2-маъруза оптик тола бўйлаб сигналларни тарқалиши ва оптик тола турлари



Download 0,78 Mb.
bet2/5
Sana03.06.2023
Hajmi0,78 Mb.
#948559
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-ìàúðóçà îïòèê òîëà á¢éëàá ñèãíàëëàðíè òàð àëèøè âà îïòèê òîëà

3.1.2. Ёруғликнинг синиш жараёни

Оптика қонуниятлари ёруғлик нурининг тўғри чизиқли тарқалишига, тола муҳити билан ўзаро таъсирлашувига ва изотроплик хусусиятига – муҳитда барча йўналишларда ёруғликнинг бир хил тарқалишига (шиша бир турдаги ва изотропли муҳит ҳисобланади) асосланган. Бу қонуниятларга ёруғликнинг қайтиш/синиш қонунлари ва уларга асосланган ҳодисалар таъллуқли.


Ёруғлик бир материалдан бошқасига ÿтганда унинг тарқалиш тезлиги ÿзгаради, яъни тÿлқин назарияси нуқтаидан бу харакат йÿналишининг ÿзгаришига олиб келади. Бу ҳодиса - ёруғликнинг тÿғри йÿналишдан оғиши синиш деб аталади.
Синиш ҳодисасини мисолларда кÿриб чиқамиз.
Синиш ҳодисасига балиқ овлашда ҳам дуч келинади. Сув остидаги балиқни кÿрганимизда, унинг хақиқий жойлашувини эмас, балки унга яқин жойлашувини кÿрамиз (3.2-расм).
Агар балиққа пастга вертикал қарасак, ёруғликнинг синиши рÿй бермайди ва балиқнинг асл жойлашган жойини кÿрамиз. Агар унга бурчак остидан қарасак, синиш ҳисобига асл жойлашган жойини кÿрмаймиз, бунда балиқ назарамиздаги кÿринишдан чуқурроқда жойлашган бÿлади [2].

3.2-расм. Ёруғликнинг синиши.

Синиш ҳодисасини призмада ҳам кÿриш мумкин (3.3-расм).



3.3-расм. Призмада ёруғликнинг синиши.


Призмага оқ ёруғлик туширилганда, призма бу ёруғликни синдиради ва камалакнинг турли рангларига ажралади. Қизил ранг энг кучли оғади ва кичик тарқалиш тезлигига эга. Синиш призма киришида бÿлганидек, чиқишида ҳам хосил бÿлади [2].
Оптик толадан сигналларнинг узатилишида ҳам юқорида кÿриб чиқилган синиш ҳодисаси рÿй беради. Бу қуйида батафсил тушинтирилган.


3.1.3. Тўлиқ ички қайтиш

Ёруғлик нури синдириш кÿрсаткичи катта муҳитдан синдириш кÿрсаткичи кичик муҳитга ÿтганда, икки муҳит чегарасида нур 3.4-расмда тасвирлангандек перпендикулярдан оғади. Тушиш бурчаги Ө1 кичик бÿлганда (3.4,а-расм) синган нур тÿлиқ қобиққа ÿтиб кетади. Тушиш бурчагини оширган сари синиш бурчаги Ө2 900 га интилади. Синиш бурчаги Ө2 = 900 га тенг бÿлган холдаги тушиш бурчаги – критик бурчак Өкр дейилади. Ёруғлик нури критик бурчак Өкр остида тушганда синган нур икки муҳит чегараси бÿйлаб тарқалади (3.4,б-расм). Ёруғлик нури критик бурчакдан катта бурчак остида тушганда, нур иккинчи муҳитга ÿтмасдан, икки муҳит чегарасидан тÿлиқ қайтади (3.4,в-расм). Бунда тушиш бурчаги синиш бурчагига тенг Ө1 = Ө2 бÿлади.


Снеллиус қонуни бÿйича тушган ва қайтган нурлар ÿртасидаги муносабат:
n1 sin Ө1 = n2 sin Ө2.

Ө2 = 900 да критик тушиш бурчаги қуйидагига тенг:





Өкр = arc sin (n2 / n1)

(3.1)

Өкр дан катта бурчак остида тушган нурлар тÿлиқ қайтади.


Бу жараён, яъни ёруғлик энергиясининг турли синдириш кўрсаткичли икки муҳит чегарасидан тÿлиқ қайтиши тÿлиқ ички қайтиш (ТИҚ) ҳодисаси дейилади. ТИҚ ҳодисаси ёруғлик узатгич бўйлаб оптик сигналларни тарқалишининг физик асоси ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун оптик тола ўзагининг синдириш кўрсаткичи n1 қобиқнинг синдириш кўрсаткичи n2 дан катта бўлиши керак.

3.4-расм. Бир неча тушиш бурчаклари учун нурнинг тарқалиш йўли, n1>n2, бу ерда n1 ва n2 икки турли муҳитларнинг синдириш кўрсаткичлари.

Ўзак ва қобиқ тайёрланадиган материалларнинг синдириш кўрсаткичлари нисбатини оптимал танлаш орқали ёруғлик нурининг ўзак ичида тўлиқ ички қайтиши рўй беради ва нурни фақатгина оптик тола ўзаги бўйлаб зигзагсимон тарқалиши таъминланади.


Масалан, оптик тола учун хос бÿлган n1=1,48, n2=1,46 бўлса, у ҳолда (3.1) қÿллаб, критик тушиш бурчагини аниқлаш мумкин:

Өкр = arc sin (1,46 / 1,48) = arc sin (0,9864) = 80,60.


Шундай синдириш кўрсаткичлари нисбатига эга, критик тушиш бурчаги Өкр=80,60 га тенг, тушиш бурчаги Ө2 эса Өкр=80,60 дан катта, масалан Ө2=810 бÿлганда нур иккинчи муҳитга ÿтмай, бошланғич муҳитда тÿлиқ ички қайтади. Оптик тола бўйлаб сигналларнинг тарқалиши ана шу принципга асосланган. Ана шундай синдириш кÿрсаткичлари, критик частота ва тушиш бурчаги қийматларига эга оптик тола орқали оптик сигналларнинг тарқалиши 3.5-расмда кÿрсатилган.



3.5-расм. Оптик толада тÿлиқ ички қайтиш жараёни.


3.5-расмда критик бурчакдан катта бурчак остида Ө > Өкр ÿзак-қобиқ чегарасига тушган нурлар (нур 1) чегарада тÿлиқ ички қайтади. Тушиш ва синиш бурчаклари тенг Ө1 = Ө2 бÿлгани учун, нур 1 такрорий қайтишларга учраб, ÿзак муҳити бÿйлаб зигзаксимон тарқалади.


Идеал холда ёруғликнинг сочилиши ва нолинчи дисперсия бÿлмаганда нур 1 ÿзак бÿйлаб исталган масофага тарқалиши мумкин [1].
Нур 1 йÿналувчи нур (мода) дейилади.
Нур 2 Өкр бурчак остида тушиб, синади ва ÿзак-қобиқ чегараси бÿйлаб тарқалади.
Ө < Өкр остида тушган нур 3 синади ва қобиқ чегарасига тушиб, қобиқ бÿйлаб тарқалишида сÿнади ёки қобиқдан ташқарига чиқиб кетади. Улар нурланувчи нурлар дейилади.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish