мўлжалланган хоналар, мактаб ўқитувчилари ва бошлиқлари хоналари ҳам
мавжуд бўлиши керак.
Бинода асосий ва ёрдамчи вазифага мўлжалланган хоналарни бир-бири
билан туташтирувчи, кишилар ҳаракатини таъминлайдиган жойлар ҳам
бўлади. Бу жойлар коммуникация хоналари деб аталади. Буларга коридорлар
йўлаклар, зиналар, даҳлизлар ва бошқалар киради.
Бинодаги хоналарнинг ҳаммасида мўлжалланган вазифани бажариш
учун оптимал, яъни муҳит яратилган бўлиши керак. Муҳит деганда жуда кўп
омиллар, яъни хоналарнинг шинамлиги, асбоб-ускуналарнинг қулай
жойлашганлиги, ҳаво муҳити ҳолати температура ва намлик, хонадаги ҳаво
алмашиниши; товуш режими эшитишни таъминлаш ва шовқиндан ҳимоя
қилиш; ёруғлик режими; кишиларни эвакуация қилиш чоғида ҳаракат
қулайлиги ва хавсизлигини таъминлаш кабилар тушунилади. Бинони
лойиҳалашда буларнинг ҳаммасини эътиборга олиш лозим.
Бу талаблар биноларнинг ҳар бир тури ва унинг хоналари учун
“Қурилиш нормалари ва қоидалари” ҚМҚ асосида амалга оширилади.
Бинонинг техник мувофиқлигини бутун бинога ёки унинг айрим
элементларига
таъсир
этаётган
ҳамма
ташқи
кучлар
бўйича
конструкцияларини ҳисоблаш орқали аниқланади. Бу таъсирлар ташқи куч ёки
муҳит таъсири кўринишида бўлиши мумкин.
Ташқи кучларга бино элементлари қисмларининг хусусий оғирлиги
доимий юклар, ускуналар, кишилар, қор оғирлиги, шамолнинг таъсир кучи
муваққат юклар, ер қимирлаши ва окуналарнинг тасодифий бузилиши
аварияси натижасидаги таъсирлар ва бошқалар киради.
Муҳит таъсирига эса температуранинг таъсири конструкция чизиқли
ўлчамларининг ўзгаришига олиб келади, атмосфера ва тупроқ намлиги
таъсири конструкция материали хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади,
ҳаво оқими йўналишининг таъсири хона ичидаги микро иқлимнинг
ўзгаришига олиб келади; қуёш нури энергиясининг таъсири конструкция
материал физик-техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади, ҳаво
таркибидаги агрессив кимёвий бирикмалар таъсири конструкцияларнинг
емирилишига ва бузилишига олиб келади, биологик таъсир микроорганизмлар
ва қурт-қумурсқалар конструкцияни емиради, бино ичидаги ёки
ташқарисидаги шовқин таъсиридан хонанинг нормал акустик режимини
бузилиши киради.
Юқорида келтирилган таъсирларни ҳисобга олган ҳолда бинолар
мустаҳкамлик, устиворлик ва пишиқлик узоқ вақт бузилмаслик талабларини
қондириши керак.
Бино мустаҳкамлиги деганда унинг ташқи кучлар таъсиридан узоқ вақт
бузилмасдан ҳамда ортиқча деформацияга учрамасдан ўз вазифасини бажариб
туриши тушунилади.
Бинони ташқи таъсирдан ўз мувозанатини оқлаб туриши бинонинг
устиворлиги турғунлиги деб аталади.
Қурилиш нормалари ва қоидаларига ҚМҚ кўра
Do'stlaringiz bilan baham: