2-мавзу: АҲоли статистикаси аҳоли ва уни статистик ўрганиш


Аҳолининг сонини ва мамлакат ҳудуди бўйича жойлашишини



Download 56,54 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi56,54 Kb.
#167660
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу Ахоли статистикаси

2.2. Аҳолининг сонини ва мамлакат ҳудуди бўйича жойлашишини ўрганиш

Статистиканинг биринчи даражали вазифаларидан бири аҳолинииг таркиби ва мамлакат ҳудуди бўйича жойлашишини ўрганиш ҳисобланади. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, аҳоли ҳақидаги маълумотларнинг манбаи аҳолини рўйхатга олиш саналади.


Аҳолини рўйхатга олиш аҳоли сони хақидаги аниқ сана ва аниқ даврга доир маълумотларни беради. Аҳолини рўйхатга олишлар ўртасидаги аҳоли сонини аниқлаш бошланғич маълумотлар ва аҳолинииг табиий ва механик ҳаракати ҳақидаги жорий статистик маълумотлар асосида ҳисоблаш йўли билам аниқланади:


Йил бошидаги аҳолининг сони + шу йилда туғилганлар сони +шу йилда келганлар сони – шу йилда ўлганлар сони - шу йилда чиқиб кетганлар сони  йил охиридаги аҳоли сони.

Алоҳида аҳоли яшаш жойлармдаги аҳолининг маълум муддатдаги сонини аниқлашда аҳолининг шу жойда доимий яшовчи ва ҳисобга олинадиган вақтда мавжуд бўлган сонини зътиборга олиш лозим.


Яшаш жойининг доимий аҳолисига ҳисобга олиш даврида шу ерда яшаётган шахслар, мавжуд аҳолига эса ҳисобга олиш даарида шу ерда бўлган барча шахслар киради. Бунда уларнинг бир жойга вақтинча ёки доимий келмагани ҳисобга олинади.
Маълумки, доимий аҳолини ҳисобга олишда уни вақтинча йўқлар ва аксинча мавжуд аҳолини ҳисобга олишда вақтинча келганлар гуруҳиларига бўлиш мумкин. Бунда бир вақтнинг ўзида ҳам доимий, хам мавжуд аҳоли ҳисобга олинади. Иккала ҳисобни биргаликда олиб бориш зарурлиги ҳир хил эҳтиёжларга асосланади. Масалан, уй-жой қурилишини режалаштириш, мактаблар, болалар муассасалари, касалхоналар ва бошқаларни қуришда ҳар бир жойнинг доимий аҳолиси сонидан, шаҳар траспортини тўхтовсиз ишлашни таъминлашда мавжуд аҳоли сонидан келиб чиқиш зарур.
Ҳар қандай жойнинг аҳолиси йил давомида ўзгариб туради, шунинг учун умумий кўрсаткичларни ҳисоблаш учун статистикада аҳолининг йил мобайнидаги ҳаракати эътиборга олинади.
ДА = МА + ВИ-ВЯ
МА = ДА - ВЙ + ВЯ
Бунда: ДА - доимий ахоли сони;
МА - мавжуд аҳоли сони;
ВЙ - вақтинча йўқ бўлган аҳоли сони;
ВЯ - вақтинча яшаётган аҳоли сони.
Аҳолининг ўртача йиллик сони одатда оддий ўртача арифметик формула бўйича аниқланади. Бунда аҳолининг муайян давр бошидаги ва давр охиридаги сони кўрсаткичлари қўшилиб иккига бўлинади:

Аҳоли сони хақидаги маълумотлар бир неча тенг оралиқли саналарга, масалан, ҳар бир ойнинг биринчи кунига нисбатан берилган бўлса, аҳолининг ўртача йиллик сони ўртача хронологик формула бўйича аниқланади:

Мамлакат аҳолиси унинг ҳудуд бўйича жойлашиши нуқтаи назаридаи шаҳар аҳолиси ва қишлоқ аҳолисига бўлинади. Шаҳар аҳолисига шаҳарларда ва шаҳар кўринишидаги посёлкаларда яшовчи, қишлоқ аҳолисига эса қишлоқ жойларида яшовчи барча шахслар киради.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 2019 йил 1 январ ҳолатига 33 254 000 кишини ташкил этиб, йил давомида 597,4 мингтага купайган ҳамда 2017 йилга нисбатан 1,8 %га ошган. 2000 йилда 24 548 минг кишини ташкил этган. Уларнинг 60%дан зиёдроғи қишлоқларда яшайди. Аҳоли сони бўйича Ўзбекистон МДҲда Россия ва Украинадан сўнг учинчи ўринда туради. Аҳоли зичлиги 1 кв. км га 53,3 кишини (1998й) ташкил этадн. Ўзбекистонда Марказий Осиё минтақасининг 40%и аҳолиси яшайди.
Ўзбекистоннинг ўзига хос демографик хусусияти шундаки, бу ерда аҳолининг ўсиш суръатлари юқори. Кейинги йилларда аҳоли табиий ўсишининг бир қадар пасайишига қарамасдан, республикада бу кўрсаткич МДХ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда. Чунончи, биргина 1990-1997 йилларнинг ўзидаёқ мамлакат аҳолиси 13,3 %га кўпайган. Аҳоли ўсишининг ўртача йиллик суръатлари 1,8 %ни ташкил этди.

Download 56,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish