2-мавзу. Қадимги дунѐ иқтисодий ғоялари



Download 80,79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana03.06.2022
Hajmi80,79 Kb.
#633694
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-seminar (1)

Ману қонунлари
»да (м.а. IV-III асрлар) 
ижтимоий меҳнат тақсимотининг, хукмронлик ва бўйсуниш институтларининг 
мавжудлиги айтилади.
Хиндистондаги иқтисодий ғояларни акс эттирувчи қадимги ѐдгорлик 
«
Артхашастра
» (м.а. IV-III асрлар оралиғида)дир (том маъноси бўйича ифода, 
амалий ҳаѐт тўғрисидаги фан, бу асар м.а. III-II асрларда тўлдирилган). Бу 
қадимий ва муҳим тарихий ѐдгорликдир (у 
Чандрагупта I 
подшолиги даврида 
подшо маслахатчиси 
Каутилье Бишнигупта 
томонидан ѐзилган деган фикр 
бор). Унда қулчиликни мустаҳкамлаш асосий вазифа қилиб қуйилган. 
Қулчилик энг паст табақаларга хос нарса деб саналади. Бу асарда «
буюмнинг 
қиймати
» муаммоси кўтарилган, қиймат миқдори «иш кунлари» билан 
белгиланган, рағбатлантириш эса меҳнат натижаларига мос равишда 
белгиланиши керак, дейилади.
 
2. Қадимги Хитойдаги иқтисодий ғоялар
.
Қадимги Хитойдаги иқтисодий ғоялар м.а. VI-III асрларда шаклланган. Бу 
мамлакатдаги дастлабки қулдорлик давлатлари э.а. II минг йилликда пайдо 
бўлган. 
Конфуцийлик 
ғояси муҳимдир. Унинг муаллифи 
Конфуций 
ѐки 
Кун-
Цзи 
(м.а. 551-478 йй.) «
Лунь юй
» тўпламида («
Сухбатлар ва мулоҳазалар
») ўз 
ғояларини жамлаган. Олим келажак ривожини ўтмишдан излайди. Шу даврда 
обрўси пасайган зодагонларнинг манфаатини ҳимоя қилади (бу ғоялар 
кейинчалик 
Кен-Цзи 
(м.а.312-289 йй.), 
Сюнь-Цзи 
(313-278 йй.) ва бошқалар 
томонидан давом эттирилган). Ёшларнинг қарияларга ҳурмати, уларга қарши 
чикмаслик ғояси асос қилиб олинган. Давлат бу катта оила, подшо эса 
«халқлар 
отаси»
дир, бойликлар нисбатан текис тақсимланиши керак, солиқларни 
меъѐрида сақлаш, ер ишларини яхши бажариш, ҳаммани ўз вазифаларини 
бажонидил ато этиши зарур дейилади («Халқлар отаси» тушунчасининг 
ибтидосига эътибор беринг).
«
Гуан-Цзи
» (м.а. IV а.) асарида ҳам хўжаликни давлат томонидан тартибга 
солишнинг тизимлари анча мукаммал баѐн этилган. Бунда легистлардан 
фарқли, товар-пул муносабатларини чеклашга интилмасдан, бу муносабатларни 
ўрганиб, ундан хўжаликни барқарорлаштиришда маълум механизм сифатида 
фойдаланиш таклиф этилади. Халқ хўжалигини барқарор сақлаш учун товарлар 
баҳоларини ушлаб туриш ғояси илгари сурилади. Қадимги Хитой ижтимоий 
ҳаѐтида 
даосизм 
(айнан - йўл) ғоялари алоҳида ўринни эгаллайди, унинг 
асосчиси 
Ляо-Цзи 
бўлиб, Конфуций даврида яшаб, ижод этган (м.а. IV-III 
асрлар). У тақиқловчи қонунларга амал қилмасликни таклиф этди, қонунлар 


33 
кўплиги туфайли «
халқ камбағаллашмоқда
», деган эди у. Даосизм ғоялари 
конфуцийликка қарама-қарши бўлиб, инсоният аввалги мажбуриятларидан воз 
кечиши, оддий табиий ҳаѐтга қайтиши керак, деган фикрни илгари суради. Бу 
ғояга кўра инсон ибтидоий даврга кайтиши, янги меҳнат қуролларидан 
фойдаланмаслиги керак. Кўриниб турибдики, унда реакционлик элементлари 
бор, аммо бу ғояда халқ оммасининг норозилиги ҳам акс этган, чунки 
цивилизация ютуқлари эксплуатация манфаатларига ҳам ҳизмат килаѐтган эди. 
Бунда курашдан воз кечиш, давлатнинг халқ ҳаѐтига аралашувини инкор этиш 
фикрлари устун келган.

Download 80,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish