Назорат саволлари:
Хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилувчи чора-тадбирлар турлари нималардан иборат?
Маънавий-ахлоқий қоидалар қандай гуруҳларга бўлинади?
Ташкилий чоралар ўз ичига нималарни олади?
4. Ҳимояни таъминлашнинг замонавий чоралари ўз ичига нималарни олади?
2.2. Ҳимояланган телекоммуникация тармоқларини қуриш методологияси
Вужудга келган АХ муаммоларидан бири шунга боғлиқки, янги телекоммуникация технологиялари, улар асосидаги тармоқларнинг ривожланиши ва жорий этиш суръатлари, замонавий маълумотларни узатиш технологияларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, уларнинг АХни таъминлаш бўйича усуллар, чораларни ишлаб чиқиш бўйича билимлар ва тажрибаларни тўплаш суръатларидан сезиларли илгарилаб кетмоқда.
Таъкидлаш зарурки, мавжуд ва яратиладиган юқори тезликли маълумот узатиш тармоқлари (МУТ)нинг хилма-хиллиги қатор муаммоларни қўяди, улар орасидан муҳимларидан бири АХ ҳисобга олинадиган МУТни яратиш ва ривожлантириш ҳисобланади.
АХни таъминлаш муаммосининг муҳимлиги алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида кўп сонли ғаразли ахборот бузилишларининг аниқ далиллари орқали тасдиқланмоқда.
Телекоммуникация тармоқларининг ривожланиши, халқаро ахборот тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоғи билан алоқалар сонининг ортиши, телекоммуникация каналларининг ўтказиш қобилиятини ортиши РЭУни амалга ошириш техник имкониятига эга бўлган потенциал ғаразгўйларнинг сонини кенгайтирмоқда.
Юқори тезликли МУТларга асосланган ахборот инфратузилмасининг жадал ривожланиши қатор илмий муаммоларни, жу жумладан энг мураккаб ва сермашаққат масалалардан бири бўлган АХга тегишли муаммоларнинг пайдо бўлишини шартлади. Янги маълумотларни узатиш технологияларининг жорий этилиши юқори тезликли МУТлар АХни таъминлашга комплекс ёндашишни талаб қилади.
Замонавий МУТи АХ муаммоларини таҳлил қилиш учун муаммонинг барча асосий ва унга кўмаклашадиган томонларда турган муаммоларнинг мазмунини чуқур тушуниб олиш ва ишлатиладиган маълумотларни узатиш технологияларига хос бўлган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиш билан уларни ечишнинг мақсадлари, вазифалари ва йўлларини ифодалаш зарур бўлади.
Бундан ташқари, МУТ объектлари, уларнинг ишлаш моделлари, хавфсизликга таҳдидлар манбалари, бўлиши мумкин таъсир этиш йўллари ва уларнинг оқибатларини, объектлар ва маълумотлар эгаларининг манфаатларига зарар келтиришни олдини оладиган ёки сезиларли қийинлаштиришга йўналтирилган турли усуллар, воситалар ва чораларни таҳлил қилиш зарур бўлади.
Назарий тадқиқотлар ва амалий ечимлар тажрибаси кўрсатадики, ахборот тизимларининг АХни таъминлаш муаммоси жуда мураккаб ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этиш учун нафақат илмий-техник ва ташкилий тадбирларнинг қандай бирлигини амалга ошириш, ўзига хос ҳимоялаш воситалари ва усулларининг қўлланиши, балки қатъий ташкил этишга ва мунтазам бошқаришга асосланадиган АХни таъминлаш яхлит тизимини яратиш талаб қилинади.
АХни таъминлаш муаммосининг энг характерли ва сезиларли ўзига хос хусусияти, масалан, рад этишлар, бузилишлар ёки техник тизимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимнинг хатоликлари каби тасодифий таъсирларга, балки, аввало, ақлли ва техник жоҳозланган инсоннинг атайин ғаразли таъсирларига қарши туриш зарурати ҳисобланади.
Бундай таҳдидларга сабаблар қуйидагилар ҳисобланади:
1. МУТ аппарат-техник таъминотига маълум вақт ўтганидан кейин ёки ташқаридан команда бўйича бутун тармоқнинг ишлаш жараёнини издан чиқара оладиган “қўйилмалар”, “вируслар”, “троян отлари”ни киритилиши имконияти.
2. МУТ ахборот ресурсларига, уларнинг ДТга, коммуникация воситаларига ва улар орқали бошқа тармоқларнинг ахборот ресурсларига ва ДТга рухсат этилмаган уланиши.
3. Тармоқларнинг ахборот соҳасига бузувчининг тармоқни ўз вақтида бундай таъсирларни аниқлаши ва мос жавоб таъсир этиш имкониятисиз уларда маълумотларни узатиш жараёнларини тўсиб қўя оладиган, рухсат этилмаган ва тасодифий таъсирларидан МУТнинг ҳимояланмаганлиги (уларни ишлаб чиқишдаги мос талабларнинг бўмаслиги туфайли).
МУТнинг АХ деганда - унинг берилган ишлаш сифат характеристикаларини ёмонлашишига ва бу билан унинг фойдаланувчиларига ёки эгаларига зарар келтиришга олиб келадиган АХга таҳдидлардан МУТнинг ахборот соҳасини ҳимояланганиги даражаси тушунилади.
МУТнинг ахборот соҳаси қуйидагилардан ташкил топган:
МУТнинг ахборот ресурслари (сақланадиган, қайта ишланадиган ва узатиладиган маълумотлар);
ахборот инфратузилмаси (МУТнинг ишлашини таъминлайдиган ДТ, протоколлар, интерфейслар, процедуралар ва бошқалар).
МУТнинг ахборот соҳасига бузувчининг атайин таъсири стратегияси МУТ, унинг ҳимоялаш воситалари ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва МУТнинг ресурсларидан (телекоммуникация хизматлари) рухсат этилмаган фойдаланишга ёки МУТ воситалари аниқламайдиган МУТнинг ишлаш характеристикалари маълумотларни узатилиш жараёнини тўлиқ тўсиб қўйилишигача ёмонлашишига йўналтирилган таъсирни шакллантиришдан иборат. Бундай шароитларда МУТнинг ахборот соҳасини бузувчининг рухсат этилмаган ва атайин бўлмаган таъсирларидан ҳимоялаш масаласи қуйидаги ташкилий йўналишларнинг оқилона бирлиги орқали ҳал этилиши керак (2.2-расм):
2.2-расм. Маълумот узатиш тармоқлари ахборот соҳасига бузувчининг таъсир этиши
Do'stlaringiz bilan baham: |