бинолар узоқ вақт ўз
вазифасини адо этиши бўйича ИВ даража
га бўлинади:
И- хизмат даври 100 йилдан ортиқ;
ИИ- хизмат даври 50 йилдан 100 йилгача;
ИИИ- хизмат даври 20 йилдан 50 йилгача ва
ИВ - хизмат даври 5 йилдан 20 йилгача мўлжалланган бинолар.
Биноларга қўйилган асосий техник талаблардан яна бири бинонинг
ёнғин хавфсизлигидир. Қурилишда ишлатиладиган материаллар ва
конструкциялар ёниш даражасига қараб ёнмайдиган, қийин ёнадиган ва
ёнувчан гуруҳларга бўлинади.
Бино конструкциялари оловбардошлик чегараси билан ҳам
ҳарактерланади. Бу бинонинг олов таъсирида ўз мустаҳкамлигини,
устиворлигини, сақлаб тура олиши учун кетган вақт билан ясси конструкция
элементлари учун эса уларда тешик ёриқлар пайдо бўлиши ёки
конструкциянинг оловга тескари юзасидаги температура 140
0
С гача
кўтарилиши учун кетган вақт билан белгиланади.
Бино ва конструкцияларни оловбардошлиги жихатдан беш даражага
бўлиш мумкин. Энг катта оловбардошлик И даражали биноларга, энг кичик
оловбардошлик эса В даражали биноларга тегишли бўлади.
Оловбардошлиги И, ИИ ва ИИИ даражали бинолар тош материал ёки
пишиқ ғиштдан қурилган, даражали бинолар эса сирти сувалган ёғочли, В
даражалиси сувалмаган ёғочли бинолар ҳисобланади. Оловбардошлиги И ва
ИИ даражали бўлган бинолар девори, таянчлари, ора ёпмалари, ички тўсиқ
деворлари парда девор ёнмайдиган бўлиши керак. Оловбардошлиги ИИИ
даражали биноларда деворлари ва таянчлари ёнмайдиган, ора ёпмалари ва
ички тўсиқ деворлари эса қийин ёнувчи бўлади. Ёғоч бинолар ИВ ва В
даражали оловбардошликка эга бўлиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига кўра
улар икки қаватдан баланд бўлмаслиги керак.
Бино лойиҳасини яратишда иқтисодий талаблар билан бир қаторда
хоналарнинг катта-кичиклиги ва шакли жиҳозлари аҳолининг талаб ва
эҳтиёжларига мос келиши ҳам эътиборга олиниши керак.
Техник талаблар масалаларини ҳал қилишдаги иқтисодий мувофиқлик
бинонинг мустаҳкамлиги, устиворлиги ва узоққа чидамлиги тъминланиши
билан бир қаторда И м
2
майдон сатҳи ёки И м
3
бино ҳажмининг нархи
белгиланган қиймат чегарасидан ошиб кетмаслигини назарда тутади.
Бино нархини тушириш, уни рационал планлаштириш ва юза сатҳини,
уй ҳажмини ҳамда ички ва ташқи пардоз ишларини белгилашда эҳтиёждан
ортиқча сарфларга йўл қўймаслик ҳисобига бино тури ва эксплуатация
шароитини ҳисобга олиб энг қулай ва оптимал конструкцияларни танлаш,
бино қурилишида фан ва техника ютуқларини ҳисобга олиб замонавий
усулларни қўллаш орқали амалга оширилади.
Бинолар халқ хўжалиги аҳамиятига моликлигига ва бошқа
эксплуатацион сифатларига қўйиладиган талабларга биноан тўрт классга
бўлинади. И класс биноларга – юксак талабларни қаноатлантирадиган, ИВ
класс бинолари эса энг оз талабларни қондирадиган бинолар киритилади.
Бинолар И классли бўлиши учун И даражали ўтга чидамли ва узоқ вақт ўз
вазифасини ўтайдиган бўлиши, шу билан бирга, аъло навли материаллардан
қурилган конструкциялари етарлигидан ортиқроқ мустаҳкам бўлиши, ҳоналар
шинам ҳамда юқори сифатли пардозланган бўлиши керак. Йирик саноат
корхоналарининг бинолари, юқори эксплуатацион ва меъморлик талаблари
қўйиладиган 9 қаватли ва ундан ҳам баланд бинолари И классга мансуб
ҳисобланади. Кичикроқ корхона бинолари, баландлиги 9 қаватгача бўлган
турар-жой ва жамоат бинолари ИИ классга киради. Ўртача эксплуатацион ва
меъморий талаблар қўйиладиган, баландлиги 5 қаватдан ошмайдиган турар-
жой бинолари ИИИ классга мансубдир. Энг кам эксплуатацион ва меъморий
талаблар қўйиладиган муваққат вақтинчалик иморатлар эса ИВ классга
киритилади. Бинонинг классини лойиҳа тузишни топширадиган ташкилот
белгилайди.
Бинолар вазифасига кўра граждан турар-жой ва жамоатчилик, саноат ва
қишлоқ хўжалиги бинолари гуруҳларига ажратилади. Граждан биноларига
кишиларнинг маиший ва жамоатчилик эҳтиёжларига мўлжалланган бинолар
киради. Булар турар-жой бинолари яшаш учун қурилган уйлар, ётоқхоналар,
меҳмонхоналар ва бошқалар ва жамоатчилик бинолари маъмурий, ўқув,
маданий оқартув, савдо, коммунал-хўжалик, спорт ва бошқа бинолар
дейилади.
Бирор саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнини амалга
ошириш учун мўлжалланган ва ичига ишлаб чиқариш қуроллари
жойлаштирилган бинолар саноат бинолари деб аталади устахоналар,
гаражлар, электростанциялар, омборлар, цех бинолари. Қишлоқ хўжалиги
эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган бинолар қишлоқ хўжалиги
бинолари деб аталади молхона, паррандахона, теплицалар, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари сақланадиган омборлар. Юқорида келтирилган бинолар ташқи
кўриниши ва меъморий конструктив ечимлари билан бир-биридан кескин
фарқ қилади.
Деворий материалга кўра бинолар тош деворли ёки ёғоч деворли
бўлиши мумкин. Кўринишига ва катта-кичиклигига кўра эса майда
элементлардан ғишт, сопол блок, майда блок қурилган ва йирик
элементлардан йирик блоклар, панеллар, ҳажмий блок ва ҳоказолардан
қурилган бинолар бўлиши мумкин. Қаватлари сонига кўра бинолар кам
қаватли 1-2 қаватли, ўртача қаватли 3-5 қаватли, кўп қаватли 6-10 қаватли,
жуда баланд 11-16 қаватли, осмонўпар қаватлар сони 16 дан ҳам кўп биноларга
бўлинади.
Жойлашишига қараб бино қаватлари ердан юқорида, цоколь қисмида,
ертўла қисмида (подваль) жойлашган ва монсарддан иборат бўлиши мумкин.
Қурилиш технологиясига кўра бинолар: тайёр бетон конструкциялардан
йиғилган бинолар, заводда тайёрланган индустриал конструкциялардан
монтаж қилинган бинолар, деворлари ғишт, майда блок ва шу каби майда
элементлардан тикланган бинолар – туркумига бўлинади.
Кенг тарқалганлигига кўра бинолар:
-
андоза лойиҳа асосида қуриладиган оммавий бинолар (турар-жой
бинолари, мактаблар, мактабгача муассасалар, поликлиникалар, кино-
театрлар ва бошқалар);
-
алоҳида лойиҳалар асосида қуриладиган нодир бинолар (театрлар,
музейлар, спорт бинолари, маъмурий бинолар ва ҳоказолар) каби турларга
бўлиниши мумкин.
Такрорлаш учун саволлар:
1)“Архитектура” фанининг вазифасига нималар киради?
2)Ўзбекистонда уй-жой, жамоат ва саноат бинолари қурилиши
соҳасида қандай ўзгаришлар кузатилмоқда?
3)Республикамизда архитектура ва қурилиш ривожланишининг асосий
йўналишлари қайси омилларда намоён бўлмоқда?
Do'stlaringiz bilan baham: |