бошқа дори - дармонлардан алоҳида «А» ва «Б» деб ёзилган металл яшикларда ёки
сейфларда қлуфлоғлиқ ҳолда сақланади.
Таркибида заҳарли ва кучли таъсир этадиган моддалар бўлган дорилар битта
рецепт бўйича фақат бир марта берилади. Уларни қайта олиш учун врач яна янги рецепт
ёзиб бериши керак.
Заҳарли моддаларга: стрихнин, мишьяк, опий, морфин, строфантин ва бошқалар,
кучли таъсир этадиган моддаларга веронал, люминал, нитроглицерин, кофеин, кодеин
ва ҳаказолар киради. Бу моддаларнинг тўлиқ рўйхати фармакопеяда келтирилган (грекча -
рharmacоn - дори ва роieо - ясайман сўзларидан олинган). Фармокопея қонун характерига
эга бўлиб, ҳамма дорихоналар учун мажбурий расмий қўлланмадир.
Фармокопеянинг асосий вазифаси ягона усулда дори тайёрлашни амалга ошириш
ва дорилар сифатини аниқлашнинг бир хил норма ва методларини тадбиқ қилишдан
иборат. Унда кўрсатиладиган дори моддалар, препаратлар ва дори шакллари
официнал
(оfficna - дорихона) деб юритилади.
Дорихонага қабул қилинган рецептдаги заҳарли ва кучли таъсир этадиган моддалар
дозаси, ёзилган дориларнинг ўзаро муносиблиги Давлат Фармокопеяси бўйича
текширилади, баҳоси қўйилади, номерланади. Сўнг шу рецепт бўйича дори тайёрланади.
Тайёр дори берилаётганда беморга рецепт ҳам қайтарилади. Фақат заҳарли ва баъзи кучли
таъсир этадиган дорилар рецепти дорихонада сақланади. Бундай дориларнинг
ичиладиганлари оқ рангли, сиртга ишлатиладиганлари - сариқ ёки қизил, инъекция
қилинадиганлари кўк рангли этикетка билан берилади.
Ҳамшира дорихонадан дори олиб келгач, уларни махсус шкафда сақлайди.
Суртиладиган ва ичиладиган дорилар алоҳида - алоҳида сақланади. Венага, мускуллар
орасига ва тери остига юбориладиган дорилар қулфлоғлиқ ҳолда алоҳида сақланади. Энг
кўп ишлатиладиган дориларни боғлаш, операция ва операция олди хоналарида ҳамда
клиник лабораторияларда сақлаш мумкин.
Буни билиш шарт. Ҳамшира беморга дори беришдан олдин қуйидагиларни
бажариши лозим:
1. Берилаётган дори касаллик варақасида врач томонидан тайин қилинганига
мувофиқлигини текшириши;
2. Инъекция қилинадиган дориларни врачга беришдан олдин идиш сиртидаги
ёзувга ва идишдаги модданинг ташқи кўриниши тайин қилинган дорига мувофиқлигини
текшириши керак. Кейин врач ҳам худди шундай текшириб кўради.
Одатда, дорилар этикеткасида ва улар солинган идишлар сиртида қабул қилиш
тартиби ва яроқлилик муддати кўрсатилган бўлади. Беморга дори беришдан олдин унинг
яроқлилик муддати ўтиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Ранги ўзгарган ёки
чўкма пайдо бўлган дориларни беморга бериш мумкин эмас. Англашилмовчилик
бўлмаслиги учун хатто бир хил номланган дориларни ҳам, бир идишдан иккинчисига
қуйиш ёки таблетка ва порошокларни бир пакетдан олиб иккинчисига солиш мумкин
эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: