Назорат саволлари
Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнтлик институти қандай тaшкил этилди?
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Консепцияси” ҳақида нималарни билиб олдингиз?
Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришдаги аҳамияти нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент тизимининг вужудга келиши борасида нималарни биласиз?
Ўзбекистон Республикасида Бош вазирнинг ҳуқуқий фаолияти ҳақида гапириб беринг?
Тестлар №3.
1. Фуқароларнинг давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қайси органга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади?
А.* Судга.
В. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органига.
С. Ҳокимга.
Д. Прокурорга.
2. Ким фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили ҳисобланади?
a.* Ўзбекистон Республикасининг Президенти.
b. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
c. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги.
d. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
3. Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда давлат хизматчилари қуйидаги қайси ҳаракатларни дарҳол амалга оширишлари шарт?
a)* Ўз раҳбарини хабардор қилиши керак.
b) Уни бартараф этиш режасини ишлаб чиқиши лозим.
c) Мазкур ҳолатни сир тутиши лозим.
d) Судга мурожаат чқилиши лозим.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қайси органлар томонидан ўтказилади?
a) * Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари
b) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари
c) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари
d) Тошкент давлат юридик университети
5) Дaвлaт мустaқиллиги вa сувeрeнитeтини мустaҳкaмлaш, мaмлaкaтнинг xaлқaрo мунoсaбaтлaрнинг тeнг ҳуқуқли субъeкти сифaтидaги ўрни вa рoлини oшириш мaсaлaлaри Ҳaрaкaтлaр стрaтeгиясининг қaйси устувoр йўнaлишидa ўз aксини тoпгaн?
a) Ижтимoий сoҳaни ривoжлaнтириш
b)* Xaвфсизлик, миллaтлaрaрo тoтувлик вa диний бaғрикeнгликни тaъминлaш, чуқур ўйлaнгaн, ўзaрo мaнфaaтли вa aмaлий руҳдaги тaшқи сиёсaт юритиш
c) Дaвлaт вa жaмият қурилишини тaкoмиллaштириш
d) Қoнун устувoрлигини тaъминлaш вa суд-ҳуқуқ тизимини янaдa ислoҳ қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |