2. Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги
Мамлакатимиз ҳозирги замон сайлов ҳуқуқи халқ ҳокимиятини яққол намоён қиладиган муҳим Конституциявий институтдир. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги эркин демократик сайловлар ўтказиш бўйича халқаро сайлов андозалари мажмуини ташкил этувчи халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига тўла мос келади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Муқаддимасида тaъкидланганидек, юртимизда «халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги»57 тан олинади.
Мaълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фуқаронинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари мавзуси нуфузли халқаро ташкилотлар жиддий шуғулланадиган масалага айланди. Ҳозирги пайтда дунёда инсоннинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини тaъминлаш, эркин демократик адолатли сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасига доир 20 дан зиёд халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд58.
Сайлов ҳуқуқи соҳасига тааллуқли принциплар ва андозалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қанча халқаро универсал ҳужжатларида, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (1948 йил) 21-моддасида, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (1966 йил) 25-моддасида, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида халқаро конвенциянинг 5-моддасида, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида БМТ декларациясининг (1963 йил) 6- моддасида мустаҳкамлаб қўйилган59.
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган халқаро сайлов стандартлари бир қатор халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топди. Улар асосан қуйидагилардан иборатдир:
1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган);
2. 1950 йилдаги Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенцияси (унга 1-баённома илова қилинади);
3. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (БМТ, 1966 йил 16 декабр).
4. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЙEХҲТ) инсонийлик мезонлари бўйича конференцияси Копенгаген Кенгашининг ҳужжати (Копенгаген, 1990 йил 29 июн).
5. 1994 йилда қабул қилинган “Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисида”ги Париж декларацияси.
БМТ томонидан сайлов стандартларига янги халқаро меъиёрий норма 2005 йил 27 октябрда киритилди. У БМТнинг «Сайловларни халқаро кузатиш принциплари Декларацияси» дейилади. Мазкур Декларацияда ҳақий демократик сайловлар – бу мамлакат аҳолисининг суверен ҳуқуқларининг ифодаси, ҳукумат ваколатлари ва қонунийлигининг асоси бўлмиш эркин хоҳиш-иродасининг билдирилиши, деган қоида билан мустаҳкамлаб қўйилди. ЙeХҲТнинг сайлов принциплари энг муҳим еттита: универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яширинлик, шаффофлик ва ҳисобот бериш сўзларида ўз ифодасини топган. Бу ҳар бир овоз ҳисобга олинишини ва ҳар бир фуқаро давлат ҳокимиятининг ваколатли органларини шакллантиришга кўмаклашиши мумкинлигини англатади.
ЕХҲТнинг Копенгаген ҳужжатида кўзда тутилган мажбуриятлар 1990 йилда Париж хартиясига мувофиқ ташкил этилган ва даставвал ЕХҲТнинг «Эркин сайловлар бўйича бюро» деб аталадиган Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) учун сайловлар билан боғлиқ ишлар бўйича қўлланма ҳисобланади. ДИИҲБ ўз фаолиятини 1991 йилнинг май ойида бошлади ва ЕХҲТга aъзо давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича ЕХҲТнинг асосий институти ҳисобланади. У, жумладан, «инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг тўла ҳурмат қилинишини тaъминлаш, қонунийлик асосида иш кўриш, демократия принципларини ҳаётга жорий этиш ва ... демократик институтларни ташкил этиш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек бутун жамият кўламида муросага келиш принципларини ривожлантириш»60га дaъват этилган.
ДИИҲБ – Европада сайловларни кузатиш соҳасида йетакчи институтдир. У ЕХҲТ минтақасида ўтказиладиган сайловларни мувофиқлаштиради ҳамда уларнинг миллий қонунчиликка ва халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш учун ҳар йили минглаб кузатувчилардан иборат гуруҳларни ташкил этади. ДИИҲБ сайлов жараёнининг барча босқичлари мониторинги услубиётини ишлаб чиққан. ДИИҲБ ўз-ўзига кўмаклашиш лойиҳалари воситасида ЕХҲТга aъзо давлатларга уларнинг сайлов тизимларини яхшилашда ёрдам кўрсатади61.
Давлат ҳокимияти вакиллик органига сайлов масалаларига ўзида 145 давлат парламентларини бирлаштирган ва, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам aъзо ҳисобланувчи Парламентлараро иттифоқ айниқса катта эътибор қаратади. 1994 йили Парламентлараро иттифоқ Кенгаши «Эркин ва адолатли сайлов принциплари тўғрисидаги декларация»ни қабул қилди62. Ушбу Декларация барча мамлакатлар ҳукуматлари ва парламентларини мазкур ҳужжатда белгиланган сайлов ҳуқуқи соҳасига доир халқаро принциплар ва нормаларга амал қилишга дaъват этади.
Минтақавий халқаро ташкилотлар ҳам ўзларининг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоялаш тўғрисидаги Европа конвенцияси (1950 йил), Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси (1969 йил), Инсон ва халқлар ҳуқуқларининг Африка хартияси (1986 йил) каби халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари тимсолида халқаро сайлов андозаларига жиддий аҳамият қаратади. Хусусан, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙeХҲТ) демократик сайловлар соҳасидаги асосий андозалари Инсонийлик мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжатида (1990) ўз аксини топган. ЙeХҲТнинг сайлов принципларини қуйидаги еттита сўз – универсаллик, тенглик, эркинлик, адолатлилик, яшринлилик, очиқлик ва ҳисобдорлик - мисолида тўла ифодалаш мумкин. Бу - ҳар бир овоз эътиборга олиниши ва фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришга кўмаклашиши мумкин эканлигининг ўзига хос далолатидир.
Ўзбекистоннинг ҳозирги сайлов қонунчилигида асосий халқаро сайлов андозаларининг барчаси имплементация қилинган. Аввало, Конституциямизда ва миллий сайлов қонунчилигимизда, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонунда (янги таҳрири) сайлов халқ ўз ҳокимияти ва хоҳиш-иродасини тўғридантўғри рўёбга чиқаришининг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг негизи экани қайд этилади63.
Фуқаронинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш (фаол сайлов ҳуқуқи) ва сайланиш (пассив сайлов ҳуқуқи) ҳуқуқлари Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланган, уни амалга ошириш тартиб-қоидалари сайлов қонунчилигида аниқ белгилаб қўйилган. Бунда сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари, сайловлар тартиби, шу билан бирга, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларининг чекланиши билан боғлиқ масалаларнинг қонунчилик асосида тартибга солиниши инсоннинг умум эътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний кафолатларини чегаралаб қўймайди. Шунингдек, бу борадаги миллий қонунларни амалга оширишда ҳеч қандай камситишлар кўзда тутилмаслиги эътиборга олинган.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида умумий сайлов ҳуқуқи принципи мустаҳкамланган. Ҳар бир фуқаро сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида Конституцияда ва сайлов тўғрисидаги қонунларда белгиланган муайян ёшга тўлиши билан давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга ҳисобланади («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддаси)64. Умумий сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, мaълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусияти каби ҳолатлардан қатъии назар, ҳеч қандай камситишларсиз рўёбга чиқарилади. Суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |