлироқ ва айнан ёшларга мўлжалланган тиббий хизматларни кўрсатишга эришмоқда. БМТнинг Тараққиёт дастури eса, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ёшлар орасида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, тадбиркор ёшларга кенг йўл очиб беришни кўзлаб, бир қатор кенг кўламдаги ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар доирасида ёш аёл ва қизларда етакчилик қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ёшларга сармоя ажратиш масаласига БМТ алоҳида урғу бермоқда. Айниқса, ёшлар учун соғлиқни сақлаш ва тaълим тизимини такомиллаштиришга ва шунинг ҳисобига келажакда соғлом ва юқори тоифали мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда. Соғлиқни сақлаш ва тaълим тизимини янада такомиллаштириш дастурларининг амалга оширилиши туфайли, эндиликда барча болалар ва ёшлар айнан уларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини инобатга олувчи хизматлардан фойдаланиш имконига эгa бўлиб, келажакда ўз юртининг иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга қодир бўлган соғлом, билимли, доно инсонларга айланиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ушбу мақсадларга йўналтирилган сармоялар туфайли, эндиликда мамлакатлар ўзининг одам ресурслари, Яъни “демографик дивиденди”, етук мутахассислари сонини кўпайтириб, янги ютуқларга эришмоқда.
БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили Хелена Фрейзернинг ёшлар масаласига бағишланган мaърузасидаги қуйидаги фикрлар унинг чин эътирофини ифодалайди: “Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев БМТнинг Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб “эртанги кунимиз, сайёрамизнинг фаровонлиги болаларимиз қандай инсон бўлиб улғайишига боғлиқ”, деб тaъкидлади. Унинг сўзлари амалда аниқ ишларда мужассам бўлди, зеро жорий йилнинг 30 июн куни “Ёшлар куни” деб эълон қилиниб, шу куннинг ўзида “Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021”га мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вужудга келди. Мазкур ташкилотга ёшлар иродасини изҳор этиш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини тaъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш каби вазифалар юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ёшлар сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан “Ёшлар бўйича умумжаҳон ҳаракатлар дастури”га мувофиқ бўлган 12 та асосий вазифалар белгиланди. Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Конституциянгиз билан кафолатланган ҳуқуқларингизни билинг, Ўзбекистон имзолаган битимлар ва БМТ конвенцияларидан хабардор бўлинг, ҳукумат томонидан сиз учун яратилаётган имкониятлардан хабардор бўлинг. Оилангиз, жамиятингиз, ёшлар ҳамжамияти, ҳукуматингиз ҳаётида фаол иштирок этинг. Ҳаётда унчалик катта имкониятларга ега бўлмаган инсонларни қўллаб-қувватланг, уларга ёрдам беринг. Мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиб, ўз юртингиз тараққиётига ҳисса қўшинг!”149
Фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг ҳозирги босқичида Ўзбекистон ёшлари алоҳида ижтимоий қатлам, фаол ижтимоий-сиёсий куч, ҳозирги авлод давомчилари сифатида намоён бўлмоқда. Давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати амалда ўзини намоён қилиш даврининг бошланиши натижаси ўлароқ ёшларда ўз атрофида кечаётган ҳодисаларни мустақил баҳолайдиган, ҳар қандай шарт-шароитларда ўзининг позициясига эгa бўлган янги сифатлар ва фазилатлар шаклланмоқда. Ёшлар ўртасида жонланиш, ижтимоий ва сиёсий воқеликларга бефарқлик билан қарамаслик, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилишлар кўзга ташланмоқда. Зеро, бу ҳозирги фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг ўзининг қизғин палласига кирганлиги билан изоҳланади.
Кўпинча ёшлар фуқаровий фаоллик кўрсатишни исташса-да, сиёсий соҳада бундай фаолият кўрсата олмайдилар. Бошқача айтганда, ёшлар давлат сиёсати мураккаб бўлганлиги туфайли ўз истакларини сиёсатчилар олдида тўғри шакллантиришга қодир бўлмайдилар. Бошқа тарафдан сиёсий соҳа ёшлардан анча узоқ бўлганлиги туфайли ёшлар ўз манфаатларини давлат сиёсати билан мувофиқлаштиришда мураккабликларга дуч келишлари мумкин. Шу туфайли уларнинг бaъзилари сиёсий партияларга aъзо бўлишади, аксарияти эса умуман сиёсатга қизиқмай қўядилар.
2017 йил 30 август куни пойтахтдаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида «Yoshlаr prеss-klubi»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари қатнашди. Ёшлар пресс клуби – ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи майдон бўлиб, у ёшлар билан давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Ёшлар пресс клуби мавзулари ёшларнинг ўзларидан олинган таклифлар асосида белгиланади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кундан то бугунга қадар 6700дан зиёд мурожаат келиб тушган. Бу муаммоларнинг 67 фоизи ҳал қилинган. Икки ой ичида 4800 нафар уюшмаган ёшларнинг масаласи ҳал этилган. Маҳаллаларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари eшитилган ва улар имкон доирасида жойида ҳал этилган. Шунингдек фермерлар, тадбиркорлар ва уюшмаган ёшлар билан ҳам учрашув ва суҳбатлар ўтказилган. Тaъкидлаш жоизки, бундай тизимли ишларни амалга ошириш механизми янада такомиллаштирилмоқда. Вилоят ва туманларда Ёшлар марказлари ташкил қилинмоқда, Бугунги кунда Ёшлар иттифоқи 120 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда, 20га яқини билан Англашув меморандумини имзолади.
Яна бир янгиликлардан бири 2020 йил 1 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистондаги таниқли блогер ва Mаss-mеdiа фонди директори ёшларнинг фаол етакчиларидан бири Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди150. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг ушбу тайинловни амалга оширишдан мақсади танқидчидан «қутилиш» эмас, балки оммавий ахборот воситалари соҳасига ва ЎзАга «янги қон» олиб кириш сифатида кўриш керак.
Республикамизда амалга оширилган ишларнинг яна бири очиқ мулоқат муҳитини яратиш ва уни кенгайтириш масаласи долзарб муаммо бўлиб келмоқда eди. Шуларни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил Ўзбекистон Республикасида “Мaъмурий ислоҳатлар концепцияси” қабул қилинди. Унга асосий сабаблардан бири иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар сақланиб қолганлиги билан изоҳланади. Республикамизда ОАВ ёрдамида “Очиқ мулоқот” тамойилини амалга оширишда қуйидаги ҳолатларга асосий эътибор қаратилмоқда ва у “Мaъмурий ислоҳатлар концепцияси”да акс этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини тaъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида республика миқёсида 2019 йилда “Умумтaълим мактабларида 5 ташаббус” фестиваллари ўтказилди. Мазкур фестивал ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мaънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, ахборот-технологиялари ҳамда китоб мутолаасига бўлган қизиқиш уйғотиш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш мақсадида ташкил этилди.
Юқоридаги йўналишлар бўйича 2020 йил октябр-ноябр ойларида умумтaълим мактабларида 5 та ташаббусни ўз ичига қамраб олган тармоқ тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда олинган фото ва видеолавҳалардан 5 та беш дақиқадан ортиқ бўлмаган видеороликлар тайёрланди.
Фестивал 2 босқичда ўтказилиб, умумтaълим мактаблари томонидан тайёрланган видеороликлар www.facebook.com ижтимоий тармоғида очилган 5тaшaббус_мaктaбдa гуруҳига жойлаштирилди. Гуруҳда энг кўп лайк олган ва кўп улашилган видеороликлар сараланиб, ишчи гуруҳ томонидан Низом талабларига кўра 10 та критерия бўйича баҳоланди.
Натижаларга кўра 5 та йўналиш бўйича ҳар бир ҳудуддан 5 та биринчи, 5 та иккинчи ва 5 та учинчи ўрин, жами 210 та видеоролик ғолиб ва совриндор сифатида аниқланди.
Ғолиб ва совриндор деб топилган умумтaълим мактаблари Халқ тaълими вазирининг махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
2019 йил 13 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг124-сон Қароригa кўра «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида, умуммиллий ҳаракати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини бутун халқимиз, шу жумладан, биз ҳам ўзгача ҳаяжон билан тингладик.
Мурожаатномада Давлатимиз раҳбари барча соҳалардаги муҳим масалаларга бирма-бир тўхталиб ўтди. Жумладан, жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг мaънавий ва мaърифий савиясини доимий юксалтириш биринчи даражали аҳамиятга eгa эканлиги, шу боис, “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” дастурий ғоя асосида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш ўта шарафли вазифалигини алоҳида тaъкидладилар.
Мурожаатномада хотин-қизлар масаласига ҳам эътибор қаратилиб, биринчи навбатда уларнинг бандлигини тaъминлаш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада ошириш лозимлиги қайд этилди. Хусусан, жорий йилда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар янги поғонага кўтарилади. 2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади. 1 минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойга eгa бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож опа-сингилларимиз эса тадбиркорлик марказларида бешта муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида таҳсил олади. Шунингдек, олий тaълим муассасаларида давлат грантлари 2 баробарга кўпайтирилади. Қизлар учун алоҳида грант ўринлар ажратилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар фаоллигини ошириш мақсадида илгари сурилаётган бундай хайрли ташаббуслар мамлакатимизнинг барча хотин-қизлари учун қувонарли хабар бўлди. Айниқса, Президентимиз томонидан 2020 йилга «Илм-мaърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном берилиши ҳар бир фуқарони қай лавозимда бўлмасин, ўз устида тинмай ишлаши, илм-мaърифатни ўрганиши, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда фаолиятини янада ривожлантириб боришида муҳим аҳамият касб этди.
UzA мaълумoтлaригa кўрa, 2020 йил 25 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон Ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, Ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» eлектрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган Ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди151.
Маълумки, Ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент шаҳри намунаси яратилиб, ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш йўлга қўйилди. Ушбу тажриба мамлакатимиз бўйлаб кенг қанот ёзиб, барча шаҳар ва туманларда Ёшлар фестиваллари ўтказилди.
«Кўпчилигингиз ушбу тадбирлар доирасида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа мутасаддилар билан очиқ мулоқот қилдингиз. Мен ҳам мазкур жараёнларни телевидение орқали шахсан кузатиб бордим. Ёшларимизнинг долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқиши, куюнчаклиги менга жуда маъқул бўлди. Дунёқараши кенг, жонкуяр, илғор фикрли фарзандларимиз кўплигини кўриб ниҳоятда қувондим»,– деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев энди Тошкент шаҳри тажрибаси бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий этилишини айтиб ўтди. Бу борада Тошкент, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида аллақачон ишлар бошлаб юборилди. Ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли асосда ўрганиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш вазифаси мутасадди ташкилотларга юкланган.
Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва масъул раҳбарлар ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда йўлга қўяди. Ҳокимлар ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлайди. Шу масала бўйича ҳар 6 ойда маҳаллий кенгашларга ҳисобот беради ва келгуси ярим йиллик учун режаларни белгилаб олади.
«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади. «Ҳар бир тадбиркор – Ёшларга мададкор» тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси кўплаб тадбиркорларимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланди. 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши мумкин бўлган бу эзгу ҳаракатни давлатимиз раҳбари маъқуллади.
«Ҳунарли киши хор бўлмас», дейди халқимиз. Аммо кейинги пайтда фарзандларимизнинг моҳир ҳунармандлар қўлида касб-ҳунар ўрганишига етарли эътибор берилмаяпти. Ваҳоланки, устоз кўрган ўғил-қизларимиз домласига муносиб бўлишга интилади, уларнинг кўмаги билан ҳаётда ўз ўрнини топади. Шу боис, ҳудудларда «устоз-шогирд» анъанасини кучайтирсак, ўйлайманки, нур устига нур бўлади. Бу ишга жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади", – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади. Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Жамғарма Ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради. Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, Ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади.
Форумда мутасаддиларга бу борада кўрсатмалар берилди.
«Бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган Ёшларимиз жуда кўп. Лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас. Шунинг учун Ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қиладиган „Ёшлар мурожаати“ электрон платформасини яратиш вазифаси топширилади», — деди давлат раҳбари.
Навқирон авлод вакилларида бизнес кўникмаларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Яқинда ўтказилган ижтимоий сўровлар аксарият Ёшларимизда ижобий мотивасия, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малака етишмаслигини кўрсатди. Демак, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ишларни янада кучайтириш лозим, деди Шавкат Мирзиёев. Шуни инобатга олиб, касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали махсус сертификат олган Ёшларга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада микрокредитлар ажратиш юзасидан зарур чоралар кўрилади. Бу кредитлар 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан берилади.
Ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион доллар ажратилиши, Шунингдек, Ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши қайд этилди.
«Бугун ўғил-қизларимизни қийнаётган жиддий муаммолардан бири — ўқишни тамомлаган Ёшлар бандлиги, — дея сўзида давом этди Президент. – Кўплаб мактаб ва коллеж битирувчилари, баъзан олий маълумотли йигит-қизлар ҳам, иш топишда қийинчиликка учрамоқдалар».
Маълумки, ҳозирги вақтда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 7−11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга уларни энг камида битта касбга ўргатиш амалиёти жорий этилган. Ўқувчи 11-синфга ўтдими, у туман ёки шаҳар ҳокимлигининг бевосита эътиборида бўлиши белгиланган.
«Ташкилотлар ёш мутахассисни ишга олишдан манфаатдор бўлиши керак. Шу сабабли, ҳукуматга ёш кадрлар учун белгиланган синов муддати даврида иш берувчиларга имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси топширилади», – деди Президент.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ҳам устувор вазифалардан бири.
Ўтган уч йил мобайнида мамлакат бўйича 5 минг 100 тадан ортиқ намунали ёш оилага арзон уй-жойлар қурилиб, қарийб 200 миллиард сўм миқдорида бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. Бунинг мантиқий давоми сифатида 2021−2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифаси белгиланди.
«Халқимиз азалдан оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлаб келади. Оила мустаҳкам бўлса, жамият барқарор бўлади. Бир нарсани унутмаслигимиз лозим: хонадонларимиздаги тинчлик-тотувлик, аввало, оиладаги соғлом муҳитга, мустақил ҳаёт остонасида турган қизларимизни оилавий турмушга тайёрлаш билан бевосита боғлиқ, – деди давлатимиз раҳбари.
2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида ёш оилалар ўртасида 25 мингга яқин ажралиш бўлгани афсус билан қайд этилди.
«Мен, бугунги имкониятдан фойдаланиб, кенг жамоатчиликка, авваламбор, кўпни кўрган мўътабар нуронийларимизга, оқила ва меҳрибон оналаримизга мурожаат этмоқчиман. Бу оғриқли масалада бизга ёрдам беринглар, деб илтимос қиламан. Оилавий низоларнинг олдини олиш, ажримларни камайтириш борасида сиз, азиз Ёшларимиз ҳам, ташаббус ва фаоллик кўрсацангиз, мен барчангиздан чексиз миннатдор бўлар eдим», – деди Шавкат Мирзиёев.
Do'stlaringiz bilan baham: |